RU

Последние новости

21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  1 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  2 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  11 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6

"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди Новости

"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди

Футбол олами катта йўқотишга учради: Аргентинанинг "Бока Хуниорс" жамоаси бош мураббийи Мигель Анхель Руссо 69 ёшида вафот этди.

Унинг вафоти ҳақида клуб расмий сайти эълон қилди.

Руссо сентябрь ойида сийдик йўллари инфекцияси асоратлари туфайли касалхонага ётқизилганди. Даволанишга қарамай, Руссонинг аҳволи оғирлашди ва шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмади.

Хайрлашув мактубида "Бока" мураббий ўзининг сўнгги кунларигача футболга бўлган чексиз иштиёқини намоён этганини таъкидлади. Унинг ёрдамчиси Клаудио Убеданинг сўзларига кўра, Мигель Анхель касалхонада бўлганида ҳам жамоа ишлари билан қизиқиб, бўлаётган воқеалардан хабардор бўлиб турган.

"У футбол билан яшаб, нафас олди – майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам ҳақиқий жангчи эди", – дейилади клуб баёнотида.

Мигель Анхель "Бока Хуниорс" клубида доимий изини қолдирди. У афсонавий клубни уч марта бошқарган: 2007, 2020–21 ва яна 2025 йилда. Айнан унинг бошчилигида "Бока" 2007 йилги Либертадорес Кубогида ғолиб чиқди ва Жанубий Американинг энг муваффақиятли жамоаларидан бирига айланди.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Эроннинг "Истиқлол" жамоасида ўйнаётган Жалолиддин Машарипов 2021/22 йилги мавсум "Ал Насср"да Руссо қўл остида ўйнаган. 

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика