RU

Последние новости

11:35"Бавария" ёзда Команни 35-45 млн еврога сотмоқчи. Вингерга "Арсенал" ва Саудия клублари қизиқмоқда  0 10:52Месси? Аргентинанинг Уругвай ва Бразилияга қарши кенгайтирилган таркиби эълон қилинди  3 10:20Клаудио Раньерининг танқиди «қиммат»га тушди  0 10:05Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 09:53«Реал»нинг «Атлетико»га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинди  14 09:25"Қизилқум"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   3 08:52Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  15 08:23Sofascore. Кечаги учрашувда Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  3 07:27Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни меҳмон қилади  9 04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  5 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  10

Биринчи лига. Чипталар нархи қандай бўлмоқда? Новости

Биринчи лига. Чипталар нархи қандай бўлмоқда?

Статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, жорий йилда биринчи лига ўйинларига ташриф буюраётган мухлисларнинг сони мақтагулик даражада эмаслиги кўзга ташланади.
Бунга сабаб сифатида бир неча омилларни келтириш мумкин. Хўш, аслида бу йилги биринчи лига баҳсларига чипталар нархи қанчани ташкил этмоқда? Ҳамма клубда ҳам чипталар сотилмоқдами? Бу борада суриштирув натижаси қуйидагича бўлди.

“Машъал”. “Газчилар” рақибларини бу йил ҳам одатдигидек Муборакдаги “Баҳром Вафоев” номли стадионда қабул қилмоқда. Жамоа олий лигада иштирок этаётган пайтда чипталар баҳоси у қадар юқори эмасди. Бу йил эса мухлисларнинг стадионга киришлари бепул қилиб қўйилган.

“Андижон”. Жамоанинг уй стадиони шаҳардаги “Соғлом Авлод” ўйингоҳи саналади. Жамоанинг уй баҳсларида фан-клубнинг сезиларли равишда қўллаб-қувватлаётганини гувоҳи бўлмоқдамиз. Маълум сабабларга кўра, “Андижон” иккинчи босқичнинг дастлабки учта ўйинини Шўрбулоқ даҳасидаги ихтисослаштирилган футбол мактаб интернатининг сунъий қопламали стадионида ўтказди. Эндиликда “бургутлар” яна асосий стадионига қайтишди. Учрашувларга кириш учун чиқарилаётган чипталар баҳоси эса 1500 ва 2500 сўм атрофида бўлмоқда.

“Қўқон-1912”. Мухлислар ташрифи борасида бу жамоанинг бошқаларга нисбатан ишлари кўнгилдагидек. Чунки Қўқонда мухлислар футболни жуда қадрлашади. Шу боис стадионга кириш учун чиқарилаётган чипталар баҳоси, бизнингча томошабинларни унчалик ҳам қизиқтирмайди. Бошқача айтганда, чипта нархи қанча бўлишидан қатъий назар, мухлислар ташрифи доимо юқори суръатда бўлмоқда. Ҳар холда чипта нархи бўйича ҳозирча жиддий эътирозлар бўлмади. Маълумотларга кўра, “Қўқон-1912”нинг уй ўйинларига кириш чиптаси ҳар бир ўйинга 2500 сўмдан қилиб белгиланмоқда.

“Зарафшон-НЦЗ”. Мухлислар ташрифи борасида статистикага эътибор қаратадиган бўлсак, “Зарафшон-НЦЗ”нинг бу борада бошқалардан анча илгарилаб кетганини кўрамиз. Томошабинларнинг ўйинга кириши бепул этиб қўйилгани ҳам бунга қайсидир маънода сабаб бўлса ажаб эмас. Жамоа уй ўйинларини Навоий шаҳридаги, “Сўғдиёна” стадионида ўтказади.

“Спартак”. Таниқли мураббий Усмон Тошев бошқарувидаги “Спартак” гарчи лига дебютанти бўлишига қарамай, мавсумни юқори нўтада ўтказмоқда. Лекин шунга қарамай стадионга кам сонли томошабин кираётгани, жамоанинг ҳамон ўз мухлисларини топмаганидан дарак бериб турибди. “Спартак” рақибларини Когон шаҳридаги “Локомотив” стадионида қабул қилаётгани, мухлисларнинг ўйинга кириши ҳозирча бепул этиб қўйилгани тўғрисида маълумот олдик.

“Чуст-Пахтакор”. Чустда бу йил мухлислар ташрифи бошқаларга нисбатан яхши дейиш мумкин. Жамоа уй баҳсларини Чуст туманидаги “Марказий” ўйингоҳда ўтказади. Чипта нархи, 1500-2000 сўм атрофида.

“Оқ-тепа”. Биринчи лиганинг доимий иштирокчисига айланиб бораётган “Оқ-тепа” бир неча йиллардан буён мусобақада иштирок этиб келаётган бўлсада, ҳануз ўз мухлисларига эга бўлиши қийин кечмоқда. “Оқ-тепа” номли стадионда ўтаётган уй ўйинларига мухлисларнинг кириши бепул этиб қўйилган.

“Хоразм”. Ўз вақтида олий лигада иштирок этган жамоа бугунги кунда биринчи лигада ўйнамоқда. Яқин йиллар давомида яна кучлилар сафига чиқишни режалаштираётган урганчликларнинг ўйинига кириш бепул бўлиб, жамоа рақибаларини “Хоразм спорт мажмуаси” стадионида қабул қилаётгани ҳақида маълумот олдик.

“НБУ-Осиё”. Тан олиш керак, биринчи лигада иштирок этаётган Тошкент жамоалари чипта сотиб, пул ишлайдиган даражада эмас. Шу боис “банкирлар” ҳам ишқибозларни стадионга келиб, жамоасини қўллаб қувватлашлари бепул қилиб қўйишган. Таъкидлаш лозимки, Тошкент шаҳридаги “Ёшлик” ўйингоҳи бу йил “НБУ-Осиё”нинг уй стадиони сифатида хизмат қилмоқда.

“Шердор”. Ушбу жамоа ҳам лигада дебютант саналади. Айтишларича, “Шердор” биринчи босқич ўйинларининг аксариятини Жомбой туманидаги стадионда ўтказган. Эндиликда эса иккинчи босқичда рақибларини шаҳардаги “ОЗТМ” стадионида қабул қилиб келмоқда. Учрашув кириш эса бепул.

“Регистон”. Самарқанднинг биринчи лигадаги яна бир жамоаси бўлмиш, “Регистон”нинг уй баҳсларига томошабинлар ташрифи у қадар юқори эмас. Ваҳоланки, стадионга кириш бу клубда ҳам бепул эканлиги ойдинлашди. “Регистон” ҳам бугунги кунда уй ўйинларини “Шердор” каби “ОЗТМ” стадионида ўтказмоқда.

“Истиқлол”. Лига дебютанти бу йилги уй баҳсларини Тошкент шаҳридаги “Тўқимачи” стадионида ўтказиб келмоқда. Жамоа янги барпо этилгани сабабли ҳозирча, мухлисларнинг ўйинга кириши бепул бўлмоқда.

“Косонсой”. Наманган вилояти жамоаси ҳам биринчи лигада кўп йиллардан бун иштирок этиб келади. Бу йил асосан ёшларга эътибор қаратаётган клуб уй ўйинларини “Косонсой” марказий ўйингоҳида ўтказмоқда. Маълум бўлишича учрашувга кириш учун чипта нархи 2000 сўм қилиб белгиланган.

“Пахтакор-2”. Тошкент жамоалари орасида энг кам мухлис кўпинча ушбу клуб уй ўйинларида кузатилмоқда. Жамоа рақибларини “Қибрай” стадионида қабул қилади.

“Аланга”. Биринчи лига етакчиси “Машъал”га аълоқадор бўлган жамоа уй ўйинларини Косон туманидаги “Косон” марказий ўйингоҳида ўтказади. Бу жамоада ҳам мухлисларнинг ўйинга кириши учун чипта чиқарилмаслиги аниқланди.

“Орол”. Бу борада суриштирув ишларини “Орол” билан якунлар эканмиз, жамоанинг бош мураббийи Неъматулла Қутибоев билан боғландик. У кишининг айтишича, жамоа стадионининг номи “Турон” бўлиб, ишқибозларнинг учрашувга кириши бепул бўлмоқда.

Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика