RU

Последние новости

18:02Суперлига. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  0 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:57"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  6 14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  5 14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  5 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  2 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  7 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  7 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  3

Биринчи лигада ҳам дарвозабонлар муаммоси ёхуд... Новости

Биринчи лигада ҳам дарвозабонлар муаммоси ёхуд...

Бугун биринчи лиганинг иккинчи босқич 13-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Тақвимга кўра "Ғарб" минтақасидаги клублар "Шарқ" минтақасидаги жамоалар майдонига сафар уюштирган.
Бундан бир неча соат олдин Тошкентнинг "Истиқлол" жамоасида дарвозабонлар борасида муаммо юзага келгани ҳақида айтиб ўтгандик. Тошкентликларнинг ҳар иккала посбони ҳам дисквалификация туфайли бугунги ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди. Шу боис бугун "Спартак"ка қарши баҳсга мураббийлар ҳужумчи Жамолиддин Нормирзаевни пухта тайёрлашга ҳаракат қилган. Шу боис Нормирзаев учрашувни дарвозабон сифатида бошлади.

Косоннинг "Аланга" жамоасида ҳам дарвозабонлар бўйича муаммо юзага келган. Боиси бу жамоа "Қўқон"га атига битта дарвозабон билан ташриф буюрган. Хабарингиз бўлса керак, ушбу жамоанинг умидли посбони Ғанишер Холмуродов ҳарбий хизматга кетишини айтганди. Воқеалар ривожи дарвозабон айтганидек бўлиб чиққан ва Холмуродов айни дамда жамоада эмас. "Аланга"нинг бошқа бир посбони Шерзод Абдураимовнинг U-19 ёшлар терма жамоамиз билан сафарга кетгани боис, ҳозир мураббийлар ихтиёрида биргина голкипер Жавоҳир Илёсов қолган. Шу боис жамоа таваккал йўл тутиб, биргина дарвозабон билан Қўқон томон сафарга чиққан. "Қўқон-1912" - "Аланга" баҳсидаги футболчилар рўйхатига эътибор қаратар эканмиз. Косонликлар захирасида дарвозабон йўқлигини кўриш мумкин. Агарда бугунги баҳсда, асосий посбон Илёсов жарохат олгудек бўлиб қолса, у холда "Аланга" ҳам ҳудди "Истиқлол" каби бошқа чизиқ футболчиларини дарвозага қўйишга мажбур бўлади.

Кўриб турганингиздек, дарвозабонлар муаммоси фақатгина миллий терма жамоада эмас, биринчи лига клубларида ҳам бор. Муаммони аввало қуйидан бартараф этмоқ лозим.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика