RU

Последние новости

00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  35 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  25 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  16 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  57 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2

Бобир Абдихолиқов: "Кумуш медалга эга чиқишимизда "Насаф" оиласидаги барчанинг ҳиссаси бор" Новости

Бобир Абдихолиқов: "Кумуш медалга эга чиқишимизда "Насаф" оиласидаги барчанинг ҳиссаси бор"

Қаршининг "Насаф" жамоаси Суперлига 24-турида "Бунёдкор"ни мағлуб этди ва мавсум якунланишига бир тур қолганда кумуш меддалари масаласини ўзи учун ижобий ҳал қилди.

Ушбу учрашувдан сўнг жорий мавсумда кўплаб голлари билан жамоасининг ғалабаларига муносиб улуш қўшаётган Бобир Абдихолиқовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Кумуш медални қўлга киритишимизда  мураббийлар, футболчилар умуман "Насаф" оиласидаги барчанинг ҳиссаси бор. Жамоадаги футболчилар ёш бўлишига қарамасдан ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқишди ва медалларга эга чиқиш учун 200 фоиз куч билан ҳаракат қилишди. Бунинг мевасини мана бугун кўриб турибмиз. Ҳар бир учрашувда гол уриш учун интиламан, чунки бу вазифамдир. Балки бу йил ўсишга эришдим дейишим мумкин. Лекин кўп вазиятлардан фойдалана олмаяпман. Бунинг учун ўз устимда ишлашдан тўхтамаслигим керак. Айрим паллаларда юз фоизлик имкониятлар бўлади. 

Жамоада ўйинни шакллантириш ва йўлга қўйишда мураббийимизнинг тажрибаси катта рол ўйнади. Аксарият футболчилар билан клуб академиясида бирга катта бўлганмиз. Ички муҳит, ўзаро муносабат, ўйин барчаси яхши бўлгани учун  ҳам оралиқдаги танаффуслардан сўнг қийинчиликлар бўлмади. Молиявий муаммолар бўлди. Аммо биз раҳбариятга ишонамиз. "Насаф" ҳеч қачон бундай ҳолатга тушмаган эди. Биз футболчилар майдонда боримизни бериб ўйнашимизни келишиб олган эдик. Мухлисларимизга қўллаб-қувватлаб туришгани учун миннатдорчилик билдираман ",- дейди Бобир Абдихолиқов. 

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика