RU

Последние новости

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  3 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  16 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

Биринчи лига. Дастлабки босқичдаги клуб тўпурарлари Новости

Биринчи лига. Дастлабки босқичдаги клуб тўпурарлари

Айни пайтда олий лига каби биринчи лигамизда ҳам танаффус.
Лекин шунга қарамай, қуйи лигадаги жамоаларнинг кўпчилиги давралар оралиғидаги таътилни бехуда ўтказмасдан, имкониятга қараб иккинчи босқчининг ҳал қилувчи ўйинларига йиғинни бошлаб юборишган.

Хабарингиз бор сайтимизда, биринчи лиганинг биринчи босқич ўйинлари якуни бўйича статистик маълумотларни бериб бормоқдамиз.

Бугун эса биринчи босқичда ўз клуби тўпурари бўлган футболчилар хусусида тўхталиб ўтишни лозим топдик.

“Шарқ” минтақаси
Мазкур минтақада энг кўп гол урган футболчи “НБУ-Осиё”нинг умидли ҳужумчиси Ҳусниддин Ғофуров бўлди. Бошқаларга нимсбатан ёш тўпурар футболчи деб эса “Бунёдкор-2” аъзоси Зарбулло Умаровни айтиш мумкин.
1. “Андижон” – Александр Лупашко (15.02.91), 7та.
2. “Қўқон-1912” – Азиз Тўхтабоев (19.05.85), 7та.
3. “НБУ-Осиё” – Ҳусниддин Ғофуров (29.07.94), 13та.
4. “Оқтепа” – Маъруф Аҳмаджонов (22.09.88), 7та.
5. “Чуст-Пахтакор” – Низом Норов (14.07.89), 8та.
6. “Пахтакор-2” – Темур Толипов (18.05.95), 5та.
7. “Косонсой” – Сардор Асқаров (07.05.90), 7та.
8. “Янгиер” – Нодир Давлатов (03.07.90), 12та.
9. “Истиқлол” – Нодир Одилов (06.07.90), 6та.
10. “Хотира-79” – Мухтор Фозилов (10.09.78), Дилшод Назиров (26.08.85), Ғуломжон Отавалиев (13.12.83), 4тадан.
11. “Локомотив-БФК” – Ботир Латипов (19.02.91), 6та.
12. “Бунёдкор-2” – Зарбулло Умаров, (05.03.96) 5та.

“Ғарб” минтақаси

Бу ерда эса рақиб дарвозасига энг кўп тўп киритишга эришган футболчи Жамшид Ҳасанов бўлди. “Машъал”нинг ушбу ҳужумчиси биринчи босқич ўйинларидан кейин 13та гол билан нафақат ўз жамоасининг, балки чемпионатнинг ҳам тўпурари бўлиб турибди.

“Ғарб” минтақасида энг ёш тўпурар футболчи Фирдавс Асадов бўлди. 17 ёшли ҳужумчи “Спартак” либосида ҳозирча 11та гол уришга эришди!

Шунингдек тўпурарлар хусусида гап кетганида Достон Тошматовга хам аълохида тўхталиб ўтиш керак. Гарчи унинг жамоаси “Зомин” иккинчи босқич йўлланмасини қўлга кирита олмаган бўлсада, Тошматов ортда қолган 22та ўйинда 11та гол уриб тўпурарлар рўйхатидан жой олди. Фикримизча, 19 ёшли мазкур ҳужумчини иккинчи босқичда қайсидир жамоа қўшиб олса, фойдадан холи бўлмасди.

1. “Машъал” – Жамшид Ҳасанов (03.09.88), 13та.
2. “Зарафшон-ПФК” – Шерзод Файзуллаев (29.05.87), 6та.
3. “Спартак” – Фирдавс Асадов (19.04.96), 11та.
4. “Шердор” - Санатилло Зиёев (16.06.92), 9та.
5. “Орол” – Мансур Абдуллаев (10.09.83), 11та.
6. “Хоразм” – Мурод Бобожонов (16.07.94), 9та.
7. “Регистон” – Жасур Ҳамроев (18.11.82), Дилшод Жабборов (03.02.91), 5тадан.
8. “Аланга” – Тимур Бекчанов (23.04.93), 7та.
9. “Сурхон” – Равшан Йўлдошев (30.05.85), 5та.
10. “Зомин” – Достон Тошматов (29.10.94), 11та.
11. “Ғаллакор-Автомобильчи” – Шербек Йўлдошев (21.05.88), Солижон Хайруллаев (01.08.91), 4тадан.
12. “Бухоро-2” – Абдураҳим Комилов (09.03.92), Равшан Янгиев (23.08.94), 3тадан.


Исломбек Рустамбеков тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика