RU

Последние новости

13:57Англия топ-клублари "Golden Boy"га даъвогар футболчи учун курашмоқда  0 13:29ЕЧЛ плей-оффида қўшимча таймлардан воз кечилади, дастлабки 8 ўринни эгаллаганлар жавоб учрашувларини уйида қабул қилади  6 12:58Хуммельс "Боруссия"га қайтади ва клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этади  1 12:30"Реал" Анчелотти ўрнига 10 йилда 11 та соврин ютган мураббийни олиб келмоқчи  9 12:06Ўзбекистон U-15 терма жамоаси УЕФА Ривожланиш Кубогида қатнашади  7 11:43Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   23 11:26"Аввал ҳам Жаҳон чемпионатида қатнашганмиз, машиналар берилган. Самолёт олсангиз ҳам оёқ ердан узилмасин" — Равшан Эрматов чемпионларга яна нималар деди?  11 11:19"Криштиану – бутун дунёга ибрат" — Фигу  5 10:54Анчелотти ёзда сотиб олиш керак бўлган тўрт нафар футболчи номини айтди  12 10:25АПЛ тарихидаги энг яхши ҳужумчилар рўйхати эълон қилинди  12 09:56Мората яна А Серияга қайтиши мумкин  0 09:27Sofascore. «Ал Фaйҳа» дуранг ўйнаган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  1 08:58Маркус Рэшфорд қайси жамоага ўтиш нияти борлиги айтилди  2 08:29«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  9 08:00Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган илк клуб аниқ  2

BMB Trade group ПФЛ ҳомийсига айланди Новости

BMB Trade group ПФЛ ҳомийсига айланди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси BMB Trade group инвестицион-консалтинг компанияси билан келишувга эришди.

Келишув асосида BMB Trade group 2023 йилги мавсум давомида Суперлиганинг расмий ҳомийсига айланди. 

BMB Trade group хизматидан бугунга келиб 720 дан зиёд хорижий компаниялар фойдаланиб келади. Умумий қиймати 1,5 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириб келаётган компания Ўзбекистон футболи ва мамлакат футзалини қўллаб-қувватлаш йўлида сўнгги уч йилда катта қадамлар ташлади. Жумладан: 

•  2021 йилда BMB футзал клубига асос солинди; 

•  2021/22 йилларда "Сўғдиёна" ва "Локомотив" футбол клубига ҳомийлик қилинди; 

•  BMB Trade group, шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан фаол ҳамкорлик қилиб келади. 2022 йил айнан BMB Trade group ҳомийлигида Италия юлдузларидан ташкил топган жамоа Тошкентга ташриф буюриб, Ўзбекистон футболи юлдузларига қарши майдонга тушганди. Бу ўзбек футболининг 110 йиллик юбилейи учун компаниянинг ўзига хос совғаси бўлди, дейиш мумкин. 



2023 йилга келиб BMB Trade group Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси расмий ҳомийси сифатида мамлакат чемпионати ривожига ҳисса қўшишга қарор қилди. Қайд этиш керак, компания ўзининг хорижий ҳамкорлари билан Италиянинг "Милан" футбол клуби билан ҳам яқин алоқаларни йўлга қўйган.

BMB Trade group кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда мамлакатимизнинг олди персонларидан бири ҳисобланади. Унинг қўл остидаги катта жамоа раис бошчилигида ҳар ҳафта футзал спорт тури билан шуғулланади. Компания профессионал футзал билан чекланиб қолмай, ҳаваскорлар ўртасида мунтазам турнирлар ташкил қилиб туради. Бунда BMB Trade group тижорий мақсадларни кўзламайди, балки ижтимоий йўналишдаги лойиҳалари орқали ёшларни спортга кенг жалб қилиш каби юксак қадриятларни ўзида акс эттиради. 

"Бугун компаниямиз учун тарихий кун. BMB Trade group ташкил топган дастлабки кунидан бошлаб спорт билан ҳамоҳанг фаолият олиб бормоқда. Мақсадимиз битта — Ўзбекистонда ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш. 

Муҳтарам Президентимиз томонидан, қолаверса, ҳукуматимиз томонидан Ўзбекистонда футболни ривожлантириш йўлида жуда катта иш олиб борилмоқда. Ўз навбатида, биз тадбиркорлар ҳам ҳақиқий ватанпарвар сифатида бу ўзгаришларга лаббай деб жавоб беришимиз, байроғимизнинг жаҳон ареналарида баланд ҳилпирашига қўлимиздан келганича ҳисса қўшишимиз лозим. 

Эътироф этишим керак, сўнгги 2-3 йилда футбол тамомила ўзгарди. Футболчиларга, клубларга бўлган муносабат яхшиланди. Бу халқаро майдонда ҳам ўз мевасини бераётганлигини кўряпмиз. Ўйлайманки, бу ҳамкорлигимизнинг эндигина бошланиши. Келажакда бундан-да катта шартномалар имзолаб, футболимиз ривожи йўлида биргаликда ҳаракат қиламиз", – дея таъкидлади компания бошқаруви кенгаши раиси. 

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси BMB Trade group каби катта ташкилот билан ҳамкорлик алоқаларининг йўлга қўйилишини олдинга ташланган навбатдаги қадамлардан бири деб ҳисоблайди. Ишонамизки, 2023 йилги мавсум аввалгисидан яхшироқ руҳда ўтади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика