RU

Последние новости

19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  1 19:39Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" 0:0 (матнли трансляция)  22 19:30 "Реал" - "Кадис"  3 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  2 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  5 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  15 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  7 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  10 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  28 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3

Биринчи лига, “Шарқ”. Ҳакамлар қандай баҳо олмоқда? Новости

Биринчи лига, “Шарқ”. Ҳакамлар қандай баҳо олмоқда?

Хабарингиз бор, яқин-яқиндан буён ПФЛ учрашувларни бошқариб борган ҳакамларнинг қандай балл олганини ошкор этиб келмоқда.
 Олий лигада охирги икки турда ҳакамлар ҳар холда яхши балл олганини кўриш мумкин. Хўш, бу борада биринчи лига ҳакамлари қандай ишламоқда?

Биринчи лигада ҳакамларга қўйилган баҳолар 12-турдан буён бериб борилмоқда. Шу боис 12-13-турларда ҳакамлар қандай балл олганини эътиборингизга ҳавола этамиз.

12-ТУРДА ЭНГ ЮҚОРИ БАЛЛНИ ВАДИМ АГИШЕВ ОЛДИ!

“Шарқ” минтақасида ҳар бир турда 6та ўйин бўлади. Мазкур 12-турда энг юқори балл олган бош ҳакам тошкентлик Вадим Агишев бўлди.

Андижонда кечган “УзДонгЖу” – “Қўқон-1912” (3:2) баҳсини бошқариб борган ҳакамга назоратчи Андрей Тамбовцев 8,6 балл қўйган.

Аксинча 12-турда ишлаган ҳакамлар орасида нисбатан энг паст балл олган ҳакам Шерзод Рўзиқулов бўлди. “Локомотив-БФК” – “Чуст-Пахтакор” учрашувини бошқарган қаршилик ҳакамга назоратчи Раҳматулло Қоратоев 7,5 балл қўйган.
 
«УзДонгЖу» – «Қўқон-1912» – 3:2. 874 томошабин.
Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент) – 8,6, Т. Галеев (Тошкент) – 8,7, С. Шоюсупов (Тошкент) – 8,6, Б. Рўзиматов – 9.
Назоратчи: А. Тамбовцев (Тошкент).

«Обод» – «Бунёдкор-2» – 1:1. 43 томошабин.
Ҳакамлар: Р. Копадзе (Фарғона) – 8,1, А. Ўринов (Фарғона) – 7,8, У. Артиқов (Фарғона) – 8,0, Н. Рўзимов – 9.
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).

«Пахтакор-2» – «Истиқлол» – 5:3. 105 томошабин.
Ҳакамлар: С. Сатторов (Қарши) – 7,9, Ф. Юлдашев (Тошкент) – 8,2, А Шукуруллаев (Тошкент) – 8,4, О. Абдувасилов – 9.
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).

«НБУ-Осиё» - «Оқ-тепа» – 0:2. 56 томошабин.
Ҳакамлар: И. Худайдотов (Тошкент) – 7,9, А. Маражабов (Андижон) – 8,4, Р. Фозилов (Наманган) – 8,1, Ш. Қосимов – 9.
Назоратчи: И. Раҳимов (Андижон).

«Локомотив-БФК» – «Чуст-Пахтакор» – 2:1. 87 томошабин.
Ҳакамлар: Ш. Рўзиқулов (Қарши) – 7,5, Ш. Файзиев (Жиззах) – 7,7, Ф. Усмонов (Қарши) – 7,8, А. Пўлатов – 9.
Назоратчи: Р. Қоратоев (Тошкент вилояти).

«Косонсой» – «Хотира-79» – 1:0. 451 томошабин.
Ҳакамлар: Р. Толибжонов (Фарғона) – 8,4, Ф. Ярмуҳамедов (Тошкент) – 8,3, С. Каримов (Тошкент) – 8,3, Э. Миробидова - 9
Назоратчи: А. Клепиков (Тошкент).


13-ТУРДА ЭНГ ЮҚОРИ БАЛЛНИ ТЕМУР ТЎХТАСИНОВ ОЛДИ

13-тур ўйинларида ҳам жами 6 нафар бош ҳакам ишлади. Уларнинг орасида андижонлик Темур Тўхтасинов энг юқори балл олган ҳакам бўлди.

Қўқонда ўтган “Қўқон-1912” – “НБУ-Осиё” ўйинини бошқарган Тўхтасинов назоратчи Бахтиёр Тоғаев томонидан 8,4 баллга муносиб кўрилди. Ушбу балл мазкур турдаги энг юқори бўлди.

Аксинча энг паст олган ҳакам Аҳмаджон Эргашев бўлди.   “УзДонгЖу” – “Оқ-тепа” учрашувида ишлаган тошкентлик реферига Раҳматулло Қоратоев 7,9 балл қўйган.

Эътиборлиси бундан олдинги турда ҳам Қоратоев энг паст балл қўйган назоратчи бўлганди.   

«Уз-Донг-Жу» (Андижон) – «Оқтепа» (Тошкент) – 0:1.
720 томошабин.
Ҳакамлар: А. Эргашев (Тошкент) 7,9, Ш. Қаюмов (Жиззах) – 7,7, К. Абдураимов (Жиззах) – 7,4, Б. Рўзиматов - 8
Назоратчи: Р. Қоратоев (Тошкент вилояти).

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «НБУ- Осиё» (Тошкент) – 3:2. 6103 томошабин.
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон) – 8,4, Р. Ғопуров (Наманган) – 8,5, Р. Маҳмудов (Тошкент вилояти) – 8,4, Н. Тошматов - 9
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).

«Локомотив-БФК» (Тошкент) – «Хотира-79» (Уйчи) – 2:2. 83 томошабин.
Ҳакамлар: А. Раҳимов (Андижон) – 8,2, И. Абдулаков (Тошкент вилояти) – 8,4, И. Зоитов (Тошкент вилояти) – 8,4, А. Шукуруллаев - 8
Назоратчи: К. Смирнов (Қарши).

«Чуст-Пахтакор» (Чуст) – «Косонсой» (Косонсой) – 5:1. 535 томошабин.
Ҳакамлар: И. Худойдотов (Тошкент) – 8,0, Э. Турсунов (Наманган) – 8,3, И. Носиров (Наманган) – 8,0, Р. Гапуров - 9
Назоратчи: И. Раҳимов (Андижон).

«Обод» (Тошкент) – «Истиқлол» (Тошкент) – 1:0. 181 томошабин.
Ҳакамлар: В. Нажафалиев (Тошкент) – 8,3, А. Сидоров (Тошкент) – 8,4, А. Нажафалиев (Тошкент) – 8,5, Ф. Йўлдошев - 8
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).

«Бунёдкор-2» (Тошкент) – «Пахтакор-2» (Тошкент) – 0:0. 55 томошабин.
Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент) – 8,1, З. Абдураҳмонов (Андижон) – 8,6, Х. Зулунов (Андижон) – 8,7, О. Абдувасилов - 9
Назоратчи: А. Тамбовцев (Тошкент).

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика