RU

Последние новости

08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   4 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  18 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  0 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  31

"Бобур Арена"да майдон чими янгиланмоқда Новости

"Бобур Арена"да майдон чими янгиланмоқда

Клублар қишки таътилга чиқишди, шу жумладан, "Андижон" жамоаси ҳам.

Жамоа келаси йилда Суперлигада иштирок этиши инобатга олинган ҳолда эндиликда ташкилий масалалар бўйича жиддий ишлар бошлаб юборилган. 

Айниқса, "Бобур Арена" стадиони чимини янгилаш зарурияти туғилгани сабабли бу масалада ҳам олдинги силжиш борасида амалий чора-тадбирлар бошланди. 

Майдон сифатини талаб даражасига келтириш ҳамда чимни алмаштириш юзасидан ўз ишининг устаси бўлган ва Республикамизнинг қатор стадионларидаги майдонларни парваришлаган Учқун Қувонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ энди "Бобур Арена" стадионида қизғин ишга киришишган. Шу билан бирга, стадион директори Омонилло Мирзаев раҳбарлиги остидаги ходимлар ҳам ишга жиддий бел боғлаган.



Айни пайтда майдон чимини кўчириш ишлари бошланган. Ушбу чимдан яна фойдаланиш мақсадида эндиликда "Андижон" футбол клуби қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактабида жойлашган жамоа қароргоҳига олиб борилади. У ерда учта табиий майдон бўлиб, иккитаси стандартлар асосида барпо этилган. Айнан улардан бирида табиий чим йўқлигидан келиб чиқиб, эндиликда "Бобур Арена" майдонининг чими билан тўлдирилади. 

Ҳозирда катта ишчи гуруҳ "Бобур Арена"да ўзига юклатилган вазифани бажаряпти. Дастлабки босқичда юқорида таъкидлаганимиздек, майдон чимини кўчириш ишлари олиб борилмоқда. 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика