Биринчи лига. "Ғиждувон" "Истравшан" ҳужумчиси билан келишувга эришди
19 июл 2021 10:42
Новости
Биринчи лига. "Ғиждувон" "Истравшан" ҳужумчиси билан келишувга эришди
Шундан келиб чиқиб футбол клублари турли худудларда мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик жараёнини олиб бормоқдалар. Шунингдек, жамоалар таркибни кучайтириш мақсадида трансфер жараёнида фаоллик намойиш этишаяпти.
Ўз олдига жорий мавсум Биринчи лига ғолиблигини қўлга киритиш ва Про-лига йўлланмасига эга чиқиш вазифаларини қўйган Ғиждувоннинг "Ғиждувон" клуби ҳам мавсумнинг қолган қисмига тайёргарликни кўтаринки кайфиятда давом эттирмоқда. Ҳозирда жамоа машғулотлари пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ташкил этилаяпти ва мазкур йиғин давомида ўтказиладиган назорат учрашувлари орқали бир қатор футболчилар кўрикдан ўтказилади. Хусусан бугун Тошкентнинг "Локомотив БФК" жамоасига қарши ўртоқлик мақомидаги ўйин бўлиб ўтади.
"Ғиждувон"даги ўзгаришлар ҳақида айтадиган бўлсак, жамоага бош мураббий сифатида Баҳодир Шаймардонов тайинланди. Шунингдек, таркибни кучайтириш мақсадида Тожикистон чемпионати иштирокчиси "Истаравшан" клуби ҳужумчиси, асли ўзбекистонлик Аббос Икромов ва Тошкентнинг "Оқ-тепа" клубидан Сонг Лонгжилар жамоа сафига қўшиб олинди. Бундан ташқари бир қатор футболчилар жамоа таркибида кўрикдан ўтмоқдалар ва уларнинг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келса шартнома имзоланади.
Комментарии