RU

Последние новости

21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  107 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  1 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  19 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  394 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  35 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  18 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1

"Бока Хуниорс" Аргентина Суперклассикосида "Ривер Плейт"ни мағлубиятга учратди – МЮ собиқ ҳимоячиси рақибни майиб қилишига оз қолди Новости

"Бока Хуниорс" Аргентина Суперклассикосида "Ривер Плейт"ни мағлубиятга учратди – МЮ собиқ ҳимоячиси рақибни майиб қилишига оз қолди

Аргентинада "FourFourTwo" портали томонидан дунёнинг энг муросасиз қарама-қаршилиги, дея эътироф қилинган "Буэнос-Айрес дербиси" бўлиб ўтди.

Унда "Бока Хуниорс" ва "Ривер Плейт" жамоалари учрашди. Учрашув тақдирини иккинчи бўлим ўрталарида урилган ягона гол ҳал қилди – Бенедетто бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозанинг чап бурчагига йўналтирди.

Аргентина. Примера. 18-тур

"Бока Хуниорс" – "Ривер Плейт" 1:0

Гол: Бенедетто 65'

Четлатиш: Рохо (90+7) ("Бока Хуниорс")

Ҳакам футболчиларнинг қўполлигини сариқ карточка билан жазолаб борди ва уларнинг сони ўн биттага етди. "Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Маркос Рохо қўшим берилган дақиқаларда Николас де ла Круснинг бошига оёғи билан сакраб, уни майиб қилиб қўйишига сал қолди.

Қизиғи, бу ғалаба "Бока"нинг қарама-қаршиликлар тарихидаги 91-ғалабаси бўлди. Клублар 83 марта дуранг ўйнаган, яна 84 марта эса "Ривер Плейт" ғалаба қозонган.

Аргентинанинг жорий чемпионатида "Бока Хуниорс" 8 та ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти (6 та ғалаба, 2 та дуранг) ва 32 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. "Ривер Плейт" эса 7 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясини якунлади ва 29 очко билан еттинчи ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика