RU

"Бока Хуниорс" Кавани билан музокаралар олиб бормоқда Новости

"Бока Хуниорс" Кавани билан музокаралар олиб бормоқда

"Бока Хуниорс" "Манчестер Юнайтед" форварди Эдинсон Кавани билан музокаралар олиб бормоқда.

Инсайдер Николо Скиранинг хабарига кўра, аргентиналиклар футболчига 3 йиллик шартнома тайёрлаб қўйишган.

Каванининг МЮ билан тузган шартномаси жорий мавсум сўнггига қадар мўлжалланган. Томонларда шартномани яна 1 йилга узайтириш имконияти бор, аммо бу катта эҳтимол билан амалга ошмайди. Уругвайлик футболчининг агенти "Бока"га ёзда эркин агент мақомида ўтиш варианти кўрилаётганини тасдиқлади.

34 ёшли ҳужумчи жорий мавсум барча мусобақаларда 25та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 5та ассист қайд этди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика