RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  4 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  24 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  25 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Биринчи лига. "Сурхон" - "Цементчи" превью Новости

Биринчи лига. "Сурхон" - "Цементчи" превью

Ўзбекистон биринчилиги баҳслари аста-секинлик билан қизғин паллаларга кириб бормоқда.

Мусобақанинг  4-тур доирасида 16 апрель куни бу йилги мавсумда ўз олдига Олий лигага чиқиш вазифасини қўйган икки жамоа, Термиз шаҳрининг “Сурхон” ва Қувасой шаҳрининг “Цементчи” жамоалари тўқнаш келади. 

Демак, навбатдаги рақибимиз “Сурхон” жамоаси хақида!

Сурхандарё вилоятининг  “Сурхон” жамоаси 1968 йилда “Чегарачи” номи билан ташкил этилган. Жамоа турли даврларда Олий ва биринчи лига баҳсларида турлича номлар билан иштирок этган. 

• 1968—1968 — «Чегарачи»

• 1969—1973 — «Автомобилист»

• 1974—1974 — «Спартак»

• 1975—1983 — «Автомобилист»

• 1984—1984 — «Сурхон» (Сурхон)

• 1985—1993 — «Сурхон»

• 1994—1996 — «АСК»

• 1997—2008 — «Сурхоан»

• 2009—2010 — «Динамо-Хамкор»

• 2012 — «Сурхон»

 2017 йилдан Сурхондарёда  вилоят ҳокими ва футбол мутасадди раҳбарларининг ташаббуси билан «Нефтчи» (Жарқўрғон) номи билан яна жамоа қайтадан ташкил этилди. Клуб "пулка" баҳсларида ғолиб чиқиб биринчи лига йўлланмасини қўлга киритгач яна бу жамоага “Сурхон” номи берилди.

Турли йилларда «Насаф» (Қарши), «Қизилқум» (Навоий) профессионал футбол клубларида матбуот хизмати раҳбари бўлиб ишлаган Эркин Холбобоев «Сурхон» профессионал футбол клуби ижрочи директори, «Машъал» (Муборак), «Норин» (Ҳақулобод) ва «Хоразм» каби жамоаларда фаолият кўрсатган мутахассис Вали Келдиев эса жамоа бош мураббийи сифатида иш бошлади.

Ушбу мавсумда “Сурхон”  ўз олдига элитага чиқиш вазифасини қўйган бўлсада мавсумни у қадар омадли бошлай олмади. Ўтган учта турда рақиблар дарвозасига фақат битта гол киритиб, барча учрашувларда дурранг натижаларни қайт этди;

1-тур.  «Локомотив-БФК» – «Сурхон» – 0:0.

2-тур.  «Хотира-79» – «Сурхон» 1:1

3-тур.  «Сурхон» – «Уздонгжу» 0:0

Янги ташкил этилган “Сурхон” жамоаси “Цементчи” клуби билан илк маротаба тўқнаш келади.  

Учрашув 16 апрель якшанба куни Термиз шаҳридаги марказий ўйингоҳда бўлиб ўтади.

 

Ўзбекистон биринчилиги. 3-тур.  

«Сурхон» (Термиз) – «Цементчи» (Қувасой)

Ҳакамлар: К. Расулов (Қарши), М. Турдиев (Жиззах), Ф. Достонов (Жиззах)

Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).


“Цементчи” матбуот котиби Зухриддин Абдуллажонов


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика