Биринчи лига. 15-тур статистикаси
28 окт 2014 10:27
Новости
Биринчи лига. 15-тур статистикаси
Якшанба куни биринчи лиганинг 15-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатдагидек поёнига етган турнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.
“УЗДОНГЖУ” 5-ЎРИННИ РАСМИЙЛАШТИРДИ ЁХУД 3-ЎРИН УЧУН КУРАШ ДАВОМ ЭТАДИ
Бўлиб ўтган 8та ўйиннинг 4тасида мезбон жамоалар ғалаба қозонди. Қолган 4та учрашувда эса меҳмоннинг қўли баланд келган. Эътиборлиси 15-турда дуранг натижаси қайд этилмади.
Ўз майдонида “Истиқлол”ни қабул қилган “Машъал-2” якшанба куни рақибини аяб ўтирмади ва жавобсиз 6та (!) гол киритди. Айтиш керакки, мазкур учрашув тошкентликларнинг Муборакка бироз кеч қолиб бориши натижасида 14:30да бошланганлиги ҳақида маълумот бор. Ваҳоланки регламентга кўра, чемпионатнинг охирги икки тури бир вақтда ўтказилиши ҳақида ёзиб ўтилган. Шунга қарамай Муборакдаги баҳс 14:30да старт олди.
“Шўртан”нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйган “Пахтакор-2” ушбу турда Ғузорга ташриф буюрди. Бу сафар Мухтор Қурбонов жамоаси рақибдан реванш олди.
Косоннинг “Аланга” жамоаси ўз уйида қимматли очкони бой берди. Унинг рақиби “УзДонгЖу” иродали ғалабага эришиб, чемпионатни 5-ўринда тугатадиган бўлди.
Уй жамоасига айланиб қолган “Шердор” ушбу турда анчагина кучсизланиб кетган “Хотира-79”ни қабул қилиб, аранг ғалабага эришди. Гарчи учрашувда биринчи бўлиб уйчиликлар ҳисобни очишган бўлсада, якунда самарқандликлар 3та тўп киритиб, ғалабани ўз томонларига оғдириб олишди.
“Ғаллакор-Автомобильчи” ҳамон мухлисларини ажаблантиришда давом этмоқда. Жамоа иккинчи босқичда рақибларига очко улашишдан “чарчамаяпти”. Бу жамоа ёдингизда бўлса, биринчи даврада Тошкентда “Оқ-тепа”га 10:1 ҳисобида имкониятни бой берганди. Иккинчи даврадаги баҳсда эса ўз майдонида 5:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Кетма-кет омадсизликларга дуч келган “Зомин” ниҳоят 15-турга келиб ўзида куч топа олди ва “НБУ-Осиё”ни мағлубиятга учратди. Бош мураббийсиз қолган бўлишига қарамай зоминликлар якшанба оқшомида мухлисларини ғалаба билан хурсанд қила олди.
Турнинг марказий учрашуви Нукусда кечди. Унда “Орол” лига дебютанти “Обод”га имкониятни бой берди.
Урганчда мухлисларнинг жамоадан кўнгли совуб кетган кўринади. Шунинг учун ҳам “Қўқон-1912”гар қарши баҳсга оз миқдорда томошабин кирган. Ўтган турда олий лига йўлланмасини нақд қилган қўқонликлар шунга қарамай бу сафар ғалабага эришди.
15-тур. 26 октябрь (якшанба)
“Машъал-2” – “Истиқлол” 6:0
“Шўртан” – “Пахтакор-2” 2:0
“Аланга” – “УзДонгЖу” 1:2
“Шердор” – “Хотира-79” 3:1
“Ғаллакор-Автомобилчи” – “Оқ-тепа” 1:5
“Зомин” – “НБУ-Осиё” 2:1
“Орол” – “Обод” 1:2
“Хоразм” – “Қўқон-1912” 0:3
ГОЛЛАР
* Ортда қолган турнинг 8та ўйнида жами 30та гол киритилган.
* Ҳар бир баҳсга ўртача 3,375тадан тўп демакдир.
* Мезбон жамоалар 16та тўп киритган.
* Қолган 14та гол эса меҳмонлар ҳисобига ёзилган.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида 4та гол киритилган.
* Иккинчи таймда эса сермаҳсуллик ошди ва яна 26та тўп қайд этилди.
* Турнинг энг тезкор голи 34-дақиқада урилган. Унинг муаллифи “Қўқон-1912” ҳужумчиси Дониёр Усмонов бўлди.
* Аксинча турнинг энг сўнгги голи 90+3-дақиқада содир бўлди. “Шердор” аъзоси Жасур Қурбонов ушбу сонияда “Хотира-79” дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлган.
* 6та пенальти! Эътиборлиси уларнинг барчаси аниқ амалга оширилган.
Виктор Клишин (“Шўртан”) – аниқ.
Феҳруз Салоҳитдинов (“УзДонгЖу”) – аниқ.
Акбар Исматуллаев (“Аланга”) – аниқ.
Нурлибек Таласбоев (“Орол”) – аниқ.
Санжар Тўрақулов (“Обод”) – аниқ.
Дилшод Исоқулов (“Шердор”) – аниқ.
* 1та дубл! “Қўқон-1912” ҳимоячиси Рустам Ашурматов “Хоразм” дарвозасини икки бор аниқ нишонга ола билди.
* 1та покер! “Машъал-2” ҳужумчиси Ҳумоюн Муртазовнинг иштахаси 15-турга келиб очилди. Бунгача ҳисобида битта гол бўлган футболчи якшанба куни “Истиқлол” дарвозасига 4та тўп киритди.
* “Машъал-2” жамоаси мазкур турда энг кўп тўп киритган жамоага айланди, 6та!
* “Истиқлол” эса бу борада аксинча натижа қайд этди.
* “Шўртан”, “Қўқон-1912” ҳамда “Машъал-2” жамоалари ушбу турда ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қолишди.
ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* Ушб турда жами 29та сариқ карточка қайд этилди.
* Ҳар бир учрашувга ўртача 3,625тадан огоҳлантириш демакдир.
* Мезбон жамоа ўйинчиларидан 18 нафарига сариқ карточка кўрсатилган.
* Меҳмонлар ҳисобига эса 11та огоҳлантириш ёзилди.
* Биринчи бўлимда қайд этилган сариқ карточкалар сони 16тани ташкил этди.
* Иккинчи таймда эса яна 13та футболчи огоҳлантирилган.
* Энг кўп сариқ карточка олган жамоа “Аланга” бўлди, 6та!
* “Қўқон-1912”, “Оқ-тепа” ва “Зомин” футболчиларидан бирортаси ҳам сариқ карточка олмади ва бу борада улар қолганларга намуна бўлди.
8ТА ЎЙИНДА ЖАМИ 2987 ТА МУХЛИС!!!
15-тур учрашувлари гарчи якшанба, дам олиш кунида ўтказилган бўлсада, ишқибозларда у қадар катта қизиқиш уйғота олмади. Сабаби турнинг 8та ўйинига жами 2987та мухлис кирди холос! Албатта бу ачинарлидир.
Энг кўп томошабин кирган баҳс “Шўртан” – “Пахтакор-2” (2:0) бўлди.
Аксинча холат эса Урганчда кузатилди. Ўз вақтида олий лигада иштирок этган жамоанинг бу йилги холати табиийки мухлисларни қониқтирмаётгани кўриниб турибди.
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Машъал-2» – «Истиқлол» – 6:0. 113 томошабин.
«Шўртан» – «Пахтакор-2» – 2:0. 1317 томошабин.
«Аланга» – «УзДонгЖу» – 1:2. 73 томошабин.
«Шердор» – «Хотира-79» – 3:1. 102 томошабин.
«Ғаллакор-Автомобильчи» – «Оқ-тепа» – 1:5. 450 томошабин.
«Зомин» – «НБУ-Осиё» - 2:1. 756 томошабин.
«Орол» – «Обод» – 1:2. 123 томошабин.
«Хоразм» – «Қўқон-1912» – 0:3. 53 томошабин.
ТУРНИР ЖАДВАЛИ
ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР
Эртага чемпионатнинг сўнгги учрашувлари бўлиб ўтади. Унда мухлислар қуйидаги тўқнашувларга гувоҳ бўлади.
16-тур. 29 октябрь (чоршанба)
14:00. “Шўртан” – “Истиқлол”
14:00. “Машъал-2” – “Пахтакор-2”
14:00. “Шердор” – “УзДонгЖу”
14:00. “Аланга” – “Хотира-79”
14:00. “Зомин” – “Оқ-тепа”
14:00. “Ғаллакор-Автомобилчи” – “НБУ-Осиё”
14:00. “Хоразм” – “Обод”
14:00. “Орол” – “Қўқон-1912”
Исломбек Рустамбеков тайёрлади

# | Жамоа | Ў | Ю | Д | М | УГ - ЎГ | Т-Н | Очк |
1 | Шўртан | 29 | 24 | 2 | 3 | 85 - 17 | 68 | 74 |
2 | Қўқон-1912 | 29 | 22 | 2 | 5 | 73 - 27 | 46 | 68 |
3 | Оқ-тепа | 29 | 19 | 4 | 6 | 68 - 38 | 30 | 61 |
4 | Обод | 29 | 19 | 3 | 7 | 59 - 32 | 27 | 60 |
5 | УзДонгЖу | 29 | 17 | 1 | 11 | 49 - 38 | 11 | 52 |
6 | НБУ-Осиё | 29 | 13 | 5 | 11 | 54 - 44 | 10 | 44 |
7 | Машъал-2 | 29 | 13 | 4 | 12 | 32 - 41 | -9 | 43 |
8 | Пахтакор-2 | 29 | 11 | 5 | 13 | 49 - 56 | -7 | 38 |
9 | Зомин | 29 | 10 | 6 | 13 | 36 - 42 | -6 | 36 |
10 | Орол | 29 | 10 | 4 | 15 | 32 - 36 | -4 | 34 |
11 | Аланга | 29 | 9 | 5 | 15 | 37 - 53 | -16 | 32 |
12 | Хоразм | 29 | 8 | 8 | 13 | 36 - 49 | -13 | 32 |
13 | Истиқлол | 29 | 10 | 1 | 18 | 53 - 68 | -15 | 31 |
14 | Хотира-79 | 29 | 7 | 6 | 16 | 39 - 58 | -19 | 27 |
15 | Шердор | 29 | 7 | 5 | 17 | 20 - 61 | -41 | 26 |
16 | Ғаллакор Автомобилчи | 29 | 1 | 3 | 25 | 33 - 95 | -62 | 6 |

Комментарии