Бобур Фарҳодов: "Испаниялик мутахассиснинг кўрсатмаларига тушунишда ҳеч қандай муаммо йўқ"
04 авг 2022 16:37
Новости
Бобур Фарҳодов: "Испаниялик мутахассиснинг кўрсатмаларига тушунишда ҳеч қандай муаммо йўқ"
- Бобур, дастлаб АГМК билан учрашувдан кейинги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз?
- АГМК билан ўйин кутилганидек, қиийн кечди. Биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Худога шукрки, АГМКни мағлуб этдик ва муҳим 3 очко қўлга киритдик.
- Айнан ниманинг эвазига ғалаба қўлга киритилди?
- Жамоадошларим билан бирга бош мураббийнинг кўрсатмаларини юз фоиз бажаришга ҳаракат қилдик. Биз меҳнат қилиб, сабр қилдик Қолгани Аллоҳдан. Дамир Темировнинг голи эса ажойиб тарзда киритилди.

- "Металлург" сафида илк ўйинингизни ўтказдингиз. Таассуротлар қандай?
- Илк ўйнимга келсак ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Лекин ўз ўйинимдан қониқиш ҳосил қилмадим.
- Испаниялик мутахассис кўрсатмаларига тушунишда муаммо йўқми?
- Йўқ, албатта. Умуман бу борада муаммо йўқ. Чунки клубимизда таржимон ҳамда ёрдамчи мураббийлар бор. Улар бизга бош мураббий нимани истаётганини тушунтириб беришмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Комментарии