RU

Последние новости

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  1 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  11 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  13 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  37 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  14 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

Биринчи лига. Кўпчиликни ҳайратлантирган “Зомин” ҳақида Новости

Биринчи лига. Кўпчиликни ҳайратлантирган “Зомин” ҳақида

Жиззах вилоятининг Зомин тумани жамоаси бу йил кўпчиликни ҳайратлантирмоқда.
Ўтган йили ҳаттоки иккинчи босқичга ҳам чиқа олмаган жамоа афтидан йўл қўйилган хатолардан керакли хулосаларни чиқариб олган кўринади. Спартак Муртазоев жамоасининг ҳозирча бирорта ҳам ўйинини кўрмадик. Лекин натижалар шуни кўрсатяптики, жамоа қисқа вақт ичида рақибларига жиддий ташвиш туғдира олмоқда. Бежизга “Зомин” биринчи босқичда “Ғарб” минтақасида 2-ўринни банд этмаган. Жамоа ўтказилган 22та ўйиндан 13тасини ўз фойдасига ҳал этиб, 4та баҳсда дуранг қайд этган. Қолган 5 учрашувда эса рақибига имкониятни бой берган. Жами 43 очко билан “Зомин” кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Жамоа таркибига назар ташлайдиган бўлсангиз, асосан ёшлар эканлигини кўриш мумкин. Айтганча бу жамоадан Сирожиддин Аллаев деган ўйинчи яқинда Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги олимпия терма жамоаси йиғинига таклиф этилди.

“Зомин” ортда қолган биринчи босқичда ўз ҳисобига 36та гол ёздириб қўйди. Шундан 30тасини жамоа ўзи урган бўлса, қолган 6та тўп техник ғалабалар натижасига кўра қўлга киритилган. Жамоа сафида энг кўп тўп киритган футболчи Достон Нуруллаев бўлди, 7та. Дарвоқе, ўтган йили ҳам “Зомин”да Достон исмли футболчи тўпурарлик маҳоратини намойиш этганди. Бироқ Достон Тошматов бу йил негадир кўриниш бермаяпти. Балки фамилиясини ўзгартирганмикин, ким билади дейсиз?

Чалғимаймиз, зоминликлар ўтказилган 22та ўйинда ўз дарвозасидан 14та гол ўтказиб юборган.  

Ким қанча гол урди?

Футболчи

Гол

пен.

Достон Нуруллаев

7

Дониёр Исмоилов

6

(2)

Умид Эрназаров

4

(1)

Бекзод Рахимов

2

Шохрух Курбонов

2

Шукрулло Жоникулов

2

Умид Абдуллаев

2

(2)

Акмал Эргашев

1

Жалол Марипов

1

Нурбек Нуритдинов

1

Сирожиддин Аллаев

1

Элдор Каримов

1


Қуйида жамоанинг биринчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз. 

Ўйинлар

20

Голлар

30

Уйда

20 (66,67%)

Сафарда

10 (33,33%)

Ўтказиб юборилган голлар

14

Уйда

4 (28,57%)

Сафарда

10 (71,43%)

Ўртача урилган голлар

1,5

Ўртача ўтказиб юборилган голлар

0,7

Уйдаги очколар

24/27 (88,89 %)

Сафардаги тўпланган очколар

15/33 (45,45 %)

Энг йирик ғалаба

4:0 – “Машъал-2”, “Шердор”

Энг йирик мағлубият

0:5 - Шуртан

Гол ўтказмаган ўйинлар

10 (50%)

Гол ура олмаган ўйинлар

6 (30%)

Иродали ғалаба

1

Иродали дуранг

2

Иродасиз мағлубият

0

Иродасиз дуранг

0

Йирик ғалаба

4

Йирик мағлубият

1

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

0/0

Огоҳлантириш (ўртача)

48 (2,4)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан-тўғри/2СК

3 (0,15) - 1/2

Мухлислар (жами/ўртача)

46371/2319



Исломбек РУСТАМБЕКОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика