RU

Последние новости

23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  1 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  5 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  22 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1 16:34Влахович фойдали таклиф сабаб А Серияни тарк этиши мумкин  0 16:08Леау Ла Лиганинг топ клубларидан бирига ўтиши мумкин  2 15:40Тер Штеген "Барселона"дан кетиши мумкин. Нега?  28

Биринчи лига. Бу йилги тўпурар Алишер Азизов...ми? Новости

Биринчи лига. Бу йилги тўпурар Алишер Азизов...ми?

7 ноябрь шанба куни мамлакатимизда биринчи лига мусобақаси якунига етади.

Тан олиш керак, жорий мавсумнинг сўнгги палласига келиб интрига кучайди. Бу эса ўз навбатида табиийки мухлисларнинг қизиқиши ортишига сабаб бўлди дейиш мумкин. Хусусан тўпурарлар баҳсида ҳам қизғин кураш гувоҳи бўлмоқдамиз. “Пахтакор” клуби орқали катта футболга кириб келган Алишер Азизовни ишқибозлар яхши билишса керак. Ўз вақтида олий лиганинг “Андижон” ва “Қизилқум” клубларида ҳам ўйнаган 25 ёшли футболчи жорий мавсум Тошкентнинг “Обод” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Айни пайтга келиб Азизов голлари сонини 26та етказиб олган холда, тўпурарлар рўйхатини бошқариб турибди.

Чемпионат тугашига бир тур қолганида эса унинг ортидан Элёр Акбаров таъқиб этиб келмоқда. “Цементчи” ҳужумчисининг ҳисобидаги голлар сони эса 22тани ташкил этмоқда. Кучли учликни “Обод”нинг яна бир иқтидорли футболчиси Шохруз Норхонов якунлаб бермоқда. Ушбу тезкор футболчи ҳам бу йил “Обод” таркибида барқарор ўйин намойиш эта олди ва асосий таркибдан муқим жой эгаллади.

Хуллас биринчи лига-2015нинг тўпурари Алишер Азизов бўлишга жуда яқин турибди дея таҳмин қилмоқдамиз. Бу борада унинг имконияти юқори. Негаки ўзидан кейинги ўринда турган Акбаровни 4та гол фарқи билан ортда қолдирмоқда. Қолаверса “Обод” келаси турда ўз майдонида “Косонсой”ни қабул қилади. Мазкур учрашувда ҳам Азизов рақиб дарвозасини ишғол этиш учун бор куч-ғайратини ишга солиши шубҳасиздир.

Элёр Акбаров жамоаси бўлмиш “Цементчи” эса шанба куни “Локомотив-БФК”га қарши баҳс олиб боради. Агарда Алишер Азизов сўнгги турда гол ура олмаган тақдирда ҳам Акбаров бу турда камида рақиб дарвозасини тўрт бор аниқ нишонга олиши талаб этилади. Шундагина у Алишерга етиб олиши мумкин.
Бизнингча бу жуда қийин бўлса керак. Яна ким билади дейсиз? Хўш, сизнингча қуйи лигада мавсум-2015 тўпурари ким бўлади?

ТЎПУРАРЛАР
Алишер Азизов (“Обод”) – 26та
Элёр Акбаров (“Цементчи”) – 22та
Шохруз Норхонов (“Обод”) – 21та
Темур Ҳакимов (“Оқ-тепа”) – 19та
Достон Тошматов (“Зомин”) – 18та
Санжар Тўрақулов (“Обод”) – 18та


Исломбек Рустамбеков

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика