RU

Последние новости

09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  0 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  0 08:31"Балки биз чампион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  1 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  7 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  2 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  2 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  65 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0

Бобур Зуҳриддинов: "Худоёрхон Сагдуллаевга айтар сўзим бор. Керак бўлса, Месси ҳам майдонда жамоа учун ҳаракат қилади" Новости

Бобур Зуҳриддинов: "Худоёрхон Сагдуллаевга айтар сўзим бор. Керак бўлса, Месси ҳам майдонда жамоа учун ҳаракат қилади"

Про-лиганинг 6-туридан ўрин олган "Машъал" - "Юниред" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Бобур Зуҳриддинов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- "Юниред" жамоаси бизга қарши кучли тайёргарлик кўриб келишини билардик. Шу боис биз шундан келиб чиқиб тайёргарлик кўрдик. Жамоа иштирокидаги ўйинларни кўриб чиқдик ва таҳлил қилдик.

Очиғини айтаман, биз Худоёрхон Сагдуллаев майдонга тушгунига қадар яхши ўйнаб тургандик. У майдонга тушди ва ҳаммаси орқага кетди. Футбол майдонга фақат ўзини ўйлаб эмас, жамоа манфаати учун чиқиши керак.

- Сагдуллаевнинг майдонга туширилиши сизнинг қарорингиз эдими?

- Ҳа, менинг қарорим эди. Чунки, "Янгиер" билан ўйиндан кейин у билан гаплашгандик. Ўзгаради деб ўйлагандим, ўзгармаяпти. 

- Футболчидаги муаммо жисмоний имконият боғлиқми ёки руҳий?

- Сагдуллаевда руҳан муаммо бор. У шуни тушуниши керак. Месси ҳам керак бўлса, майдонда жамоа учун ҳаракат қилади. 

- "Машъал" тарихан бир қатор ютуқларга эга клуб. Шундай бўлса ҳам "Юниред" каби ёш жамоага қарши ўйинда қийналишига сабаб нима?

- Шу фикрингизга қўшилмайман. Ҳозир ёки тажрибали жамоа деб фарқлаш нотўғри. Футбол ўсиб бораяпти, ҳозир ҳамма қандай ўйнаш кераклигини билади. Суперлига ҳам ўсди, Про-лиганинг даражаси ҳам аввалигиларидан анчайин ортган. Ҳозир ўйинни тўғри таҳлил қила олган жамоа ғалаба қозонади. Масалан, "Андижон SGS” ёки "Навбаҳор-фарм" каби жамоалар тажрибали "Локомотив", "Динамо", "Қўқон-1912", "Шўртан"ларга ҳам етарлича муаммо туғдириши мумкин.

- Ёзги трансферлар оралиғида таркибга янги футболчиларни жалб этиш режаси борми?

- Бу борада ҳозир бирон фикр айта олмайман. Чунки, аввал раҳбарият билан бу борада маслаҳатлашиш керак. Янги футболчиларни жалб этиш масаласи ёзги трансферлар вақтида жадвалда нечанчи ўринда бўлишимизга боғлиқ.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика