RU

Последние новости

08:08Бугун финал!  3 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  2 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  5 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  22 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  4 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  7 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  18 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  27 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   13

Бобоқулов, Ваҳобов, Умурзоқов "Қизилқум" кўригида Новости

Бобоқулов, Ваҳобов, Умурзоқов "Қизилқум" кўригида

Шу кунларда “Қизилқум” жамоаси аъзолари Тошкентда иккинчи босқич ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда.

Навоийликлар пойтахтимиздаги “Обод” ва “Ёшлик” стадионларида кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб боряпти.

Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби янги футболчиларни синовдан ўтказишмоқда. Дастлаб Феруз Бобоқулов, Баҳриддин Ваҳобов (“Бухоро”), Хуршид Йўлдошев (“Оқтепа”), Бобир Маъмиров (Россия)ларнинг “Қизилқум” машғулотларига қўшилганлигини билдиргандик.

Куни кеча эса ярим ҳимоячи Музаффар Умрзоқов навоийликлар билан машғулотларни бошлади. Шунингдек, ўтган мавсумда “Бунёдкор” ёшлари таркибида ўйнаган ҳимоячи Нодир Отажонов ҳам мураббийлар синовидан ўтмоқда.

 9 январь куни навоийликлар “Обод” стадионида назорат учрашувида майдонга тушдилар. Ушбу баҳсда биринчи лига вакили “Обод” футболчилари “Қизилқум” рақиби бўлди.

Мезбонларга қарши кончилар қуйидаги таркибда майдонга чиқишди: Эркин Жабборов, Файзулла Қамбаров, Асқаржон Муҳиддинов, Азизбек Усмонов, Миржалол Қурбонов, Фарруҳ Ҳайдаров, Шерали Жўраев, Алишер Саноев, Ғайрат Жумаев, Жамшид Шоҳназаров, Алишер Холиқов.

Захирадан майдонга тушганлар:  Руслан Санаев, Баҳриддин Ваҳобов, Нодир Отажонов, Сарваржон Холматов, Бобир Маъмиров, Нодиржон Шахобиддинов, Феруз Бобоқулов.

 Учрашув деярли тўлиқ навоийликлар ташаббуси остида ўтган бўлса-да, яратилган вазиятларни голга айлантиришда аксарият вазиятларда уларга аниқлик етишмади. Ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди.  Тинимсиз ёққан ёмғир остида кечган учрашувнинг 43-дақиқасида  мезбонлар ҳимоячиси ўз жарима майдончаси ичида ҳужумчи Алишер Холиқовни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Бош ҳакам бу вазиятда иккиланмасдан 11-метрлик нуқтани кўрсатди. Бу имкониятдан жабрланувчининг ўзи унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Баҳс якунига қадар майдонда шиддатли ва кескин кураш борган бўлса-да, ўйин охиригача ҳисоб бошқа ўзгармади.

Режага кўра, навоийликлар навбатдаги ўртоқлик учрашувини 12 январь куни ўтказади. Унда Самарқанд динамочилари “Қизилқум” жамоаси рақиби бўлади. Ўйин соат 13.00 да “Обод” стадионида бошланади.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика