RU

Последние новости

19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  0 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  4 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  2 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  5 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  9 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  14 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  3 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  4 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4

Бобур Фарҳодов: “Бош мураббий мени ҳужум чизиғида синаб кўрмоқда” Новости

Бобур Фарҳодов: “Бош мураббий мени ҳужум чизиғида синаб кўрмоқда”

Про-лиганинг 19-турида “Хоразм” сафарда “Янгиер” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу ўйинда хоразмликлар сафида ҳар иккала гол Бобур Фарҳодов ҳисобига ёзилди. Учрашувдан сўнг Фарҳодов билан суҳбатлашдик.

Ғалаба хусусида

- Мазкур учрашув олдидан мураббийимиз томонидан берилган кўрсатмаларни бажаришга ҳаракат килдик. Ғалаба йўлида майдонда боримизни бериб ўйнадик. Аслида биринчи бўлимнинг ўзида кўп гол уришимиз мумкин эди. Афсуски, яратилган имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Шу ўринда “Янгиер” ҳам иккинчи бўлим охирида ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Улар жуда қулай вазиятга эга бўлса-да, фойдалана олмади. Ғалабани сақлаб қолиш учун ҳам сўнгги дақиқаларга қадар хушёрликга катта эътибор қаратдик.

Киритган голлари борасида

- “Хоразм”нинг охирги ўйинларида бош мураббий мени ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўйнатмоқда. Албатта, бу мен учун бегона бўлган позиция ҳисобланади. Шунга қарамай, Александр Ежов менинг имкониятларимни билгани туфайли эркин ҳаракат қилишимга имконият берди. “Янгиер”га киритган голларимга тўхталсам, ўша куни жамоадошларимнинг меҳнати билан бу амалга ошди. Очиғи, киритган голларимни яқинда ҳаётдан кўз юмган дўстим Жонибекга бағишладим.

Энг қийин ўйин тўғрисида

- Ҳозиргача Про-лига доирасида бешта учрашувда майдонга тушдим. Биз ҳамма рақиблар билан яхши ўйнадик. Энг қийин ўйин – “Нефтчи”га қарши кечди. Фарғоналиклар билан баҳсда ёмон ўйнамадик. Омадимиз келмади. “Нефтчи” эса яратилган вазиятларидан оқилона фойдаланиб, ғалабани тантана қилди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика