Бобир Абдихолиқов: "Мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қилдик"
09 авг 2020 22:10
Новости
Бобир Абдихолиқов: "Мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қилдик"
Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Тошкентдаги бир ҳафталик йиғини якунланди.
Терма жамоамизнинг "Суғдиёна"га қарши кечган ўртоқлик учрашувидан сўнг иқтидорли ҳужумчи Бобир Абдихолиқов фикрлари билан ўртоқлашди.
"Учинчи август куни йиғинни бошладик. Бир ҳафта давом этган ўқув-машғулот йиғини ўз ниҳоясига етди. Биринчи бўлиб Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан, кейин эса "Суғдиёна" билан ўртоқлик учрашувида иштирок этдик. Асосий эътибор жамоавий ўйинни шакллантиришга қаратилди. Мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қилдик",- дейди "Насаф ҳужумчиси.
Комментарии