RU

Последние новости

23:05АПЛ. "Брайтон" – "Челси". Таркиблар аниқ!  0 22:59Ла Лига мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  1 22:36АПЛда янги мавсумдан ВАР бекор қилиниши мумкин!  4 22:00Россия кубоги ярим финали! "Зенит" – ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибдами?  13 21:53"Ювентус" янги бош мураббий билан келишиб қўйди  3 21:21Жейми Каррагер: "Ортега "Сити"ни чемпион қилди"  7 20:57Ла Лигада мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди. Хави улар орасида йўқ  6 20:40Танга ташлаш орқали финалчи аниқланган ҳамда ҳал қилувчи ўйини қайта ўтказилган Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  1 20:19"Футбол олами". "Нефтчи" - "Андижон" 2:2, "Навбаҳор"да ғалаба ва 7-турнинг қолган ўйинлари ҳақида  0 20:07Беллингем, Винисиус, Левандовски, Гризманн... Ла Лигада ким энг яхши бўлади?  15 19:52ОКМКда тарихий ғалаба, водий дербисидаги мухлислар рекорди - Суперлиганинг 7-туридан 20 та факт  4 19:22Аббосбек Файзуллаев Россияда "мавсум кашфиёти" соврини учун якуний учликдан жой олди  8 18:54Рой Кин "Манчестер Сити" собиқ футболчисини "едирди"  5 18:27"Реал"нинг машҳур мураббийи Пинтус Гвардиолага керак. "Манчестер Сити" унга "қойилмақом" таклиф юборди  3 18:00Расман: Ўзбекистонга аёллар Осиё кубоги мезбонлиги топширилди  19

Бобурбек Йўлдошев: "Терма жамоага чақирилганимни энди эшитдим ва бундан мамнунман" Новости

Бобурбек Йўлдошев: "Терма жамоага чақирилганимни энди эшитдим ва бундан мамнунман"

Хабарингиз бор Уммонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати учун бугун якуний таркиб эълон қилинди.
Биз эса таркиб аъзоларининг Осиё чемпионати олдидан дастлабки фикрлари билан қизиқиб уларга мурожаат этдик. 

"Уммонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати олдидан ташкил этиладиган йиғинга чақирилганимдан мамнунман ва бу ҳақида ҳозир сиздан эшитдим. Ҳали хабарим йўқ эди. Шу терма жамоа учун 50 талик рўйҳатида борлигим ҳақида айтган эди лекин йиғин ҳақида эшитмаган эдим.

Ҳозирги вақтда Фарғонадаман ва оилам билан дам олмоқдаман. Эртага Тошкентга йўлга тушамиз. "Локомотив" билан Тошкентда дастлабки машғулотларни ўтаймиз.

Бу терма жамоа ҳақида ҳали етарлича маълумотга эга эмасман лекин бу таркиб жуда кучли бўлишини ҳис қилмоқдаман. Негаки асосан 1993 йилда таваллуд топган жамоа ажойиб даражада шаклланган ва бунга 1991 ва 1992 йилда туғилган ёшларнинг ҳам қўшилиши жамоани фақат кучайтиради.

Бу жамоа Осиёнинг кучли жамоаларига ҳам муносиб рақиблик қила олади ва совриндор бўлади" - дея ўз фикрларини билдириб ўтади Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси аъзоси Бобурбек Йўлдошев.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика