RU

Последние новости

19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  0 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  2 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  3 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  3 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  1 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  9 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  10 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  4 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  2

Бобур Зуҳриддинов: “Жиззахда ёш истеъдодлар жуда кўп” Новости

Бобур Зуҳриддинов: “Жиззахда ёш истеъдодлар жуда кўп”

Ёшлар лигаси 18-турида “Сўғдиёна” ўринбосарлари ўз майдонида “Локомотив” ёшларини қабул қилди ва ишончли 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жамоани яқиндагина қабул қилиб олган Бобур Зухриддинов бошқарувидаги илк ғалаба бўлди. Ўйиндан сўнг ўринбосарлар бош мураббийи Бобур Зухриддинов учрашув борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Аввало ўринбосарлар жамоасига бефарқ бўлмаган барча мухлисларни ғалаба билан  табриклайман.  Бугунги ўйинда ўйлаган режамиз амалга ошди. Биринчи бўлимда кўпроқ химояга эътибор қаратган бўлсак-да , иккинчи бўлимда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилганимизга қарамай хужумга эътибор қаратдик.  Ўйин шиддатли бўлишини кутган эдик. Шунинг учун ҳам бир нечта режаларни амалга оширишга ҳаракат қилдик. “Сўғдиёна” ўринбосарларини қабул қилганимдан сўнг учинчи ўйинни ўтказдим. Ёшларда 12 ўринда бораётганига қарамай ўзига бўлган ишонч жуда паст. Ҳозирги кунда нафақат жисмоний, балки рухий тайёргарлик ҳам  яхши бўлишига эътибор қаратаяпмиз.Бугунги ўйинда футболчилар ўзгача ишонч билан ҳаракат қилишди. Айрим камчиликларни устида ишласак ўйлайманки бир қатор футболчилар асосий таркибда ҳам бемалол рақобатни юзага келтира олади.

- Жиззахда кўплаб ёш ва иқтидорли футболчилар бор. Ўсмирлар жамоасида ҳам иқтидор эгалари бисёр. Жиззах вилоятида иккинчи лига мусобоқаси ўтказилади. Улардан ҳам ёшларни саралаб, ўринбосарлар таркибига кўрикка таклиф этиш режамда бор.Келажакда жиззахлик ёш чарм тўп усталари нафақат “Сўғдиёна” шунингдек, суперлиганинг бошқа клубларида, Ўзбекистон терма жамоалари ва хориж майдонларида ишончли ўйин кўрсата олишига ишонаман.

“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика