RU

Последние новости

01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  0 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  3 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  1 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  0 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  1 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  0 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  4 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  41 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4

Биринчи лига. 1-тур статистикаси Новости

Биринчи лига. 1-тур статистикаси

16-17 август кунлари биринчи лиганинг иккинчи босқич, 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Одатдагидек ундаги эътиборга молик жиҳатларга тўхталиб ўтамиз.
“ШЎРТАН”НИ ТЎХТАТИБ ҚОЛАДИГАН РАҚИБ ТОПИЛМАЯПТИ
Олий лигага чиқишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган Ғузорнинг “Шўртан” жамоасини биринчи лигада тўхтаби қоладиган рақиб топилмаяпти. Мухтор Қурбонов жамоасини мавсумга шу тарзда тайёргарлаганки, ҳануз у жамоани бирор-бир рақиби мағлуб эта олмаяпти. Таркиб борасида жоиз бўлса, олий лиганинг аксарият клублари билан рақобатлаша оладиган “Шўртан” иккинчи босқичнинг илк учрашувини сафарда “Истиқлол”га қарши ўтказиб, йирик (3:0) ғалабага эришди.

Иккинчи босқичнинг 1-турида мухлислар икки фарм-клубларнинг ўзаро тўқнашувига гувоҳ бўлди. Тошкентда Дилшод Нуралиев бошчилигидаги “Пахтакор-2” жамоаси Муборакнинг “Машъал-2” клубини қабул қилди. Ҳар иккала жамоа сафида ҳам асосан академия ёшлари тўп тепаётгани учун ҳам бу ўйинга бўлган қизиқиш юқори эди. Шунингдек бундан ташқари ушбу жамоаларнинг “акалари” яна олий лигадаги “Пахтакор” – “Машъал” баҳси навбатдаги турда бўлиб ўтишини инобатга олиб айтадиган бўлсак, улардан олдин фарм-клубларнинг баҳсига қизиқиш юқори эди. Дилшод Андаев бошчилигидаги “Машъал-2” жамоаси ҳам чемпионатда шунчаки иштирок этмаётганини кўришимиз мумкин. Бу жамоа гарчи сафарда ўйнашига қарамай, “Пахтакор-2” билан нурсиз қайд этди. Кўрамиз бу жамоаларнинг олий лигадаги акалари ўртасида кечадиган баҳс қандай натижа билан якунланаркин.

Иккинчи босқичга пухта тайёргарлик кўрган Андижоннинг “УзДонгЖу” жамоаси ушбу турда “Шердор”ни қабул қилди. Мазкур ўйинни бевосита стадионда кузатиб шунга амин бўлдикки, шу куни мезбонлар ҳақиқатдан ҳам Самарқанд жамоасидан кучли эканлиги яққол кўзга ташланди. “Бўёқчилар” биринчи бўлимнинг ўзидаёқ рақиб дарвозасини уч бор ишғол этиб, ўйин тақдирини ҳал этиб бўлганди.

Уйчининг “Хотира-79” жамоаси мавсум бошида мухлисларини қувонтираётганди. Аммо жамоа сафини етакчи ўйинчилар бирин кетин тарк этиши, унинг ўйинига ҳам салбий таъсир ўтказмасдан қолмади. Бу жамоа мазкур турда Косоннинг “Аланга” жамоасини қабул қилиб, кутилмаганда имкониятни бой берди. Бундан кўриниб турибдики, “Хотира-79”да қандайдир муаммолар бор. Чунки жамоанинг ўйини ва унинг кўрсатаётган натижаларида кескин пасайиш кузатилмоқда.

Биринчи лига дебютанти “Обод” афтидан иккинчи босқичда ҳам етакчиларга жиддий қаршилик кўрсатадиган кўринади. Тошкент жамоаси иккинчи босқичнинг илк учрашувида “Хоразм”ни қабул қилди. “Ғарб” минтақасидан олий лигага чиқиши таҳмин қилинган урганчликлар “Обод” меҳмони бўлиб, йирик (0:3) ҳисобда мағлуб бўлди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи таймда эса “Хоразм” футболчилари чарчаб қолди шекилли, ўз дарвозаларидан жавобсиз 3та тўп олиб чиқишга мажбур бўлди.

Элитага чиқишга асосий давогарлардан яна бири “Қўқон-1912” иккинчи босқични ғалаба билан бошлади. Гарчи рақиб жамоа “Орол” бўлсада, қўқонликлар шу куни жиддий қаршиликка дуч келди. Учрашувнинг 7-дақиқасида тўпурар ҳужумчи Отабек Ҳайдаров пенальтидан унумли фойдалана олмагани, жамоа ўйинини янада мураккаблаштирди. 80-дақиқага келиб эса Дониёр Усмонов ҳисобни очиб, якунда “Қўқон-1912”га ғалаба келтирди.

Тошкентнинг “Оқ-тепа” жамоаси иккинчи босқичга деярли янгиланган таркиб билан кириб келди. Бу жамоа ўтган якшанба куни “Зомин”ни қабул қилиб, аранг ғалабага эришди. Биринчи бўлимдан сўнг зоминликлар 2:0 ҳисобида олдинда бораётган бўлишига қарамай, мезбонлар ирода кўрсатиб якунда ғалабани ўз томонларига оғдириб юборди. Учрашувнинг охирги 8 дақиқасида “Оқ-тепа” футболчилари 3 та тўп киритиб, “Зомин”ни ўз уйига қуруқ қўл билан қайтишини “таъминлади”.

Пойтахтнинг яна бир вакили “НБУ-Осиё” ҳам қийинчилик билан уч очкони қўлга киритди. Тўғри лигада осон ўйинларнинг ўзи йўқ. Лекин “банкирлар” ирода намойиш этиб, уч очкони қўлга киритди. Учрашувда биринчи бўлиб “Ғаллакор-Автомобильчи” футболчилари ҳисобни очган бўлса-да, кейинчалик мезбонлар ҳисобни тенглаштириб, якунда ғалабани ҳам ўз томонларига оғдира олишди.
Умумий айтганда 1-турда режадагидек 8та ўйин бўлиб ўтди. “Шўртан” ва “Аланга” сафарда ғалабага эришган жамоалар бўлди. “Машъал-2” эса дурангга эришди. Бундан кўриш мумкинки, Қашқадарё жамоалари учун тур омадли кечганлигини. Қолган 5та ўйинда мезбонларнинг қўли баланд келган.

ГОЛЛАР
* Ушбу турда умумий голлар сони 24тани ташкил этди. Бу ҳар бир учрашувга ўртача 3тадан демакдир.
* Турнинг энг тезкор голи 2-дақиқада киритилди. “УзДонгЖу” – “Шердор” баҳсида мезбонлар аъзоси Феҳруз Салоҳитдинов рақиб дарвозасини ишғол этибь, учрашувда ҳисобни очишга эришган.
* Аксинча 1-турнинг энг сўнгги голи эса 88-дақиқада киритилган. Унга “Оқ-тепа”нинг янги аъзоси Сардор Соибов муаллифлик қилган.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида жами 8та тўп киритилган.
* Қолган 16та гол эса иккинчи таймда содир бўлган. Бундан кўриниб турибдики ўйинларнинг иккинчи бўлими серҳмасул ўтган.
* Учрашувларни бошқариб борган ҳакамлар жами 3та пенальти белгилаган. “Қўқон-1912” ҳужумчиси Отабек Ҳайдаров “Орол” посбонини бу борада чалғита олмаган бўлса, “Оқ-тепа” вакили Собир Усмонхўжаев ва чемпионат тўпурари Виктор Клишин бу борада нуқтадан адашмаган.
* Ушбу турда дубл қайд этган футболчи биргина Озод Комилов бўлди. “УзДонгЖу”нинг истеъдодли ҳужумчиси “Шердор”га қарши баҳсда рақиб посбонини икки бор ранжитган.

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* 1-тур ўйинлари қўполликларга бой тархда кечди дейиш мумкин. Сабаби учрашувларни бошқариб борган ҳакамлар жами 33 нафар футболчини сариқ карточка билан сийлаган!
* Шундан 14таси мезбон жамоа вакилларига нисбатан кўрсатилган.
* Қолган 19та сариқ карточка эса меҳмон жамоа ўйинчиларининг қўполликлари учун берилган.
* Турнинг энг тартибсиз ўйин кўрсатган жамоаси “Ғаллакор-Автомобильчи” бўлди. Бу жамоанинг 6 нафар ўйинчиси бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан сийланган.
* Аксинча бу борада “Шўртан”, “УзДонгЖу”, “Аланга” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари бошқаларг намуна кўрсатди. Эътиборлиси ушбу 4та клубнинг бирорта ўйинчисига ҳам сариқ карточка кўрсатилмаган.
* Турнинг энг кескин ўйини Тошкентда кечган “НБУ-Осиё” – “Ғаллакор-Автомобильчи” баҳси бўлди. Бош ҳакам шу куни футболчиларни қўполликлари учун ортиқча аяб ўтирмади. Аниқроғи учрашувда футболчиларга жами 7 бор сариқ карточка кўрсатилган.
* Аксинча Андижонда ўтган “УзДонгЖу” – “Шердор” баҳсида атига бир футболчи огоҳлантирилган холос.   
* Шунингдек ўйинларни бошқариб борган ҳакамлар 1-турда учта футбочига қизил карточка кўрсатиб, майдондан четлатган. Нодир Юлдашев (“Пахтакор-2”), Фозил Деҳқонов (“Хотира-79”) ҳамда Жасур Отажонов (“Хоразм”) ўйин поёнига етмай  майдонни барвақт тарк этишга мажбур бўлди. Эътиборли уларнинг барчаси иккинчи бўлимда четлатилган. Энди бу футболчилар бугун бўлиб ўтадиган навбатдаги баҳсларда жамоасига ёрдам бера олмайди.

ЭНГ КЎП МУХЛИС ЯНА ҚЎҚОНДА!
Олий лигада мухлислар ташрифи кескин камайиб бораётган бир пайтда биринчи лигадан яхшироқ натижа кутишнинг ўзи мантиқан тўғри келмайди. Иккинчи босқичнинг 1-тур ўйинлари мухлисларда катта қизиқиш уйғотди деб айта олмаймиз. Чунки 8та ўйинга жами 8282 нафар томошабин ташриф буюрган. Бу ҳар бир баҳсга ўртача миқдорда 1000тадан томошабин демакдир.

Энг кўп мухлис яна Қўқонда йиғилди. “Қўқон-1912” – “Орол” баҳсини 5123та ишқибоз бевосита стадионда кузатгани учрашув қайдномасида ёзиб ўтилган.

Аксинча бу борада “Пахтакор-2” мақтана олмайди. Тошкентда кечган “Пахтакор-2” – “Машъал-2” баҳсини кўриш учун атига 48 нафар одам кирган.

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Истиқлол»  – «Шўртан»  – 0:3. 58 томошабин.
«Пахтакор-2» – «Машъал-2» – 0:0. 48 томошабин.
«Уз-Донг-Жу» – «Шердор» – 4:0. 157 томошабин.
«Хотира-79» – «Аланга» – 0:1. 2517 томошабин.
«Обод» – «Хоразм» – 3:0. 153 томошабин.
«Қўқон-1912» – «Орол» – 1:0. 5123 томошабин.
«Оқ-тепа» – «Зомин» – 4:3. 105 томошабин.
«НБУ-Осиё» – «Ғаллакор-Автомобилчи» – 3:2. 121 томошабин.

Иккинчи босқич 1-турдан кейинги вазият

#

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

УГ - ЎГ

Т-Н

Очк

1

Шўртан

15

14

1

0

54 - 5

49

43

2

Қўқон-1912

15

10

2

3

30 - 17

13

32

3

Обод

15

9

1

5

25 - 19

6

28

4

Оқ-тепа

15

8

3

4

31 - 26

5

27

5

Зомин

15

8

2

5

25 - 16

9

26

6

НБУ-Осиё

15

8

1

6

30 - 23

7

25

7

Хоразм

15

6

4

5

20 - 19

1

22

8

УзДонгЖу

15

7

0

8

25 - 24

1

21

9

Машъал-2

15

6

3

6

11 - 19

-8

21

10

Орол

15

5

3

7

12 - 16

-4

18

11

Пахтакор-2

15

5

3

7

26 - 31

-5

18

12

Аланга

15

5

3

7

16 - 26

-10

18

13

Хотира-79

15

5

1

9

16 - 25

-9

16

14

Истиқлол

15

4

0

11

29 - 41

-12

12

15

Шердор

15

3

3

9

6 - 26

-20

12

16

Ғаллакор Автомобилчи

15

1

2

12

12 - 35

-23

5


2-ТУРДА УЧРАШАДИЛАР
19 август (сешанба)
“Истиқлол” – “Машъал-2”
“Пахтакор-2” – “Шўртан”
“УзДонгЖу” – “Аланга”
“Хотира-79 – “Шердор”
“Обод” – “Орол”
“Қўқон-1912 – “Хоразм”
20 август (чоршанба)
“Оқ-тепа” – “Ғаллакор-Автомобилчи”
“НБУ-Осиё” – “Зомин”

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика