Блан "Олимпиакос"ни бошқариши мумкин
19 сен 2022 16:34
Новости
Блан "Олимпиакос"ни бошқариши мумкин
ПСЖ собиқ бош мураббийи Лоран Блан "Олимпиакос" билан музокаралар олиб бормоқда.
Журналист Николо Скиранинг сўзларига кўра, 56 ёшли франциялик Греция клуби учун устувор номзод бўлиб, унга бир йилги узайтириш имконияти билан 2024 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилмоқда.
Бланнинг сўнгги иш жойи Қатарнинг "Ал Райян" клуби эди, у ушбу жамоани февралда тарк этган. Шунингдек, у Франция терма жамоаси ва "Бордо"даги фаолияти билан ҳам танилган.
Куни кеча "Олимпиакос" клубда атиги бир ярим ой бош мураббий бўлиб ишлаган Карлос Корберанни ишдан бўшатди.
"Қароқчилар" 5 турдан сўнг Греция чемпионатида 5-ўринни эгаллаб турибди. "Олимпиакос" Европа Лигаси гуруҳ босқичининг дастлабки икки учрашувида ҳам мағлуб бўлди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии