RU

Последние новости

10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  0 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  4 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  2 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  12 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  0 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  3 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1

Бобурбек Йўлдошев: "Қизилқум"да ўтказган мавсумимдан афсусланмайман" Новости

Бобурбек Йўлдошев: "Қизилқум"да ўтказган мавсумимдан афсусланмайман"

Якунланган мавсум "Қизилқум" Суперлигада 5-ўринни эгаллади.

Аслида жамоа совринли ўринлар учун курашганди. Афтидан, янги мавсум олдидан жамоада ўзгаришлар амалга ошадиган кўринади.

Жамоада тўп тепган тажрибали ҳимоячи Бобурбек Йўлдошевнинг "Қизилқум"даги фаолиятидан қанчалик кўнгли тўлди? Янги мавсум олдидан жамоада қоладими? Шулар юзасидан унинг фикрларига қулоқ тутдик. 



- Суперлига-2022 мавсумидан олган таассуротларингиз қандай?

- Мавсум аслида ёмон бўлгани йўқ. Ҳамма гувоҳи бўлди, охирги турларга қадар ўткинчи ўйинлар ўтказилмади. Айтайлик, чемпионлик номи ҳам сўнгги турга келиб аниқланди. Шундан ҳам билиш мумкин, Суперлиганинг якунланган мавсуми жуда қизиқарли ва муросасиз кечди. 

- Мавсум шахсан ўзингиз учун қандай хотиралар билан ёдда қолди?

- Ёмон эмас. Лекин яхши ҳам эмас. Ўзим кутганчалик бўлгани йўқ. Мен бундан кўпроғини кутгандим. 

- Жамоада қоласизми?

- Ҳозирча бу борада бирор нарса дея олмайман. Шартномам 20 декабрь куни якунланади. Қолганини вақт кўрсатади. 



- "Қизилқум"нинг мақсади жиддийлиги учун шу клубни танлаганингиз ҳақида айтгандингиз. Ушбу жамоага ўтишингиз сиз учун нотўғри қарор бўлмадими?

- Қарор қабул қилиб бўлинганди. Буни ортга қайтаришнинг иложи йўқ. "Қизилқум"да ўтказган мавсумимдан афсусланмайман. Ўйлашимча, жамоа мавсумни ёмон ўтказгани йўқ. Шу сабаб бундан кўп ташвишга тушишга ҳожат йўқ. 

- Суперлиганинг бошқа жамоаларидан таклифлар борми?

- Албатта, таклифлар бор. 

- Сизни легионер сифатида ҳам кўриб қолишимиз мумкинми?

- Ҳа, албатта легионер сифатида фаолиятимни бошқа чемпионатда давом эттиришим ҳам мумкин. Олдиндан бир нарса дейиш қийин.

- ЖЧ-2022да қайси жамоаларга мухлислик қиляпсиз?

- Мазкур мундиалда Бразилия ва Англия терма жамоаларига мухлислик қиляпман.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика