RU

Последние новости

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  23 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  34 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  101 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1027 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Бизни, "CA"ни кузатишяпти... Новости

Бизни, "CA"ни кузатишяпти...

Кеча Бахтиёр Ашурматовнинг ўйиндан кейинги интервьюсини ўқиб очиғи хурсанд бўлдим, демак бизнинг сайтимизни кузатишади ва ўқишади.
Кўпгина ҳолатларда бошқа клуб вакиллари ҳам қўнғироқ қилиб турадилар. Футбол майдонда қолиб кетади, ундан кейин барчамиз аҳил ва иноқ бўлишимиз керак. Аммо буни ҳамма ҳам тушунмайди. Масалан, Ашурматов билан кўп бора мулоқотда бўламиз ва ҳеч қачон эътирозини билдирмайди. Тоҳир Кападзенинг ҳам шу одати яхши. Баъзан билиб-билмай қилган танқидингизга кулиб изоҳ беради. Аслида ҳам шундай бўлиши керак, чунки ҳар биримизнинг қилаётган ишимиз бир мақсадга йўналтирилган, у ҳам бўлса футболни ривожлантириш.

Ўзи сайтда "Навбаҳор" ҳақида иккита мақола чиққан эди. У ҳам бўлса "Навбаҳор"ни шонли тарихини қайтариш йўлида, кўра била туриб ёрдам қўлини чўзмаётганларни уйғотиш мақсадида. Мураббий ва футболчи минг кучли бўлмасин, атрофдагилар беэътибор бўлса, муваффақиятга эришиш қийин.

Кейин клуб ва ОАВ ўртасида шундай тортишувларга, соғлом (!) бой сўз ўйинлари бўлса футбол янада қизиқарли кўриниш олади. Бизда эса ўзбекчилик, гапирсам у хафа бўлади, бу хафа бўлади дейишади. Агар росмана тортишув бўлса, футболдан ташқаридаги ҳаётга ҳам таъсир қилиб кетади. Буниси эса нотўғри. Футбол ичида юрган кўплаб кишилар суҳбатлашиш тугул, ҳатто қўл бериб кўришмайдилар. Агар ёнидан чиқиб қолса, номигагина кўришиб қўйишади. Аҳиллик йўқ бўлганидан кейин қандай ривожлансин футболимиз?

Бугун ЎФФда катта йиғилиш бўлиб ўтди. Афсуски, унда қатнаша олмадик. Аммо қатнашганлар айтиб беришди. Мираброр Усмонов клубларни жиддий танқид остига олган. Футболимизни ботқоқликка ботираётганларни жуда ҳам яхши билиши, агар ўзларини ўнглаб олмаса, уларга нисбатан жиддий чоралар кўришини айтиб ўтган.

Энди мавзуга қайтсам. Бизнинг бир қизиқ одатимиз бор. Одатда бировни танқид қилсангиз сиздан ёмон одам йўқ. Бундай мақолаларни принтерда чиқариб дархол элтиб беришади. Аммо орада мақтайдиган мақолалар ҳам бўлади, аммо ўша етказувчилар унга парво ҳам қилмайдилар. Мени кулдирадиган ҳолатлар ҳам учраб туради. Нима дейсизми, аниқроғи кимлар, футболчи ва мураббийни қизғанадиганлар бор.

Яқинда энг яхшиларга овоз берар эканмиз, ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган биринчи лига иштирокчиларига овоз бериб чиқдик. Акмал Рустамовнинг ҳам биринчи ўринни олишида бизнинг ҳиссамиз катта бўлди. Сайтнинг барча ходимлари Акмал Рустамовга овоз берди ва у биринчи ўринни қўлга киритди. Демоқчи бўлганимиз, биз росманасига ўзбек футболининг ўсишини истаймиз. Нима муаммо ёки баҳс мунозара бўлса ўйин пайтида қолсин, ташқарида ҳаммамиз аҳил ва иноқ бўлайлик.

Биз ҳақимизда гапиришяпти, демак бизни кузатишади. Демак, ўқувчиларимиз одобли "коментлар"ни ёзишлари керак, демак, сизларни ўқишяпти, демак аҳил бўламиз!
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика