RU

Последние новости

22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  2 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  2 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  11 18:39"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни яхшилайди – олдинроқ хавбек учун 45 млн евро беришганди. "Аталанта" уни 60 миллионга баҳоламоқда  0 18:15"Реал" Карвахаль ва Менди билан келишувни узайтиради  1 17:55Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"  58 17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  1 17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  1 16:40"Милан" 2024/25 йилги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  2 16:15"Арсенал" "Реал Сосьедад"дан Меринони харид қилмоқчи  4 15:49Саудияликлар Рафинья учун 65 млн евро таклиф қилишди. "Барса" Уильямс ва Ольмо билан шартнома имзолаш учун ўйинчиларни сотишга тайёр  2

Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси, 12-тур статистикаси Новости

Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси, 12-тур статистикаси

8 июнь, душанба куни биринчи лиганинг “шарқ” минтақасида 12-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Бугун эса навбатдаги тур учрашувлари бошланади.
Одатга кўра, ортда қолган турнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

“ЦЕМЕНТЧИ”ДАН ЙИРИК ҒАЛАБА ЁХУД ПЕШҚАДАМЛАР ОЧКО ЙЎҚОТДИ
* Ортда қолган 12-турда пешқадамлар очко йўқотгани эътиборга молик. Олий лигага чиқиш учун ушбу минтақада асосий давогарлардан бири сифатида эътироф этилаётган Тошкентнинг “Оқ-тепа” жамоаси душанба оқшомида Чустга сафар уюштириб, 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
* “Косонсой” эса “Ёзёвон-лочинлари” билан куч синашди ва 2 :0 ҳисобида имкониятни бой берди.
* Турнинг яна бир кутилмаган натижаси Андижонда юз бериб, “УзДонгЖу” ўз майдонида “Бунёдкор-2”га таслим бўлди.
* Бундан олдинги турда айнан “Бунёдкор-2”дан мағлубиятга учраган “Цементчи” эса бу сафар “Хотира-79”ни қабул қилди ва рақибини ортиқча аяб ўтирмади – 8:1.
* Тошкентда кечган дербида эса “банкирлар” ўз майдонида “Пахтакор-2” билан ўйнаб, икки очко йўқотди. Агарда “НБУ-Осиё” сардори Леонид Кошелев пенальтини аниқ амлга ошира олганида, мезбонлар шу куни 1 очко эмас балки, 3 очкони қўлга киритган бўларди.

“Ёзёвон-Лочинлари” (Ёзёвон) – “Косонсой” (Косонсой) – 2:0.
“НБУ-Осиё” (Тошкент) – “Пахтакор-2” (Тошкент) – 0:0.
“Чуст-Пахтакор” (Чуст) – “Оқ-тепа” (Тошкент) – 2:1.
“Цементчи” (Қувасой) – “Хотира-79” (Уйчи) – 8:1.
“УзДонгЖу” (Андижон) – “Бунёдкор-2” (Тошкент) – 0:1.

ГОЛЛАР
* Ортда қолган турнинг 5та ўйинида жами 15та гол қайд этилди.
* Ҳар бир учрашувга ўртача 3тадан гол демакдир.
* 12та голни мезбон жамоа футболчилари киритган.
* Қолган 3та тўп эса меҳмонлар фойдасига ёзилди.
* Биринчи бўлимда киритилган голлар сони 4та бўлди.
* Иккинчи таймда эса сермаҳсуллик янада ошди ва 11та гол кузатилди.
* Турнинг энг тезкор голи 9-дақиқада киритилди. Ушбу сонияда “Ёзёвон-лочинлари” ўйинчиси Муҳаммад Мамашокиров “Косонсой” дарвозасини ишғол этди.
* Аксинча турнинг энг сўнгги голи эса 90+5-дақиқада содир бўлди. “Чуст-Пахтакор” аъзоси Шаҳзод Каримов сўнгги сонияларда “Оқ-тепа” дарвозасига тўп киритиб, жамоасига ғалаба келтирди.
* Ушбу турда энг кўп тўп киритган жамоа “Цементчи” бўлди – 8та.
* Аксинча ўз дарвозасидан энг кўп гол ўтказиб юбориш бўйича эса “Хотира-79” “фаворит” бўлди.
* “Ёзёвон-лочинлари”, “Пахтакор-2”, “НБУ-Осиё”, “Бунёдкор-2” жамоалари ушбу турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.
* 1та дубль! “Цементчи” футболчиси Акмали Раҳимзода жамоасининг “Хотира-79” клубига қарши кечган баҳсида 2та тўп киритди.
* 2та пенальти! 12-турнинг 5та ўйинида ҳакамлар томонидан 2та пенальти белгиланди. “НБУ-Осиё” сардори Леонид Кошелев 11 метрлик нуқтадан аниқ фойдалана олмаган бўлса, “Чуст-Пахтакор” етакчиси Жамол Абдужабборов бу борада адашмади.
* 1та автогол! “Хотира-79” ўйинчиси Раҳмон Ўринов “Цементчи”га қарши баҳсда кутилмаганда ўз дарвозасига тўп киритиб юборди.

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* Ортда қолган турнинг 5та ўйинида ҳакамлар жами 25та ўйинчини сариқ карточка билан жазолади!
* Ҳар бир учрашувга ўртача 5тадан огоҳлантириш демакдир.
* Мезбон жамоаларнинг 8 нафари сариқ карточка билан огоҳлантирилган.
* Меҳмонлар эса бу борада “пешқадамлик” қилишди ва 17та сариқ карточка улар томон кўрсатилди.
* Учрашувларнинг биринчи таймида 10та сариқ карточка кўрсатилди.
* Қолган 15та огоҳлантириш эса иккинчи бўлимда юз берди.
* Энг кўп сариқ карточка “НБУ-Осиё” – “Пахтакор-2” ўйинидан кўрсатилган - 9та! 4таси мезбонларга қолган 5таси эса меҳмонлар ўйинчисига.
* “Цементчи” футболчилари ушбу турда бирорта ҳам сариқ карточка олмади ва бу борада бошқаларга намуна кўрсатди.
* 2та четлатиш! Ушбу турда иккин нафар ўйинчи майдонни шерикларидан олдин тарк этишга мажбур бўлди. “Оқ-тепа” ярим ҳимоячиси Иззатилла Абдуллаев “Чуст-Пахтакор”га қарши кечган ўйиннинг 88-дақиқасида ҳакам томонидан қизил карточка олиб майдонни тар этди. Энди ушбу футболчи камида битта ўйинни ўтказиб юборади. Шунингдек “Бунёдкор-2” аъзоси Нурилло Тўхтасинов ҳам “УзДонгЖу” билан ўйинда иккинчи сариқ карточкани ишлаб олди ва майдондан четлатилди. Ушбу футболчи ҳам энди навбатдаги турда жамоасига ёрдам бера олмайди.

ҲАКАМЛАР ҚАНДАЙ ИШЛАДИ?
Тўхтасинов пешқадам Копадзе, Агишев ва Гормашов эса аксинча
* Ортда қолган турда табиийки 5 нафар бош ҳакам ишлади.
* Улардан энг юқори балл олгани эса андижонлик Темур Тўхтасинов бўлди. Қувасойда кечган “Цементчи” – “Хотира-79” (8:1) баҳсини бошқарган рефери назоратчи Рўзим Давлетмуротов томонидан 8,5 балл олди.
* Равшан Копадзе, Вадим Агишев ва горь Гормашов эса бу борада аксинча кўрсаткич қайд этди. Ушбу рефериларнинг иши 7,8 баллга муносиб дея баҳоланди.
* Ушбу турда чўнатагидан энг кўп сариқ карточка чиқарган ҳакам Дмитрий Пислегин бўлди, 9та!
* Темур Тўхтасинов эса аксинча меҳмонлардан бир нафар ўйинчини огоҳлантирди холос.

“Ёзёвон-Лочинлари” (Ёзёвон) – “Косонсой” (Косонсой) – 2:0. 1323 томошабин.
Ҳакамлар:
И. Гармашов (Тошкент) – 7,8, О. Умаров (Тошкент вилояти) – 8,0, С. Сиразов (Тошкент вилояти) – 8,1
Назоратчи: И. Рахимов (Андижон).

“НБУ-Осиё” (Тошкент) – “Пахтакор-2” (Тошкент) – 0:0. 63 томошабин.
Ҳакамлар
: Д. Пислегин (Тошкент) – 8,0, Б. Баҳромов (Тошкент) – 8,3, Д. Акмалов (Тошкент) – 8,3, Ш. Миржалолов - 8
Назоратчи: А. Клепиков (Тошкент).

“Чуст-Пахтакор” (Чуст) – “Оқ-тепа” (Тошкент) – 2:1. 1511 томошабин.
Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент) – 7,8, А. Маражабов (Андижон) – 8,1, З. Абдураҳмонов (Андижон) – 8,1, А. Жабборов – 8
Назоратчи: С. Зайлобидинов (Фарғона).

“Цементчи” (Қувасой) – “Хотира-79” (Уйчи) – 8:1. 2712 томошабин.
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон) – 8,5, Р. Нигманов (Тошкент) – 8,1, С. Еремеев (Тошкент) – 8,1, Ж. Ҳакимов - 8
Назоратчи: Р. Давлетмуротов (Тошкент).

“УзДонгЖу” (Андижон) – “Бунёдкор-2” (Тошкент) – 0:1. 76 томошабин.
Ҳакамлар:
Р. Копадзе (Фарғона) – 7,8, Э. Турсунов (Наманган) – 7,9, И. Носиров (Наманган) – 7,7, Б. Рўзиматов - 8
Назоратчи: Э. Орипов (Фарғона).

МУХЛИСЛАР
* Ушбу турнинг 5та ўйинига ҳаммаси бўлиб 5685 нафар томошабин ташриф буюрган. Албатта бу жуда кам.
* Ҳар бир ўйинга эса ўртача 1137та мухлис демакдир.
* Энг кўп ишқибоз ташрифи “Чуст-Пахтакор” – “Оқ-тепа” ўйинида кузатилди – 1511та томошабин.
* Бу борада аксинча холат эса Тошкентдаги “НБУ-Осиё” – “Пахтакор-2” баҳсида қайд этилди.
Андижоннинг “УзДонгЖу” жамоаси ўйинига ҳам мухлислар ташрифи турдан-турга кескин пасайиб кетмоқда. Балки бу учрашувнинг соат 17:00да (бу пайтда жазирама бўлмоқда) бошланаётгани билан боғлиқдир. Майдоннинг сунъий эканлигини инобатга оладиган бўлсак, табиийки футболчиларга ҳам бир қанча қийинчиликларни келтириб чиқариши турган гап.  

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
“УзДонгЖу” (Андижон) – “Бунёдкор-2” (Тошкент) – 0:1. 76 томошабин.
“Ёзёвон-Лочинлари” (Ёзёвон) – “Косонсой” (Косонсой) – 2:0. 1323 томошабин.
“НБУ-Осиё” (Тошкент) – “Пахтакор-2” (Тошкент) – 0:0. 63 томошабин.
“Чуст-Пахтакор” (Чуст) – “Оқ-тепа” (Тошкент) – 2:1. 1511 томошабин.
“Цементчи” (Қувасой) – “Хотира-79” (Уйчи) – 8:1. 2712 томошабин.

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

# Жамоа Ў Ю Д М УГ - ЎГ Т-Н Очк
1 Оқ-тепа 12 8 1 3 20 - 11 9 25
2 УзДонгЖу 12 7 1 4 16 - 9 7 22
3 Хотира-79 12 7 0 5 20 - 24 -4 21
4 НБУ-Осиё 12 6 2 4 11 - 9 2 20
5 Косонсой 12 6 1 5 20 - 18 2 19
6 Цементчи 12 4 3 5 23 - 14 9 15
7 Чуст-Пахтакор 12 4 2 6 15 - 18 -3 14
8 Пахтакор-2 12 2 7 3 15 - 15 0 13
9 Ёзёвон-Лочинлари 12 3 2 7 12 - 22 -10 11
10 Бунёдкор-2 12 3 1 8 12 - 24 -12 10


ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР
13-тур.  13 июнь (шанба)
“Бунёдкор-2” – “Ёзёвон-лочинлари”
“Хотира-79” – “УзДонгЖу”
“Косонсой” – “НБУ-Осиё”

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика