RU

Последние новости

09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  1 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  7 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  12 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  20 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  26 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0

Бобур Зуҳриддинов: «БАА йиғини самарали ўтди» Новости

Бобур Зуҳриддинов: «БАА йиғини самарали ўтди»

"Обод"даги иккинчи суҳбатимизга жамоанинг мураббийлар штаби аъзоси Бобур Зухриддинов ҳам қўшилди.

Ушбу ёш мутахассис жамоанинг БААдаги йиғини тўғрисида гапириб берди.

- БААдаги йиғин жамоамиз учун анча самарали ва фойдали бўлди, дейиш мумкин, деб сўз бошлади мураббий. – Ушбу хориж йиғинидан кўзланган асосий мақсад, аввало жамоамиз аъзоларининг жисмоний тайёргарлигини янада ошириш, қолаверса кучли спарринг рақибларга қарши ўйинларда майдонга тушиб йигитларнинг руҳий ҳолатини кучайтириш эди. БААда бизга барча шароитларни яратиб беришди. Машғулот ўташ учун идеал даражадаги майдонлар, пляж ва кучли спарринг-рақиблар. Энди қилинган меҳнатларимиз маҳсулини чемпионат кўрсатиб беради.

- Айтингчи, БААдаги йиғинда сизларга қайси жамоалар рақиб бўлишди ва бу ўйинларда жамоанинг ҳатти-ҳаракатларидан қониқдингизми?

- Амирликлардаги йиғин давомида жамоамиз 4та назорат-синов ўйинида майдонга тушди. Рақибларимиздан учтаси Хитой суперлигаси вакиллари, яна бир рақиб эса маҳаллий “Дубай” ФК бўлди. Таркибида миллий терма жамоамиз аъзоси Егор Кримец тўп сурадиган “Бейжинг Гуан” жамоасини ОЧЛдаги ўйинлари орқали мухлислар яхши билишса керак. Қолаверса, бу жамоани италиялик таниқли мутахассис Альберто Заккерони бошқариб боради. Жамоа таркибидан бразилиялик футболчилар Аугусто Ренато, Клебер, Хитой терма жамоасига аъзо бир қатор футболчилар ўрин олган бўлишига қарамай уларга қарши муносиб тўп сурдик, деб ўйлайман. Ўта муросасиз кечган баҳс 1-1 ҳисобида якунланди. Бизнинг ҳисобга ёзилган голни рақиб ҳимоячиси ўз дарвозасига йўллаб қўйди. Шу куни жамоамиз мазкур таркибда тўп сурди: Дилшод Ҳамроев, Хуршид Ғиёсов, Жавлон Искандаров, Илхом Комилов, Шерзод Жалилов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Шохруз Норхонов, Санжар Тўрақулов, Ғайрат Умиров, Алишер Азизов, Владислав Нуриев. Кейинги ўйинимиз эса “Ганчжоу Гринтаун” клубига қарши кечди. Бу ўйинда жамоалар очиқ футбол намойиш этишди ва натижада дарвозалар 4 марта ишғол этилди. Жамоа сафида австралиялик машҳур футболчи Тим Кэхилл тўп суришини айтиш керак. Учрашув 2:2 ҳисоби билан якунланиб, унда жамоамиз аъзоларидан Алишер Азизов ҳамда Санжар Тўрақуловлар ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишди. Учинчи ўйинимиз миллий терма жамоамизнинг яна бир аъзоси Анзур Исмоилов тўп тепаётган “Чанчунг Ятай” клуби билан бўлди. Бу ўйинда ҳисоб очилмади. Ниҳоят БАА йиғини доирасидаги сўнгги ўртоқлик учрашуви маҳаллий “Дубай” ФК жамоасига қарши кечди ва унда Санжар Баратов томонидан урилган гол жамоамизга ғалаба келтирди. Тан олиш керак, мазкур ўйинларда клуб аъзолари ажойиб ўйинлар кўрсатишди. Номдор рақиб ва футболчиларга қарши йигитлар бор кучларини бериб ўйнашди. “Чанчунг Ятай”га қарши ўйиндан кейин Анзур Исмоилов олдимизга келиб, жамоаимз ҳақида илиқ фикрлар билдиргани йигитларнинг руҳини кўтариб юборди.

- Бобур, жамоа таркибига эътибор қаратсак номдор футболчиларга деярли кўзимиз тушмайди. Ниманинг эвазига жамоа бу ютуқларга эришмоқда?

- Фикрингизга қўшиламан. Тўғри, жамоамиз сафида олий лига клубларида ўйнаган тажрибали футболчилар йўқ ҳисоби. Аммо, бу жамоамиз сафида паст савияли футболчилар тўп сураётганини англатмайди. Мен бир қатор футболчиларимиз олий лиганинг исталган клубида ўйнаб кета олишига ишонаман. Бизнинг жамоада аввало ажойиб муҳит шаклланган. Таркибни шакллантиришда аввало футболчиларнинг инсонийлик фазилатларига ҳам эътибор қаратамиз. Маҳорати ҳар қанча кучли бўлмасин, жамоадаги муҳитни бузилишига сабабчи бўладиган футболчилар бизга керак эмас. Ютуқларимизнинг бош омили жамоавий бирдамлик ва аҳилликда, деб биламан.

- Жамоа мавсумга қанчалик тайёр, деб ўйлайсиз?

- Айни пайтда жамоа мавсумга 70-75 фоизча тайёр бўлган. Албатта, турдан турга жамоа ўйинини кучайтириб борамиз ва 4-5 турдан кейин 100 фоиз тайёр бўламиз.

- Чемпионатда жамоа олдига қандай мақсадлар қўйилган?

- Клуб олдига аниқ вазифа қўйилмаган. Аммо бу чемпионатда мақсадсиз қатнашамиз, дегани эмас. “Обод” жамоаси ҳар бир ўйинда фақат ғалаба учун майдонга тушади ва имкон қадар максимал даражада юқорироқ ўринни эгаллашга ҳаракат қиламиз.

- Жамоа ўз базасига эгами? Машғулотлар қаерда олиб борилади?

- Албатта базамиз бор. Тошкент вилоятининг Зангиота тумани “Хонобод” мавзесида табиий қопламали майдон ва база барпо этилган.

- Янги мавсумдан нималар кутяпсиз?

- Чемпионатнинг ҳар қачонгидан қизиқарли ва муросасиз кечишини ҳамда миллий термамизнинг ЖЧ-2018 йўлида муваффақиятли одимлашини.


«Обод» ФК матбуот хизмати


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика