RU

Последние новости

Бокуда Марказий Осиё футбол ассоциациялари учун ФИФА лойиҳаларини амалга ошириш бўйича семинар ўтказилди Новости

Бокуда Марказий Осиё футбол ассоциациялари учун ФИФА лойиҳаларини амалга ошириш бўйича семинар ўтказилди

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Марказий Осиё футбол ассоциациялари учун ФИФА лойиҳаларини амалга татбиқ этиш, лойиҳаларнинг янада самарадорлигини ошириш мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.

11-12 декабрь кунлари Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Туркманистон футбол ассоциациялари вакиллари Бокуда йиғилдилар. Икки кунлик ФИФА семинари мобайнида жаҳон футбол уюшмаси ташаббуси билан ўтказиладиган турли лойиҳа ва дастурлар кўлами, уларни амалга оширишда максимал самарадорликка эришиш, узоқ муддатга мўлжалланган пухта режали лойиҳалар орқали мамлакатда футболни янада ривожлантиришга, унинг оммавийлигини оширишга, шунингдек, инфратузилмани яхшилашга эришиш каби масалалар муҳокама этилди.

Мазкур семинарда ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳам иштирок этди ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг юртимизда футболни янада ривожлантиришга қаратилган лойиҳалари хусусида маълумот берди.

Семинар давомида ФИФАнинг турли йўналишдаги лойиҳа ва дастурларини мақсадли амалга оширишда Озарбайжон тажрибаси ҳам ўрганилди. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика