RU

Последние новости

15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  10 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  0 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  15 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  4 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  13 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  9 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  23 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  36 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  13 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  2 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0

"Биз робот эмасмиз. Ўйинлар сонини камайтириб, сифатини ошириш керак" — Сон Новости

"Биз робот эмасмиз. Ўйинлар сонини камайтириб, сифатини ошириш керак" — Сон

Англиянинг "Тоттенхэм" клуби вингери Сон Хён Мин тақвим билан боғлиқ ҳолатдан норози.

"Кўпгина ўйинчилар тўғри гапларни айтишди ва менимча, кимдир буни айтиши муҳим. Ўйинчилар биринчи навбатда гапиришлари керак ва аслида жуда кўп ўйинлар мавжуд. Мухлислар имкон қадар кўп ўйин эмас, сифатли ўйин кўришни истайди, ҳеч ким жароҳатлар билан курашаётган футболчиларни кўришни истамайди. Ҳақиқатан ҳам ўйинлар кўп, сафарлар кўп, шунинг учун ўзимиз ҳақимизда қайғуришимиз лозим. Баъзан бу осон эмас. Шундай пайтлар бўлад, сиз жисмонан ёки руҳий жиҳатдан тайёр бўлмайсиз ва майдонга тушганингизда жароҳат олиш хавфи ортади.

Биз робот эмасмиз, шунинг учун ўйинлар сонини камайтириб, сифатини ошириш керак деб ўйлайман. Менимча, бу мақсадга айланиши керак. Ишимиз кўп, ўйинлар сони эса ортиб бормоқда. Масалан, "Сити" якшанба ва сешанба кунлари ўйнади. Бу ерда ҳатто мослашувчанлик ҳам йўқ. Балки ўйинни сешанбадан чоршанбага кўчиришимиз мумкин, аммо бу ҳам ечим бўлолмайди. Ўйлайманки, бу ҳақда бежиз гапирмаяпмиз, ҳозирги ҳолатда ҳамма жароҳат олиши эҳтимоли юқори. Менимча, бу адолатсизликдир", – деди Сон.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" вакили Родри Эрнандес тақвим зичлиги туфайли футболчилар иш ташлаши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика