RU

Последние новости

15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   5 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  3 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  7 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  4 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  12 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  14 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1

Биринчи лига. 14-тур олдидан кимда имконият қандай? Новости

Биринчи лига. 14-тур олдидан кимда имконият қандай?

Бугун биринчи лигада иккинчи босқичнинг 14-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Одатга кўра бўлажак баҳслар олдидан жамоаларнинг ғалабага бўлган имкониятини таҳмин қилиб кўрамиз.
 
15:00. “Насаф-2” – “Пахтакор-2”
Икки фарм-клублар ўртасидаги баҳс кескин ва муросасиз шу билан бирга қизиқарли ўтса ажаб эмас. Тошкентликларда тажриба бироз юқори. Аммо “Насаф-2” ҳам тобора лигада ўз ўрнини топиб бормоқда. Илк учрашувда томонлар нурсиз дурангга имзо чекканди. Бугунги баҳсда қаршиликларнинг имконияти бироз юқорироқдек кўринмоқда. Қолганини ўйинда биламиз.
Имкониятлар: 60х40.

15:00. “Локомотив-БФК”  - “УзДонгЖу”
Лигада ўз ўрнини сақлаб қолишга эътиборга қаратаётган “темирйўлчилар”га барқарорлик етишмаётгандек, назаримизда. Бугун уларга осон бўлмайди. Чунки “УзДонгЖу” ҳам сафарга очко жамғариш мақсадида бориши шубҳасиздир. Ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги баҳсида “УзДонгЖу” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Имкониятлар: 45х55.
 
15:00. “Зомин” – “Ёзёвон-Лочинлари”
Мазкур қарама-қаршиликни ҳам турнинг марказий ўйини дейиш мумкин. Сабаби “Зомин” ўз уйида осонликча таслим бўлмаса. Ёзёвонликлар ҳам охирги вақтларда сафардан ижобий натижа билан қайтмоқда. Балки бугун ҳам Исломбек Исмоилов шогирдлари Зоминдан керакли очколар билан қайтар. Эслатиб ўтамиз Ёзёвонда кечган илк ўйинда 3:3 ҳисоби қайд этилганди.  
Имкониятлар: 55х45.

15:00. “Обод” – “Цементчи”
Турнинг яна бир марказий ўйини. Тўғри қувасойлик ашаддий ишқибозлар бугун “Цементчи”дан ғалаба кутади. Аммо “Обод” ўз майдонида осонликча таслим бўлиб қолмайди. Лекин бу – футбол. Унда баъзида кутилмаган ҳисоблар ҳам қайд этилиб туради. Эхтимол меҳмонлар сенсация қилар. Айтиш керакки, илк учрашувда қувасойликлар бугунги рақибини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учрата олганди. Балки бугун “Обод” реванш олар.  
Имкониятлар: 60х40.

15:00. “Хоразм” – “Хотира-79”
Урганчликларнинг ғалабага бўлган имконияти юқори кўринмоқда. Сафардан “Хотира-79”нинг уч очко билан қайтиши жуда қийин. Лекин меҳмонлар имкон қадар қуруқ қўл билан қайтмасликка уринади. “Хоразм” ҳам қараб турмаса керак. Боз устига улар биринчи учрашувда ҳам уйчиликларни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтганди.  
Имкониятлар: 60х40.

15:00. “Машъал-2” – “Косонсой”
Мазкур баҳсда ҳам мезбонларнинг ғалабага бўлган имконияти юқори дейиш мумкин. Чунки муборакликлар ўтган турда айнан Наманганда “Хотира-79”дан мағлубиятга учраганди. Бу сафар энди ўз уйида керакли очколарни жамғаришга уринади. “Косонсой” расмийси билан суҳбатлашганимизда, жамоа Муборакка ташриф буюрганини таъкидлаб ўтди. Илк учрашувда косонсойликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Имкониятлар: 60х40.

15:00. “Ғиждувон” – “Оқ-тепа”
Ғиждувонликлар бугун чемпионат пешқадамининг синовидан ўтади. Ўтган турда ўз майдонида “Орол” билан дуранг ўйнаган “Оқ-тепа” энди қолган баҳсларда очко йўқотмасликка уринади. Элитага чиқишга яқин турган жамоа пешқадамликни бериб қўймасак керак. Биринчи учрашувда “Оқ-тепа” бугунги рақибини 7:0 ҳисобида таслим этганди.
Имкониятлар: 40х60.

15:00. “Орол” – “НБУ-Осиё”
Ушбу ўйин ҳам қизиқарли ўтиши турган гап. Нукусликлар гарчи бир неча ойдан буён ойлик маош олмаётган бўлсада, уларда ғалабага бўлган ташналик ва ор-номус юқори даражада. Қолаверса Қорақалпоғистон шанини муносиб ҳимоя қилиш учун ҳам астойдил ўйнашмоқда. Бугун “НБУ-Осиё”га ҳам осон бўлмайди. Илк учрашувда “банкирлар” 2:0 ҳисобида зафар қучганди.
Имкониятлар: 55х45.


Исломбек Рустамбеков

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика