RU

Последние новости

19:54CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистоннинг Қирғиз Республикасига қарши ўйин учун таркиби маълум  0 19:41"Сабаҳ" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  0 19:01"Ньюкасл" кейинги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 18:39Суперлига. "Нефтчи" - "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  10 18:38Ҳакамларимиз Қозоғистон – Қирғиз Республикаси аёллар терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб боришади  0 18:10"Реал Мадрид" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  3 17:39“CAFA U-17 Championship 2025” бошланмоқда  3 17:22ЦСКА, "Акрон" ва "Рубин" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 16:50АПЛнинг якунланаётган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  4 16:21"Футбол олами". Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жуфтликлари маълум  1 15:45Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал баҳсларининг саналари маълум  6 15:29"Насаф" қизиқарли кечган баҳсда ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:04"Андижон" "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 14:37"Бавария" Вирцнинг трансфери барбод бўлгач, "Манчестер Юнайтед" юлдузини сотиб олмоқчи  12 14:05БАА - Ўзбекистон учрашувига чипталар қачон сотувга чиқади?  10

Биринчи лига, “ғарб” минтақаси. 11-тур статистикаси Новости

Биринчи лига, “ғарб” минтақаси. 11-тур статистикаси

2 июнь куни “ғарб” минтақасида ҳам 11-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Қуйида ортда қолган ўйинларнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

“ЗОМИН” БИЛАН “ОБОД” БИР-БИРИНИ ҚУВИШДА ДАВОМ ЭТАДИ

* 11-турда бўлиб ўтган 5та ўйиндан 2тасида меҳмонлар зафар қучган бўлса, қолган 3та ўйинда мезбонларнинг қўли баланд келди.

* Эътиборлиси ушбу турда дуранг қайд этилмади.

* ”Обод” билан “Зомин” турнир жадвалида пешқадамлик қилиб, улар бир-бирини қувишда давом этмоқда.

* Афтидан Самарқанднинг “Шердор” жамоаси чемпионатдаги “юришини” тўхтади. Боиси бугун жамоа Нукусга айнан молиявий муаммо сабаб бора олмаслигини маълум қилган.

«Аланга» (Косон) – «Обод» (Тошкент) – 0:3.

«Ғиждувон» (Ғиждувон) – «Хоразм» (Урганч) – 1:0.

«Зомин» (Зомин) – «Орол» (Нукус) – 4:0.

«Шердор» (Самарқанд) – «Насаф-2» (Қарши) – 0:2.

«Машъал-2» (Муборак) – «Локомотив-БФК» (Тошкент) – 3:1.

ГОЛЛАР

* Турнинг 5та ўйинида жами 14та гол қайд этилди.

* Ҳар бир баҳсга ўртача 2,8тадан гол демакдир.

* Мезбонлар томонидан киритилган голлар сони 8тани ташкил этди.

* Қолган 6та гол эса меҳмон жамоалар ҳисобига ёзилди.

* Учрашувларнинг биринчи таймида киритилган голлар сони 7та бўлди.

* Иккинчи бўлимда ҳам ҳудди шунча гол. 

* Энг кўп гол урган жамоа “Зомин” бўлди – 4та.

* “Орол” эса аксинча ўз дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборган жамоа бўлди.

* 1та пепалтьи. “Ғиждувон” ҳужумчиси Толиб Асланов 55-дақиқада “Хоразм” дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ бажариб, жамоасига уч очко тақдим этди.

* Ушбу турда дублга эришган ягона футболчи Б.Абдухолиқов бўлди. “Насаф-2” ўйинчиси сафарда “Шердор” билан баҳсда иккита гол урди.  

* “Обод”, “Зомин”, “Ғиждувон” ҳамда “Насаф-2” жамоалари ушбу турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

* Турнинг энг тезкор голи 3-дақиқада қайд этилди. “Обод” ўйинчиси Зарбулло Умаров ушбу дақиқада “Аланга” дарвозасини ишғол этишга эришди.

* Аксинча турнинг энг сўнгги голи эса Абдулраҳмон Абдулҳақов ҳисобига ёзилди. “Зомин” ҳужумчиси 90+1-дақиқада “Орол” дарвозасига жамоасининг 4-голини киритди.

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ

* Ушбу турнинг 5та ўйинида ҳакамлар жами 22та ўйинчига сариқ карточка кўрсатган.

* Ҳар бир ўйинга ўртача 4,4тадан огоҳлантириш демакдир.

* Учрашувларнинг биринчи бўлимида 11та сариқ карточка қайд этилган.

* Иккинчи таймда ҳам 11та ўйинчи огоҳлантирилди.

* Мезбон жамоалар ҳисобига 14та сариқ карточка ёзилган.

* Меҳмонлардан 8та футболчи огоҳлантирилган.

* “Обод” турнинг энг интизомли жамоасига айланди ва бу борада бошқаларга ўрнак бўлди.

* “Машъал-2” жамоаси футболчиларидан эса 4та ўйинчи огоҳлантирилди. Бу борада улар пешқадам бўлди.

* Четлатиш! Никита Ефременко. “Локомотив-БФК” ўйинчиси жамоасининг сафарда “Машъал-2”га қарши ўтказган баҳсида 88-дақиқада ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланиб, майдондан четлатилди.

ҲАКАМЛАР ҚАНДАЙ ИШЛАДИ?

* Тошмуҳамедов билан Жалимовда энг паст балл олган ҳакам бўлди, 8,0 балл.

* Олим Тўйчибоев эса бу борада бошқаларни ортда қолдирди.  

«Аланга» (Косон) – «Обод» (Тошкент) – 0:3.

Ҳакамлар:Д. Жалимов (Нукус) – 8,0, А. Алимов (Урганч) – 8,0, Х. Отамуродов (Урганч) – 7,8, К. Расулов - 9

Назоратчи:Э. Мусаев (Самарқанд).

«Ғиждувон» (Ғиждувон) – «Хоразм» (Урганч) – 1:0.

Ҳакамлар:Ф. Норсафаров (Қарши) – 8,1, С. Каримов (Тошкент) – 8,1, Ф. Ёрмухамедов (Тошкент) – 8,1, Ш. Раҳматов - 8

Назоратчи:Х. Мухторов (Самарқанд).

«Зомин» (Зомин) – «Орол» (Нукус) – 4:0.

Ҳакамлар:О. Туйчибоев (Тошкент) – 8,2, Ф. Дўсматов (Гулистон) – 8,3, А. Суннатов (Гулистон) – 8,3, Н. Мухамадиева - 9

Назоратчи:И. Мустафин (Тошкент).

«Шердор» (Самарқанд) – «Насаф-2» (Қарши) – 0:2.

Ҳакамлар:А. Рубаков (Тошкент) – 8,1, А. Ўринов (Фарғона) – 8,0, Ш. Аъзамов (Фарғона) – 8,0, С. Ҳакимов - 8

Назоратчи:Р. Давлетмуротов (Тошкент).

«Машъал-2» (Муборак) – «Локомотив-БФК» (Тошкент) – 3:1.

Ҳакамлар:Р. Тошмухамедов (Тошкент вил.) – 8,0, А. Буров (Бухоро) – 8,1, Ш. Ражабов (Бухоро) – 8,2, З. Элибоев - 8

Назоратчи:И. Шарипов (Бухоро).

МУХЛИСЛАР

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?

* 11-турнинг 5та ўйинига жами 3550 нафар ишқибоз ташриф буюрган.

* Ҳар бир учрашувга ўртача 710та мухлис демакдир.

* Энг кўп томошабин қадам ранжида қилган ўйин “Зомин” – “Орол” баҳси бўлди – 2635та мухлис.  

Косонда кечган “Аланга” – “Обод” баҳсида эса аксинча холат, 49та ишқибоз.

«Аланга» (Косон) – «Обод» (Тошкент) – 0:3. 49 томошабин.

«Ғиждувон» (Ғиждувон) – «Хоразм» (Урганч) – 1:0. 615 томошабин.

«Зомин» (Зомин) – «Орол» (Нукус) – 4:0. 2635 томошабин.

«Шердор» (Самарқанд) – «Насаф-2» (Қарши) – 0:2. 154 томошабин.

«Машъал-2» (Муборак) – «Локомотив-БФК» (Тошкент) – 3:1. 97 томошабин.

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

УГ - ЎГ

Т-Н

Очк

1

Зомин

11

8

0

3

24 - 6

18

24

2

Обод

11

7

3

1

31 - 7

24

24

3

Хоразм

11

7

2

2

14 - 7

7

23

4

Насаф-2

11

5

3

3

21 - 12

9

18

5

Локомотив БФК

11

5

3

3

12 - 10

2

18

6

Орол

11

5

1

5

17 - 12

5

16

7

Шердор

11

4

0

7

7 - 17

-10

12

8

Машъал-2

11

3

2

6

13 - 16

-3

11

9

Ғиждувон

11

3

2

6

13 - 17

-4

11

10

УзДонгЖу

0

0

0

0

0 - 0

0

0

11

Бунёдкор-2

0

0

0

0

0 - 0

0

0

12

Аланга

11

0

0

11

2 - 50

-48

0

БУГУН УЧРАШАДИЛАР

“Обод”– “Локомотив-БФК”

“Насаф-2”– “Машъал-2

“Хоразм”– “Зомин”

“Аланга”– “Ғиждувон”

“Орол” – “Шердор”(Меҳмонлар сафарга бора олмаслигини маълум қилди)

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика