RU

Последние новости

03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  14 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  29 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  67 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  15 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  3 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  9 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  4 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  6 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0

Бобуржон Омонов: "Мухлисларни соғиндик" Новости

Бобуржон Омонов: "Мухлисларни соғиндик"

Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан ўрин олган “Бухоро” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдин “Бухоро” ҳимоячиси Бобуржон Омонов бўлажак ўйин тўғрисидаги фикри билан ўртоқлашди.

- Бизни жуда қийин ва муҳим ўйин кутиб турибди. “Қўқон-1912” жамоасига турнир жадвалидаги ўрнига қараб баҳо бериш тўғри эмас. Одатда битта ўйин тақдирини ҳал қилувчи кубок баҳсларида кутилмаган натижалар қайд этилиши мумкин. Қолаверса, давралар оралиғида бу жамоа анча яхши ижрочилар билан ўз сафини тўлдирди. Ана шу ҳолатнинг ўзи ҳам ўйин шиддаткорлигини таъминлайди.

Меҳмондаги голли дуранг бизнинг фойдамизга хизмат қилиши мумкин. Аммо биз нима бўлганда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз. Мухлисларимиз қаршисида ўйнар эканмиз бундан бошқасига ҳаққимиз ҳам йўқ. Давралар оралиғидаги танаффусда мухлислар билан бир-биримизни анча соғиниб қолдик. Дийдорлашувни эса ғалаба билан нишонлаш ёқимли бўлади, - дейди Бобуржон Омонов.

"Бухоро" матбуот хизмати

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика