Бобир Абдихолиқов ва Шаҳзод Убайдуллаев фаолиятини "Энергетик-БГУ"да давом эттиради
		
		09 июн 2021 14:06
        Новости	
	 
				 
				Бобир Абдихолиқов ва Шаҳзод Убайдуллаев фаолиятини "Энергетик-БГУ"да давом эттиради
Ўтган мавсум бу жамоа сафида Жасур Яхшибоев, Шаҳбоз Умаров ва Ҳумоюнмирзо Иминов каби ўзбекистонлик футболчилар тўп тепишганди.
Бу йил ёзги трансфер ойнаси вақтида икки нафар ўзбекистонлик ҳужумчилар Шаҳзод Убайдуллаев ва Бобир Абдихолиқов ушбу клуб сафини тўлдиради.
 
 
Маълумотларимизга кўра, яқиндагина раҳбарият томонидан "Энергетик-БГУ" олдига мавсумни кучли учликда якунлаш вазифаси қўйилган. Мана шу вазифани бажариш учун клуб ўзбекистонлик икки ҳужумчини ўз сафига чорлади. Беларусь чемпионатида 5 июль куни трансфер ойнаси очилади ва шундан кейин Абдихолиқов ва Убайдуллаев жамоа таркибида майдонга тушиш имкониятига эга бўлишади. Кеча иккала футболчи ҳам Тошкент-Минск йўналиши бўйлаб Беларусь пойтахтига учиб кетишди.
Маълумот учун, "Энергетик-БГУ" айни пайтда Беларусь чемпионатининг энг ёш жамоаси ҳисобланади. Клубнинг ўртача ёши 22,7га тенг. "Энергетик-БГУ"нинг мақсади ёш футболчиларни ўйнатиб уларни янада кучлироқ клубларга трансфер қилиш ҳисобланади. Ўтган йил клуб Илья Шкуринни Москванинг ЦСКА, Жасур Яхшибоевни Солигорскнинг "Шахтёр" клубларига трансфер қилганди.

Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии