Биринчи лига тақвими маълум
27 мар 2023 15:49
Новости
Биринчи лига тақвими маълум
Кеча, 26 март куни, Биринчи лига қандай форматда ўтказилиши масаласига аниқлик киритилди.
Бугун эса мусобақа тақвими аниқ бўлди. Унга кўра, Биринчи лига 8 апрель кунги ўйинлар билан старт олади. Сўнгги икки мавсумда бўлгани каби мусобақа учрашувлари асосан шанба ва якшанба кунлари ўтказилади.
Суперлига жамоалари билан ўйинлар ёки шаҳарлар кесишуви рўй берса, шунингдек, Ўзбекистон кубогидаги ўйинлар сабаб ПФЛ Биринчи лиганинг бирор учрашувини ҳафтанинг бошқа санасига суриши мумкин.
Режага кўра, Биринчи лига якунлангач, Биринчилик кубоги старт олади. Бу ҳозирча 7 октябрга тўғри келмоқда. Мусобақанинг финал учрашуви 19 ноябрга белгиланган.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии