RU

Последние новости

22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  2 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  2 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  11 18:39"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни яхшилайди – олдинроқ хавбек учун 45 млн евро беришганди. "Аталанта" уни 60 миллионга баҳоламоқда  0 18:15"Реал" Карвахаль ва Менди билан келишувни узайтиради  1 17:55Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"  58 17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  1 17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  1 16:40"Милан" 2024/25 йилги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  2 16:15"Арсенал" "Реал Сосьедад"дан Меринони харид қилмоқчи  4 15:49Саудияликлар Рафинья учун 65 млн евро таклиф қилишди. "Барса" Уильямс ва Ольмо билан шартнома имзолаш учун ўйинчиларни сотишга тайёр  2

Биринчи лига. “Ғарб” минтақаси, 12-тур статистикаси Новости

Биринчи лига. “Ғарб” минтақаси, 12-тур статистикаси

8 июнь куни биринчи лиганинг “ғарб” минтақасида ҳам 12-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Бугун эса навбатбаги тур.
Одатимизга кўра, ортга қолган ўйинларнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

“ШЕРДОР”ГА ТЕХНИК МАҒЛУБИЯТ

* 12-турда 4та ўйин ўтказилди. Аввал хабар берганимиздек, Самарқанднинг “Шердор” жамоаси молиявий муаммоларга кўра Нукусга бора олмади. Шу тариқа “Орол”га техник ғалаба ёзилди.
* Қолган ўйинларга қисқача тўхталадиган бўлсак, “Аланга” ўз майдонида “Ғиждувон”ни қабул қилиб 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
* “Хоразм” эса иродали ғалабага эришди. Вали Султонов шогирдлари “Зомин”га қарши ўйинда биринчи бўлиб ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборди. Аммо кейинчалик улар ҳисобни ўз фойдасига ўзгартира олди.
* Қаршида кечган кичик дербида эса “Машъал-2”нинг қўли баланд келди. Ҳар икки жамоа таркибида ҳам деярли академия тарбияланувчилари харакат қилаётганини инобатга олсак, бу борада Муборакда академия нисбатан эртароқ ишга тушгани ва бугунги кунда ҳам у тўғри йўлдан кетаётганини кўриш мумкин.
* Турнир пешқадами “Обод” ҳамшаҳарига қарши баҳсда ғалабани осонликча қўлга киритгани йўқ. Сал бўлмаса, “Локомотив-БФК” ҳам очко билан қайтиши  мумкин эди.  
“Аланга” (Косон) – “Ғиждувон” (Ғиждувон) – 3:1.
“Хоразм” (Урганч) – “Зомин” (Зомин) – 2:1.
“Насаф-2” (Қарши) – “Машъал-2” (Муборак) – 0:1.
“Обод” (Тошкент) – “Локомотив-БФК” (Тошкент) – 3:2.
“Орол” – “Шердор” +/-

ГОЛЛАР
* 12-турнинг 4та ўйинида жами 13та гол қайд этилди.  
* Ҳар бир баҳсга 3тадан гол демакдир.
* Мезбон жамоалар 8та тўп киритди.
* Қолган 5та гол эса меҳмонлар ҳисобига ёзилган.  
* Биринчи таймда киритилган голлари сони 4тани ташкил этди.
* Иккинчи бўлимда эса сермаҳсуллик ортиб, яна 9та гол қайд этилди.
* Турнинг энг тезкор голи 9-дақиқада киритилди. “Аланга” футболчиси Зуфар Худойқулов ушбу сонияда “Ғиждувон” дарвозасига тўп киритди.  
* Аксинча турнинг энг сўнгги голи эса 90+3-дақиқада Суннат Саидов  томонидан урилди. “Локомотив-БФК” ўйинчиси “Обод” дарвозаси томон белгиланган пенальтини аниқ амалга ошира олди.
* 4та пенальти!
Фотих Восиқов – “Локомотив-БФК” (аниқ)
Суннат Саидов - “Локомотив-БФК” (аниқ)
Низом Норов - “Хоразм” (аниқ)
Жонимбек Қораев - “Аланга” (ноаниқ)

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* Ортда қолган турнинг 4та ўйинида ҳакамлар жами 15 нафар ўйинчини сариқ карточка билан “сийлади”.
* Ҳар бир ўйинга ўртача 4тадан огоҳлантириш демакдир.
* Мезбонлардан 6та ўйинчи сариқ карточка билан жазоланган бўлса, қолган 9та огоҳлантириш меҳмонлар ҳисобига ёзилди.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида 2та сариқ карточка кузатилди.
* Қолган 13та сариқ карточка эса иккинчи таймда юз берди.  
* “Хоразм” – “Зомин” учрашувида энг кўп сариқ карточка кузатилди. Ҳар икки жамоадан 3 нафардан ўйинчи огоҳлантирилган.
* “Аланга” футболчилари эса бирорта ҳам сариқ карточка олмай, бу борада рақибларига ўрнак бўлди.  
* Эътиборлиси бу турда қизил карточка кузатилмади.

ҲАКАМЛАР ҚАНДАЙ ИШЛАДИ?
Рисқуллаев пешқадам Қосимов эса аксинча
* 12-турда ишлаган бош ҳакамлардан энг юқори баллни тошкентлик Аҳрол Рисқуллаев олди – 8,3 балл. “Обод” – “Локомотив-БФК” (3:2) баҳсини бошқарган ҳакам учрашувда меҳмонлар фойдасига иккита пенальти белгилади ва мезбонлардан битта ўйинчига, меҳмонлардан эса иккита футболчини сариқ карточка билан “сийлади”.  
* Бошқаларга нисбатан энг паст балл олган ҳакам эса қаршилик Наим Қосимов бўлди – 6,9 балл. Урганчда кечган “Хоразм” – “Зомин” (2:1) учрашувини бошқарган рефери мезбонлар фойдасига 1та пенальти белгилади. Шунингдек ҳар икки жамоадан 3 нафар ўйинчини сариқ карточка билан огоҳлантирди.

“Обод” (Тошкент) – “Локомотив-БФК” (Тошкент) – 3:2.
Ҳакамлар:
А. Рисқуллаев (Тошкент) – 8,3, И. Абдулақов (Тошкент вилояти) – 8,1, И. Зоитов (Тошкент вилояти) – 8,1, А. Сидоров - 9
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).

“Насаф-2” (Қарши) – “Машъал-2” (Муборак) – 0:1.
Ҳакамлар:
К. Расулов (Қарши) – 8,0, Д. Сарсенов (Нукус) – 8,6, Б. Канназаров (Нукус) – 8,6, Д. Хамидов - 9
Назоратчи: А. Тамбовцев (Тошкент).

“Хоразм” (Урганч) – “Зомин” (Зомин) – 2:1.
Ҳакамлар
: Н. Қосимов (Қарши) – 6,9, Д. Искандаров (Нукус) – 8,0, З. Элибоев (Қарши) – 8,0, А. Алимов - 7
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).

“Аланга” (Косон) – “Ғиждувон” (Ғиждувон) – 3:1. 52 томошабин.
Ҳакамлар:
Д. Каримов (Тошкент) – 8,2, Х. Ўролов (Тошкент вилояти) – 8,0, С. Ульфатов (Тошкент вилояти) - 8,0, А. Калинин - 9
Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).

МУХЛИСЛАР
* 4та ўйинга жами 1452 нафар ишқибоз кирган. Бу ҳақда ПФЛ сайтида чиққан учрашувларнинг қайдномасига ёзиб кўрсатилган.
* Ҳар бир ўйинга ўртача 363та мухлис демакдир. Хулоса эса ўзингиздан...
* Мухлисларнинг диққат марказида бўлган баҳс “Хоразм” – “Зомин” учрашуви бўлди.
* Косонда кечган “Аланга” – “Ғиждувон” учрашувида эса аксинча холат юз берди.

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
“Обод” (Тошкент) – “Локомотив-БФК” (Тошкент) – 3:2. 172 томошабин.
“Насаф-2” (Қарши) – “Машъал-2” (Муборак) – 0:1. 217 томошабин.
“Хоразм” (Урганч) – “Зомин” (Зомин) – 2:1. 1011 томошабин.
“Аланга” (Косон) – “Ғиждувон” (Ғиждувон) – 3:1. 52 томошабин.

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

# Жамоа Ў Ю Д М УГ - ЎГ Т-Н Очк
1 Обод 12 8 3 1 34 - 9 25 27
2 Хоразм 12 8 2 2 16 - 8 8 26
3 Зомин 12 8 0 4 25 - 8 17 24
4 Орол 12 6 1 5 220 - 12 208 19
5 Насаф-2 12 5 3 4 21 - 13 8 18
6 Локомотив БФК 12 5 3 4 17 - 13 4 18
7 Машъал-2 12 4 2 6 14 - 16 -2 14
8 Шердор 12 4 0 8 7 - 20 -13 12
9 Ғиждувон 12 3 2 7 14 - 20 -6 11
10 Аланга 12 1 0 11 5 - 51 -46 3


ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР
13-тур. 13 июнь (шанба)
“Ғиждувон” – “Обод”
“Зомин” – “Аланга”
“Шердор” – “Хоразм”
“Машъал-2” – “Орол”
“Локомотив-БФК” – “Насаф-2”

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика