RU

Последние новости

22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  0 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  1 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  17 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  3 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  21 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4

Интервью. Бобур Амонов: "Бухоро" жамоасидан доимо миннатдорман" Новости

Интервью. Бобур Амонов: "Бухоро" жамоасидан доимо миннатдорман"

Бир неча йиллар давомида “Бухоро” жамоасида ўзининг ёрқин ўйинлари билан кўплаб мухлисларнинг олқишига сазовор бўлган асли бухоролик Бобур Амонов бу йил жамоасини ўзгартиришга қарор қилди.

Унинг олдида бир қатор таклифлар бўлса-да, Бобур “Андижон” жамоасининг таклифини қабул қилди ва расман шартнома имзолади. Бўлажак мавсум олдидан Бобур Амонов билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Бобур, бир неча йиллар давомида “Бухоро” жамоасида барқарор ўйнадингиз. “Бухоро”дан кетишингизга нима сабаб бўлди?
- Ҳар бир футболчи ўз олдига мақсад қўяди ва шу мақсад сари интилади. Ўз устида ишлашни ва жамоамига ёрдам беришни истайди. Кўп йиллар давомида “Бухоро” жамоасида тўп тепдим. Мен Бухоро футбол мактаби тарбияланувчисиман ва жамоа менинг оиламдек эди. Бу йил эса  ўзимни бошқа жамоада синаб кўришни хоҳладим. Лекин “Бухоро” жамоаси ҳар доим ҳаётимда қолади ва балки қачондир яна ўз вилоятим жамоаси шарафини ҳимоя қилишимга ишонаман. “Бухоро” клубининг барча ходимларидан ва мухлисларидан доимо миннатдорман.




- Биламиз “Бухоро” жамоасини тарк этганиздан сўнг сизга бир қатор клублардан таклифлар бўлди. Шуларнинг орасидан сиз нега айнан “Андижон”ни танладингиз?

- Тўғри, бир қатор клублардан таклифларни олдим. Бунинг учун уларга ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан. “Андижон” ўз олдига жиддий мақсад қўйган ва уларнинг режалари менга ёқди. Бундан ташқари жамоада кўплаб футболчилар билан танишман. Шу сабабли, хеч иккиланмай “Андижон”нинг таклифни қабул қилдим. Уйлайманки, жамоадошларим билан ғалабаларга эришиб андижонлик мухлисларини хурсанд қиламиз.

- Бобур Амонов ушбу мавсумда ўз олдига қандай режалар ва мақсадларни қўйди?

- Аввало янги жамоага фойдам тегишини истайман. Ўз устимда кўпроқ ишлашни ва жамоадошларим билан ғалабаларга эришишни хоҳлайман. Бунинг учун кўлимдан келганча барча ишларни амалга ошираман.



- Мухлисларга қандай тилакларингиз бор?

- Бухоролик мухлислар мени тўғри тушунишларини сўраб қоламан. Ҳаётимда уларнинг ўрни беқиёс. Шу пайтга қадар яхши ва ёмон кунда ҳам қўллаб-қувватлаб келганликлари учун ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан. Андижонда футболни севишади. Ўз суюклиларни Суперлигада доимо стадиондан туриб қўллаб-қувватлаб туришларини сўраб қоламан.

Дилдора Холбоева суҳбатлашди

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика