RU

Последние новости

22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  3 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  0 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  3 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  10 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  14 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  7

"Биз 4:1 ҳисобида ғалаба қозондик. Танқидчиларга жавоб беришни истамайман" - Воҳид Шамсаи кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётган Франция - Эрон учрашуви ҳақида фикр билдирди Новости

"Биз 4:1 ҳисобида ғалаба қозондик. Танқидчиларга жавоб беришни истамайман" - Воҳид Шамсаи кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётган Франция - Эрон учрашуви ҳақида фикр билдирди

Ўзбекистонда ўтказилаётган футзал бўйича Жаҳон чемпионатида яна бир катта низо келиб чиқди.

"F" гуруҳи учинчи турида Франция ва Эрон терма жамоалари очиқчасига ғалаба қозонишни истамасдан ўйнашгандек кўринди. Учрашувнинг видеотакрорларида Эрон терма жамоасининг ўзи "истамай" қилаётган ҳужумини Франция футболчилари очиқчасига ўтказиб юборгани кўринган. Бу ўйинда ғалаба қозонган жамоа Бразилия билан тўқнаш келарди, шу сабабли, икки жамоа ҳам ғалаба қозонишни "исташмади". Ушбу "шубҳали" баҳс омма томонидан кўп муҳокама қилинди ва кўпчилик икки терма жамоанинг ҳам қаттиқ танқид қилди. Аввалроқ, Ливия футзал терма жамоаси бош мураббийи Рикардо Инигез икки жамоани "келишилган" ўйин ўтказишганида айблаганди.


Эрон терма жамоаси бош мураббийи Воҳид Шамсаи кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётган ушбу ҳақида фикр билдирди.

"Биз 4:1 ҳисобида ғалаба қозондик. Яна нима қилишимиз керак эди? Бизни танқид қилаётганларга жавоб беришга мажбур эмасман. Бу менинг вазифам эмас. Биз гуруҳ босқичини 9 очко, яъни 100% фоизлик натижа билан якунладик. Франция қарши ўйиндан олдин бизда нечта йўқотишлар борлигини айтиб ўтгандим, шунга қарамай биз ўйинни назорат қилдик. Иккинчи бўлимда эса ўз даражамизни намойиш этдик ва ғалаба қозондик" - дейди Воҳид Шамсаи.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика