Биринчи лига. 7-тур статистикаси
17 сен 2014 15:42
Новости
Биринчи лига. 7-тур статистикаси
Якшанба ва душанба кунлари иккинчи босқичнинг 7-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Бугун эса навбатдаги турга старт берилади. Одатдагидек, бўлиб ўтган ўйинларнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.
“ОРОЛ”НИНГ ЙИРИК ҒАЛАБАСИ ЁХУД “УЗДОНГЖУ”НИНГ МАҒЛУБИЯТСИЗ СЕРИЯСИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ
7-турда нукусликларнинг қувончи чексиз бўлди. Боиси “Орол” ўз майдонида “Пахтакор-2”ни қабул қилиб, йирик 7:0 ҳисобида зафар қучди. Бу эса маҳаллий ишқибозларга олам-олам қувонч тақдим этгани шубҳасиздир.
Иккинчи босқичнинг дастлабки 6 ўйинида мағлуб бўлмаган “УзДонгЖу” 7-турга келиб, мағлубиятсиз юришини тўхтатди. Турнир пешқадами “Шўртан” меҳмони бўлган андижонликлар 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Косоннинг “Аланга” жамоаси эса кутилмаганда ўз майдонида “НБУ-Осиё”дан мағлубиятга учради.
Дебютант “Обод” эса “Зомин”ни сафарда мағлуб этиб қайтди.
Уйчининг “Хотира-79” жамоаси эса Муборакда тайёр ғалабани қўлдан чиқарди ва шу тариқа қуруқ қўл билан қайтишга мажбур бўлди.
Аввалги икки турда ўз дарвозасидан 7тадан тўп ўтказиб юбориб, кўпчиликни ажаблантирган “Ғаллакор-Автомобильчи” бу сафар ўз майдонида “Қўқон-1912”ни қабул қилди ва жиддий қаршилик кўрсатди.
14 сентябрь (якшанба)
“Шердор” – “Оқ-тепа” 0:0.
“Аланга” – “НБУ-Осиё” 1:2.
15 сентябрь (душанба)
“Хоразм” – “Истиқлол” 2:2.
“Орол” – “Пахтакор-2” 7:0.
“Шўртан” – “УзДонгЖу” 3:1.
“Машъал-2” – “Хотира-79” 2:1.
“Зомин” – “Обод” 0:1.
“Ғаллакор-Автомобилчи” – “Қўқон-1912” 2:3.
ГОЛЛАР
* 7-турда урилган жами голлари сони 27тани ташкил этди.
* Бу ҳар бир ўйинга ўртача 3,375дан гол демакдир.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида 15та гол қайд этилди.
* Иккинчи таймда эса мухлислар яна 12та голга гувоҳ бўлди.
* Киритилган умумий голлардан 17таси мезбон жамоалар ҳисобига ёзилган.
* Қолган 10та тўпни эса меҳмонлар киритган.
* Ушбу турда энг кўп гол урган жамоа “Орол” бўлди, 7та!
* Аксинча ўз дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборган жамоа эса “Пахтакор-2” бўлди.
* Шунингдек мазкур турда “Шердор”, “Оқ-тепа”, “Орол”, “Обод” жамоалари ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.
* Турнинг энг тезкор голи 5-дақиқага тўғри келди. “Шўртан” футболчиси Элёр Интизомов айнан ушбу дақиқада “УзДонгЖу” дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.
* Аксинча турнинг энг сўнгги голи эса 89-дақиқада урилган. “Машъал-2” аъзоси Санжар Аҳмедов ушбу дақиқада “Хотира-79” дарвозасини ишғол этиб, жамоасига муҳим уч очкони келтирди.
* Турнинг битта ўйинида гол кузатилмади. Яъни “Шердор” – “Оқ-тепа” баҳсида нурсиз дуранг қайд этилган.
* 7-турнинг битта учрашувида пенальти белгиланган. “Ғаллакор-Автомобильчи” аъзоси Абдурасул Абдуғаниев ушбу имкониятдан унумли фойдаланиб, “Қўқон-1912” дарвозасини ишғол этган.
* Шунингдек мазкур турда битта автогол ҳам кузатилди. “Пахтакор-2” ўйинчиси Виктор Григорьев “Орол” билан ўйинда ўз дарвозасига кутилмаганда тўп киритиб юборган.
* Эътиборлиси шундан сўнг нукусликларнинг иштахаси очилиб кетган ва яна 6та гол урилган.
* Битта ўйинда ўз ҳисобига иккитадан гол ёздириб қўйган футболчилар сони 3тани ташкил этди.
* Баҳодир Акрамов (“Қўқон-1912”), Элёр Интизомов (“Шўртан”) ҳамда Санжар Аҳмедов (“Машъал-2”) ушбу турда дубл қайд этди.
* Хет-трикка эришган футболчи Наврўзбек Ҳаипов бўлди. “Орол”нинг тўпурар ҳужумчиси душанба куни “Пахтакор-2”га қарши кечган баҳсда рақиб дарвозасига 3та тўп киритишга муваффақ бўлган.
* Ажаб эмас Ҳаиповни келаси мавсум олий лигада учратиб қолсак.
ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* 7-турнинг бўлиб ўтган 8та ўйинида жами 31 нафар футболчи сариқ карточка билан огоҳлантирилган.
* Ҳар бир ўйинга ўртача 3,875тадан огоҳлантириш демакдир.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида 16та сариқ карточка кузатилди.
* Иккинчи таймда эса ҳакамлар яна 15та футболчи огоҳлантирилган.
* Сариқ карточкаларнинг 13таси мезбон жамоалар ҳисобига ёзилган.
* Қолган 18та сариқ карточка эса меҳмонлар томон кўрсатилган.
* Мазкур турда энг кўп сариқ карточка олган жамоа “Хотира-79” бўлди, 4та!
* Аксинча “Орол” бу борада бошқаларга намуна кўрсатди. Нукусликлар бу турда бирорта ҳам сариқ карточка олмаган.
* Турнинг энг қўпол ўйини ҳам “Машъал-2” – “Хотира-79” (2:1) баҳси бўлди. Бош ҳакам Дилшод Каримов шу куни жами 6 нафар ўйинчини сариқ карточка билан “сийлади”.
* Шунингдек 7-турда 2 нафар ўйинчига қизил карточка кўрсатилди. Аввалига “Шердор” билан баҳсдан сўнг “Оқ-тепа” аъзоси Сергей Рекун четлатилган бўлса, эртаси куни “Истиқлол” ҳужумчиси Шохруз Норхонов кетма-кет икки бор сариқ карточка олиб, майдонни барвақт тарк этишга мажбур бўлди.
* Мазкур футболчилар энди навбатдаги турда жамоасига ёрдам бера олмайди.
МУХЛИСЛАР
* 7-тур ўйинларига жами 6687 нафар томошабин ташриф буюрган.
* Ҳар бир учрашувга ўртача 835тадан мухлис демакдир.
* Энг кўп ишқибоз Нукусда қайд этилди. “Орол” – “Пахтакор-2” баҳсини стадионда 2135та мухлис бевосита кузатиб боргани ўйин қайдномасида ёзиб кўрсатилган.
* Бу борада аксинча натижа қайд этган ўйин “Шердор” – “Оқ-тепа” бўлди.
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Шердор» – «Оқ-тепа» – 0:0. 78 томошабин.
«Аланга» – «НБУ-Осиё» – 1:2. 152 томошабин.
«Хоразм» – «Истиқлол» – 2:2. 357 томошабин.
«Орол» – «Пахтакор-2» – 7:0. 2135 томошабин.
«Шўртан» – «УзДонгЖу» – 3:1. 825 томошабин.
«Машъал-2» – «Хотира-79» – 2:1. 163 томошабин.
«Зомин» – «Обод» – 0:1. 1855 томошабин.
«Ғаллакор-Автомобильчи» – «Қўқон-1912» – 2:3. 1122 томошабин.
ТУРНИР ЖАДВАЛИ
8-ТУРДА УЧРАШАДИЛАР
17 сентябрь (чоршанба)
“Аланга” – “Оқ-тепа”
“Шердор” – “НБУ-Осиё”
18 сентябрь (пайшанба)
“Орол” – “Истиқлол”
“Хоразм” – “Пахтакор-2”
“Машъал-2” – “УзДонгЖу”
“Шўртан” – “Хотира-79”
“Ғаллакор-Автомобилчи – “Обод”
“Зомин” – “Қўқон-1912”
Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

# | Жамоа | Ў | Ю | Д | М | УГ - ЎГ | Т-Н | Очк |
1 | Шўртан | 21 | 18 | 1 | 2 | 65 - 11 | 54 | 55 |
2 | Қўқон-1912 | 21 | 15 | 2 | 4 | 46 - 21 | 25 | 47 |
3 | Оқ-тепа | 21 | 12 | 4 | 5 | 45 - 30 | 15 | 40 |
4 | Обод | 21 | 12 | 2 | 7 | 35 - 26 | 9 | 38 |
5 | УзДонгЖу | 21 | 11 | 1 | 9 | 31 - 28 | 3 | 34 |
6 | НБУ-Осиё | 21 | 10 | 4 | 7 | 40 - 32 | 8 | 34 |
7 | Машъал-2 | 21 | 9 | 3 | 9 | 17 - 29 | -12 | 30 |
8 | Зомин | 21 | 8 | 6 | 7 | 30 - 23 | 7 | 30 |
9 | Орол | 21 | 8 | 4 | 9 | 26 - 23 | 3 | 28 |
10 | Пахтакор-2 | 21 | 7 | 4 | 10 | 37 - 46 | -9 | 25 |
11 | Аланга | 21 | 7 | 4 | 10 | 27 - 37 | -10 | 25 |
12 | Хоразм | 21 | 6 | 7 | 8 | 26 - 31 | -5 | 25 |
13 | Хотира-79 | 21 | 5 | 5 | 11 | 26 - 37 | -11 | 20 |
14 | Шердор | 21 | 5 | 5 | 11 | 13 - 36 | -23 | 20 |
15 | Истиқлол | 21 | 6 | 1 | 14 | 44 - 56 | -12 | 19 |
16 | Ғаллакор Автомобилчи | 21 | 1 | 3 | 17 | 22 - 64 | -42 | 6 |
8-ТУРДА УЧРАШАДИЛАР
17 сентябрь (чоршанба)
“Аланга” – “Оқ-тепа”
“Шердор” – “НБУ-Осиё”
18 сентябрь (пайшанба)
“Орол” – “Истиқлол”
“Хоразм” – “Пахтакор-2”
“Машъал-2” – “УзДонгЖу”
“Шўртан” – “Хотира-79”
“Ғаллакор-Автомобилчи – “Обод”
“Зомин” – “Қўқон-1912”
Исломбек Рустамбеков тайёрлади.
Ссылка :
Получайте новости прямо в Telegram!
Комментарии