Биринчи лига, “Шарқ” минтақаси. 17-тур статистикаси
26 июн 2014 13:34
Новости
Биринчи лига, “Шарқ” минтақаси. 17-тур статистикаси
23-24 июнь кунлари биринчи лиганинг “шарқ” минтақасида, 17-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ортда қолган турда мухлислар бир-биридан қизиқарли ўтган учрашувларга гувоҳ бўлди. Одатдагидек турнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.
УЧРАШУВЛАР
«УзДонгЖу» – «Хотира-79» – 3:0.
«Қўқон-1912» – «Косонсой» – 3:0.
«НБУ-Осиё» – «Истиқлол» – 6:4.
«Оқ-тепа» – «Пахтакор-2» – 3:3.
«Локомотив-БФК» – «Бунёдкор-2» – 2:2.
«Чуст-Пахтакор» – «Обод» – 0:0.
Андижоннинг “УзДонгЖу” жамоаси ўз майдонида чемпионатнинг етакчиларидан бири “Хотира-79”ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Мазкур учрашувга уйчиликларнинг бош мураббийи Усмон Асқаралиевнинг келмагани ҳам қайсидир маънода жамоа ўйинига салбий таъсир ўтказди чоғи. Боиси таркиб жиҳатдан нисбатан ёш бўлган “УзДонгЖу” шу куни рақибини осонликча таслим этгандек туюлди, назаримизда.
Олий лигага чиқиш йўлида дадил одимлаётган “Қўқон-1912” учун 17-тур омадли келди. Чунки қўқонликлар ушбу турда ғалаба қозонди ва ундан муҳими турнир жадвалидаги яқин тақибчилари очко йўқотди. Бу эса Рустам Абдуллаев жамоасига қўл келди. “Косонсой” устидан қозонилган ғалабадан сўнг жамоа турнир жадвалида пешқадамга айланиб олди.
“НБУ-Осиё” – “Истиқлол” 6:4 - Тошкент дербисида хоккейча ҳисоб! Ён қўшниларнинг тўқнашуви голларга бой бўлди. Албатта футболни голлар безайди. Бу учрашувнинг биринчи бўлимидаёқ жамоалар 7та гол уришга муваффақ бўлди. Учрашувда киритилган умумий голлар миқдори эса 10тани ташкил этди. Адашмасак, “шарқ” минтақасида ҳозирча энг кўп гол урган клуб “НБУ-Осиё” бўлиб турибди, 6та.
Александр Мочинов “Оқ-тепа”ни тарк этгач, кўпчилик ушбу жамоанинг бу йил олий лигага чиқиш имкониятни пасайтириб юборди. Бу ҳақиқатга ўхшайди. Чунки таркиб борасида “Пахтакор-2”дан анчагина устун бўлган “Оқ-тепа” 23 июнь оқшомида аранг дурангга эришди. Учрашувда бўлмаганимиз учун унда нима юз берганидан бехабармиз. Лекин шуниси аниқки, “Оқ-тепа” 17-турда қимматли икки очкони йўқотди. Бу эса ўз олдига элитага чиқиш вазифасини қўйган жамоага якунда қимматга тушиши аниқ.
17-турда мухлислар пойтахтда яна бир кичик дербига гувоҳ бўлди. “Локомотив-БФК” – “Бунёдкор-2” (2:2) баҳсида меҳмонлар қўшиб берилган охирги 4 дақиқа ичида иккита гол ўтказиб юбориб, тайёр ғалабани қўлдан чиқарди. Леонид Сенкевич жамоаси эса ўйин охирида ирода кўрсатиб, мағлубиятдан қутилиб қолди. Учрашувни бошқариб борган ҳакам Олим Тўйчибоевга назоратчи Фарҳод Абдуллаев 7,8 балл қўйганини ҳам айтиб ўтиш керак.
Роберт Гай “Чуст-Пахтакор”га қайтгач жамоа натижалари ижобий томонга ўзгаргандек туюлганди. Лекин 23 июнь куни чустликлар ўз майдонида лига дебютанти “Обод”ни мағлуб эта олмади. Ўйинда ҳар иккала жамоага ҳам гол киритиш насиб этмади ва томонлар нурсиз дурангга имзо чекди.
ГОЛЛАР
* Мазкур турда киритилган умумий голлар миқдори 26тани ташкил этди.
* Мезбон жамоалар ҳисобига 17та гол ёзилди.
* Меҳмонлар эса 9та гол урган.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида мухлислар 12та голга гувоҳ бўлди.
* Иккинчи таймдаги голлар сони эса 14тани ташкил этди.
* 17-турда энг кўп гол киритган жамоа “НБУ-Осиё” бўлди, 6та!
* Ўз дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборган жамоа эса “Истиқлол”.
* “УзДонгЖу”, “Қўқон-1912”, “Чуст-Пахтакор” ҳамда “Обод” ушбу турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.
* Турнинг энг тезкор голи 5-дақиқага тўғри келди. “НБУ-Осиё” тўпурари Абдулатиф Абдуқодиров айнан ушбу дақиқада “Истиқлол” посбонини ранжитди.
* Аксинча турнинг энгги сўнгги голи 90+4-дақиқада Сарвар Сафаров томонидан киритилди. Эътиборлиси ушбу гол “Локомотив-БФК”ни мағлубиятдан қутқариб қолди.
* Ортда қолган турда дублга эришган футболчилар 4тани ташкил этди.
* ДУБЛ: Абдулатиф Абдуқодиров
Александр Лупашко (“НБУ-Осиё”).
Обид Ҳакимов, (“Истиқлол”).
Алишер Шоғуломов (“Оқ-тепа”).
* 4та ПЕНАЛЬТИ. Эътиборлиси ушбу белгиланган пенальтилардан 3таси “Оқ-тепа” – “Пахтакор-2” баҳсида юз берган. Уларнинг барчаси гол билан якунланган! “Хотира-79” аъзоси Абдулазиз Султонов эса “УзДонгЖу”га қарши баҳсда ўзи пенальти ишлаб, ўз амалга оширди. Бироқ тўп тўсинга тегиб қайтди.
* Пенальти тепган футболчилар: Жавоҳир Сиддиқов (“Пахтакор-2”), Собир Усмонхўжаев (“Оқ-тепа”), Алишер Шоғуломов (“Оқ-тепа”), Абдулазиз Султонов (“Хотира-79”).
ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* 17-турда учрашувларни бошқариб борган ҳакамлар жами 29та футболчига сариқ карточка кўрсатди.
* Ундан 14таси мезбон жамоа вакилларига берилган.
* Меҳмонлардан эса 15та ўйинчи сариқ билан “сийланган”.
* Ўйинларнинг биринчи бўлимида 14 нафар футболчи ҳакам томонидан огоҳлантирилган.
* Иккинчи таймда эса сариқ карточкалар сони 15тани ташкил этди.
* Турнинг энг интизомли жамоаси “НБУ-Осиё” бўлди. Эътиборлиси “банкирлар” “Истиқлол”га қарши баҳсда бирорта ҳам сариқ карточка олмаган. Бу билан улар бошқаларга намуна кўрсатишди.
* Аксинча бу борада салбий натижа кўрсатган жамоа “Хотира-79” бўлди. Уйчиликларнинг 6 нафар ўйинчиси бош ҳакам томонидан сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
* Энг кескин ва қўполликларга бой кечган ўйин деб “УзДонгЖу” – “Хотира-79” ва “Локомотив-БФК” – “Бунёдкор-2” ни кўрсатиш мумкин. Мазкур учрашувларда ҳакамлар чўнтагидан 7 маротаба сариқ карточка чиқаришга мажбур бўлган.
* Эътиборга молик томони 17-турда ҳакамлар бирорта футболчига қизил карточка кўрсатиб, майдондан четлатмаган.
ТОМОШАБИНЛАР
17-тур ўйинларига ташриф буюрган мухлислар сонини ҳисобласак, 6843тани ташкил этди. Бу ҳар бир ўйинга ўртача миқдорда 1140тадан ишқибоз демакдир.
Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш ўринлики, бундан аввалги турда 6201та мухлис ташрифи кузатилганди. Ҳар бир ўйинга ўртача 1240тадан томошабин. Бундан кўриниб турибдики, футбол мухлислари биринчи лига ўйинидан кўра, уйда жаҳон чемпионати баҳсларини кўришни маъқул топишмоқда.
17-турда энг кўп мухлис кирган ўйин яна “Қўқон-1912”нинг уй баҳсида кузатилди.
Бундан олдинги турларда ҳам аксинча натижа кўрсатган “НБУ-Осиё” мазкур турда ҳам энг оз мухлис йиғган жамоа бўлди.
Мухлислар ташрифи кимда қандай?
«УзДонгЖу» – «Хотира-79» – 3:0. 178 томошабин.
«Қўқон-1912» – «Косонсой» – 3:0. 4937 томошабин.
«НБУ-Осиё» – «Истиқлол» – 6:4. 58 томошабин.
«Оқ-тепа» – «Пахтакор-2» – 3:3. 124 томошабин.
«Локомотив-БФК» – «Бунёдкор-2» – 2:2. 89 томошабин.
«Чуст-Пахтакор» – «Обод» – 0:0. 1457 томошабин.
ТУРНИР ЖАДВАЛИ
ТЎПУРАРЛАР:
Абдулатиф Абдуқодиров (“НБУ-Осиё”) – 15та.
Отабек Ҳайдаров (“Қўқон-1912”) – 13та.
Исроил Турсунов (“Истиқлол”) – 13та.
Абдураззоқ Жўраев (“Косонсой”) – 10та.
Фарҳод Шокиров (“Чуст-Пахтакор”) – 9та.
ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР
18-тур. 26 июнь (пайшанба)
“Қўқон-1912” – “Хотира-79”
“Уз-Донг-Жу” – “Косонсой”
“Оқ-тепа – Истиқлол”
“НБУ-Осиё” – “Пахтакор-2”
27 июнь (жума)
“Чуст-Пахтакор” –“Бунёдкор-2”
“Локомотив-БФК” – “Обод”
Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

# |
Жамоа |
Ў |
Ю |
Д |
М |
УГ – ЎГ |
Т-Н |
Очк |
1 |
Қўқон-1912 |
16 |
10 |
4 |
2 |
34 – 15 |
19 |
34 |
2 |
Оқ-тепа |
15 |
10 |
2 |
3 |
24 – 16 |
8 |
32 |
3 |
Хотира-79 |
17 |
9 |
3 |
5 |
22 – 17 |
5 |
30 |
4 |
Обод |
17 |
9 |
2 |
6 |
23 – 21 |
2 |
29 |
5 |
НБУ-Осиё |
17 |
8 |
3 |
6 |
34 – 25 |
9 |
27 |
6 |
УзДонгЖу |
17 |
8 |
0 |
9 |
27 – 26 |
1 |
24 |
7 |
Косонсой |
17 |
7 |
1 |
9 |
29 – 32 |
-3 |
22 |
8 |
Локомотив БФК |
17 |
4 |
7 |
6 |
18 – 25 |
-7 |
19 |
9 |
Истиқлол |
17 |
5 |
2 |
10 |
34 – 43 |
-9 |
17 |
10 |
Пахтакор-2 |
17 |
4 |
5 |
8 |
22 – 33 |
-11 |
17 |
11 |
Бунёдкор-2 |
17 |
3 |
7 |
7 |
19 – 26 |
-7 |
16 |
12 |
Чуст-Пахтакор |
16 |
3 |
4 |
9 |
21 – 29 |
-8 |
13 |

Комментарии