Биринчи лига, “Шарқ” минтақаси. Апрель ойининг энг яхши мураббийи Меҳмон Солихўжаев!
09 мая 2014 09:35
Новости
Биринчи лига, “Шарқ” минтақаси. Апрель ойининг энг яхши мураббийи Меҳмон Солихўжаев!
“СА” талқини бўйича биринчи лиганинг “шарқ” минтақасида апрель ойининг “Энг яхши мураббийи” деб “Косонсой” бош мураббийи Меҳмон Солихўжаев муносиб кўрилди.
Бир неча йиллардан буён Косонсойда ишлаб келаётган Солихўжаев бу йил ёшлардан иборат курашчан жамоа шакллантиргани кўриниб турибди. Унинг жамоаси ортда қолган апрель ойида 6ат ўйин ўтказиб, 4та ғалабага эришди. Эътиборлиси косонсойликлар Тошкентда “Оқ-тепа” ва “НБУ-Осиё”ни мағлубиятга учратиб қайтишни уддалади. Албатта бунда Меҳмон Солихўжаевнинг ҳиссаси ётибди.
Ундан кейинги ўринга эса “Хотира-79” мураббийи Усмон Асқаралиевни қўйдик. Наманган вилоятининг Уйчи туманида бу йил курашчан жамоа тузилгани кўриниб турибди. Чунки таркибда ҳам олий лига ҳавосидан баҳраманд бўлган ўйинчилар йиғилган. Бу эса “Хотира-79”нинг юқори ўринларда юришини таъминламоқда. Бу жамоа ҳам ортда қолган ой давомида 6та учрашувда майдонга тушиб, 3та ғалаба ва 1та дуранг қайд этди. Турнир жадвалида эса 4-ўринга кўтарилиб олди.
3-ўринга “Қўқон-1912”ни собиқ мураббийига айланган Тоҳир Кападзени қўйдик. Эндиликда “Нефтчи” клуби раиси сифатида ишлаётган Тоҳир Вейсалович ортда қолган апрель ойи давомида Қўқонда тўлиқ ишлади. 6 ўйинда 3та ғалаба ва 3та дуранг қайд этган қўқонликлар турнир жадвалида пешқадамликни қўлга олди. Бунда Кападзенинг ҳам хизматлари борлигини таъкидлаш лозим.
Биринчи лига, “Шарқ” минтақаси.
“Апрель ойининг энг яхши мураббийи”
1. Меҳмон Солихўжаев (“Косонсой”)
2. Усмон Асқаралиев (“Хотира-79”)
3. Тоҳир Кападзе (“Қўқон-1912”)

Комментарии