Биринчи лига. 11-тур статистикаси
08 окт 2014 10:30
Новости
Биринчи лига. 11-тур статистикаси
5-6 октябрь кунлари иккинчи босқичнинг 11-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатдагидек бўлиб ўтган учрашувларнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.
УРГАНЧДА 2 ДАҚИҚА ИЧИДА 2ТА ГОЛ УРИЛДИ!
Турнинг режадагидек 8та ўйини бўлиб ўтди. Ҳудди олдинг турда бўлгани каби бу сафар ҳам, 4та меҳмон жамоа сафардан ғалаба билан қайтди. Фақат бу галги турда 1та дуранг ва 3та ўйин мезбонлар фойдасига ҳал бўлди.
Фурқат Ўролов бошқарувидаги “Ғаллакор-Автомобильчи” ҳамон мухлисларини ажаблантиришда давом этмоқда. Жамоа иккинчи босқич баҳсларида ҳанузгача ғалаба нималигини билмай келмоқда. Ғаллаоролликлар бу сафар “Истиқлол”га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ўз майдонида “Пахтакор-2”ни қабул қилган “Зомин” икки гол эвазига ғалабани расмийлаштирди.
Турнинг марказий учрашувларидан бири Нукусда кечди. Унда мухлислар “Орол” – “УзДонгЖу” баҳсига гувоҳ бўлди. Ўйиндан олдин майдон эгаларининг ғалабага бўлган имкониятини юқори баҳолагандик. Лекин андижонликлар таҳминларни йўққа чиқарди. Феҳруз Салоҳиддинов 69-дақиқада белгиланган пенальтидан унумли фойдаланиб қолди. Шу тариқа Нозим Муллаохунов шогирдлари сафарда муҳим уч очкони қўлга киритди.
Урганчликлар ҳамон ўз ўйинини топиб олмаган кўринади. Бу сафар жамоа сўнгги дақиқада тайёр ғалабани қўлдан чиқарди. Вали Султонов шогирдлари аввалига 90+2-дақиқада ҳисобни очиб, кейин орадан 1дақиқа ўтгач (!) “Хотира-79” жавоб тўпини киритди. Шу тариқа томонлар якунда дурангга имзо чекди.
“Машъал-2” эса “Оқ-тепа”ни қабул қилиб, гарчи биринчи бўлиб ҳисобни очган бўлсада, кейинчалик ўз дарвозасидан иккита тўп олиб чиқишга мажбур бўлди.
Турнир пешқадами “Шўртан” Тошкентнинг “НБУ-Осиё” жамоасини қабул қилган холда, жавобсиз учта тўп киритган холда, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Бу билан Мухтор Қурбонов жамоаси олий лига сари яна бир қадам ташлади.
Турнинг қолган икки ўйини 6 октябрь куни бўлиб ўтди. Косоннинг “Аланга” жамоаси бу йилги мавсум кашфиёти “Обод”ни қабул қилди. Учрашувда биринчи бўлиб майдон эгалари ҳисобни очишган бўлсада, кейинчалик тошкентликлар 4 маротаба тўп киритиб, сафардан ғалаба билан қайтди.
Олий лигага чиқиши турдан-турга ойдинлашиб бораётган “Қўқон-1912” бу сафар Самарқандда “Шердор” мехмони бўлди. Учрашувнинг 4-дақиқасидан бошлаб, майдонда 10 киши бўлиб қолган “Шердор” ўз дарвозасидан биринчи бўлимда 2та баҳснинг иккинчи таймида эса яна 3та тўп ўтказиб юбориб, йирик ҳисобда мағлуб бўлди.
5 октябрь (якшанба)
“Ғаллакор-Автомобилчи” – “Истиқлол” 0:2.
“Зомин” – “Пахтакор-2” 2:0.
“Орол” – “УзДонгЖу” 0:1.
“Хоразм” – “Хотира-79” 1:1.
“Машъал-2” – “Оқ-тепа” 1:2.
“Шўртан” – “НБУ-Осиё” 3:0.
6 октябрь (душанба)
“Аланга” – “Обод 1:4.
“Шердор” – “Қўқон-1912” 0:5.
ГОЛЛАР
* Мазкур турда жами 23та гол қайд этилди.
* Ҳар бир баҳсга ўртача 2,87тадан гол демакдир.
* Мезбон жамоалар 8 бор дарвозани ишғол этишган.
* Меҳмонларга эса бу борада 15 марта омад кулиб боққан.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида киритилган голлар сони 11тани ташкил этди.
* Иккинчи таймда эса яна 12 марта гол қайд этилди.
* Турнинг энг тезкор голи 3-дақиқада киритилган. “Шўртан” ҳужумчи Виктор Клишин “НБУ-Осиё”га қарши кечган баҳсда биринчи бўлиб ҳисобни очишга эришди.
* Аксинча турнинг энгги голи 90+3-дақиқада урилган. Унга “Хотира-79” ўйинчиси Абдулазиз Юсупов муаллифлик қилган. Эътиборлиси унинг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган.
* Мазкур турда энг кўп гол урган жамоа “Қўқон-1912” бўлди, 5та!
* “Шердор” эса аксинча, ўз дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборган жамоа бўлди.
* “Истиқлол”, “Зомин”, “УзДонгЖу”, “Шўртан” ва “Қўқон-1912” ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормаган жамоалар бўлди.
* 3та дубл. Виктор Клишин (“Шўртан”), Дониёр Ҳасанов (“Обод”) ҳамда Отабек Ҳайдаров (“Қўқон-1912”) ушбу турда ўз ҳисобига иккитадан гол ёздириб қўйишга эришди.
* 4та пенальти. Шундан 3таси аниқ амалга оширилган. Бу борада Феҳруз Салоҳиддинов (“УзДонгЖу”), Виктор Клишин (“Шўртан”), Зокир Мирзааҳмедов (“Оқ-тепа”)га омад кулиб боққан. “Шердор” сардори Миркомил Лоқаев эса бундан унумли фойдалана билмаган.
ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* 11-тур ўйинларида ҳакамлар томонидан ўйинчиларга 39та сариқ карточка кўрсатилди.
* Бу ҳар бир учрашувга 4,87дан огоҳлантириш демакдир.
* Мезбон жамоа футболчилари 24 маротаба огоҳлантирилгани қайд этилган.
* Меҳмонлардан эса 15та ўйинчига сариқ карточка кўрсатилган.
* Бундан кўриниб турибдики, 11-турда кўпроқ мезбон жамоалар кескин ўйин намойиш этган.
* Биринчи бўлимда кўрсатилган сариқ карточкалар сони 19тани ташкил этди.
* Иккинчи таймда эса яна 20та футболчи огоҳлантирилган.
* “Зомин” – “Пахтакор-2” баҳси 11-турнинг қўполликларга бой тарзда кечган ўйини сифатида тарихда қоладиган бўлди. Боиси мазкур учрашувда ҳакам жами 7та нафар ўйинчини сариқ карточка билан огоҳлантириб, 2та футболчини майдондан четлатган.
* Ушбу турда энг кўп сариқ карточка олган жамоалар “Ғаллакор-А” билан “Зомин” бўлди, 5тадан.
* “Қўқон-1912” эса аксинча, бу борада бошқа жамоаларга намуна бўлди. Қўқонликларнинг бирорта ҳам ўйинчиси сариқ карточка олмади.
* Мазкур турда 5та ўйинчига қизил қартокчка кўрсатилди.
Бекзод Раҳимов (“Зомин”)
Марат Қудратов (“Оқ-тепа”)
Нодир Йўлдошев (“Пахтакор-2”)
Жавоҳир Ашуров (“Аланга”)
Убайдулло Набиев (“Шердор”)
* Мазкур футболчилар дисквалификация туфайли навбатдаги турда жамоасига ёрдам бера олишмайди.
МУХЛИСЛАР
* 11-турнинг 8та ўйинига жами 5978 нафар мухлис ташриф буюрган.
* Ҳар бир баҳсга ўртача 747тадан томошабин демакдир.
* Энг кўп мухлис бу турда Ғузордаги ўйинда кузатилди.
* Аксинча “Шердор” бу борада мақтана олмайди.
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Ғаллакор-Автомобильчи» – «Истиқлол» – 0:2. 125 томошабин.
«Зомин» – «Пахтакор-2» – 2:0. 855 томошабин.
«Орол» – «УзДонгЖу» – 0:1. 2112 томошабин.
«Хоразм» – «Хотира-79» – 1:1. 437 томошабин.
«Машъал-2» – «Оқ-тепа» – 1:2. 129 томошабин.
«Шўртан» – «НБУ-Осиё» – 3:0. 2118 томошабин.
«Аланга» – «Обод» – 1:4. 107 томошабин.
«Шердор» – «Қўқон-1912» – 0:5. 95 томошабин.
ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР
12-тур. 8 октябрь (чоршанба)
“Зомин” – “Истиқлол”
“Ғаллакор-Автомобилчи” – “Пахтакор-2”
“Хоразм” – “УзДонгЖу”
“Орол” – “Хотира-79”
“Шўртан” – “Оқ-тепа”
“Машъал-2” – “НБУ-Осиё”
9 октябрь (пайшанба)
“Шердор” – “Обод”
“Аланга” – “Қўқон-1912”
Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

# | Жамоа | Ў | Ю | Д | М | УГ - ЎГ | Т-Н | Очк |
1 | Шўртан | 25 | 22 | 1 | 2 | 79 - 14 | 65 | 67 |
2 | Қўқон-1912 | 25 | 19 | 2 | 4 | 64 - 23 | 41 | 59 |
3 | Оқ-тепа | 25 | 16 | 4 | 5 | 57 - 33 | 24 | 52 |
4 | Обод | 25 | 16 | 2 | 7 | 52 - 30 | 22 | 50 |
5 | УзДонгЖу | 25 | 13 | 1 | 11 | 36 - 33 | 3 | 40 |
6 | НБУ-Осиё | 25 | 11 | 4 | 10 | 44 - 38 | 6 | 37 |
7 | Машъал-2 | 25 | 11 | 3 | 11 | 24 - 37 | -13 | 36 |
8 | Зомин | 25 | 9 | 6 | 10 | 33 - 35 | -2 | 33 |
9 | Хоразм | 25 | 8 | 8 | 9 | 32 - 36 | -4 | 32 |
10 | Орол | 25 | 9 | 4 | 12 | 27 - 27 | 0 | 31 |
11 | Пахтакор-2 | 25 | 9 | 4 | 12 | 41 - 51 | -10 | 31 |
12 | Аланга | 25 | 8 | 4 | 13 | 31 - 45 | -14 | 28 |
13 | Истиқлол | 25 | 8 | 1 | 16 | 49 - 59 | -10 | 25 |
14 | Шердор | 25 | 6 | 5 | 14 | 15 - 51 | -36 | 23 |
15 | Хотира-79 | 25 | 5 | 6 | 14 | 32 - 50 | -18 | 21 |
16 | Ғаллакор Автомобилчи | 25 | 1 | 3 | 21 | 26 - 80 | -54 | 6 |
ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР
12-тур. 8 октябрь (чоршанба)
“Зомин” – “Истиқлол”
“Ғаллакор-Автомобилчи” – “Пахтакор-2”
“Хоразм” – “УзДонгЖу”
“Орол” – “Хотира-79”
“Шўртан” – “Оқ-тепа”
“Машъал-2” – “НБУ-Осиё”
9 октябрь (пайшанба)
“Шердор” – “Обод”
“Аланга” – “Қўқон-1912”
Исломбек Рустамбеков тайёрлади.
Комментарии