RU

Последние новости

11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  4 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  1 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  8 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0 08:00CAFA U-20 Championship 2025. Терма жамоамизнинг гуруҳдаги рақиблари маълум  4 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Мундиал йўлланмасини ҳал қилган терма жамоамиз бугун Қатарни меҳмон қилади  14 01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  1 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  5 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Гёкерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  8 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  11 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  41

Биринчи лига, 1-тур. Энг юқори баллни Виктор Серазетдинов олди Новости

Биринчи лига, 1-тур. Энг юқори баллни Виктор Серазетдинов олди

Биринчи лигадаги ҳакамликни ҳам эътиборсиз қолдирмаган ҳолда, унда ишлаётган рефериларнинг ҳам олган балларига назар ташлаб ўтишни лозим топдик.
Шанба ва якшанба кунлари бўлиб ўтган биринчи лиганинг иккинчи босқич, 1-тур ўйинларида жами 8 нафар бош ҳакам ишлади.

Уларнинг орасида энг юқори балл олган рефери Виктор Серазетдинов бўлди. Тошкентлик ҳакам пойтахтда кечган “Истиқлол” – “Шўртан” баҳсини бошқариб борди. Учрашув давомида Серазетдинов мезбонлар дарвозасига битта пенальти белгилаб, “Истиқлол”нинг икки ўйинчисини сариқ карточка билан сийлади. Якунда “Шўртан” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин назоратчиси Олег Дачев бош ҳакамнинг ҳатти-харакатларини 8,4 баллга муносиб деб билди.

Аксинча бу борада нисбатан паст натижа кўрсатган ҳакам Элёр Турсунов бўлди. Бухоролик ҳакамнинг чекига “НБУ-Осиё” – “Ғаллакор-Автомобильчи” баҳсини бошқариб бориш тушганди. Тошкентда ўтган ўйинда Турсунов жами 7 нафар ўйинчини сариқ карточка билан жазолади. Унинг майдондагини ишини назоратчи ҳакам Раҳматулло Қоратоев 7,7 баллга лойиқ деб топди.   
   
«Истиқлол» (Тошкент) – «Шўртан» (Ғузор) – 0:3. 58 томошабин.
Ҳакамлар
: В. Серазетдинов (Тошкент) – 8,4, Д. Акмалов (Тошкент) – 8,0, Д. Мухторов (Тошкент) – 8,2, А. Шукуруллаев – 8.
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).

«Пахтакор-2» (Тошкент) – «Машъал-2» (Муборак) – 0:0. 48 томошабин.
Ҳакамлар:
А. Мўминов (Тошкент вилояти) – 8,0, И. Абдулаков (Тошкент вилояти) – 8,4, И. Зоитов (Тошкент вилояти) - 8,8, Т. Галеев - 9
Назоратчи: А. Тамбовцев (Тошкент).

«Уз-Донг-Жу» (Андижон) – «Шердор» (Самарқанд) – 4:0. 157 томошабин.
Ҳакамлар
: В. Нажафалиев (Тошкент) – 8,2, Р. Нугманов (Тошкент) – 8,4, Б. Баҳромов (Тошкент) – 8,4, А. Раҳимов - 8
Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).

«Хотира-79» (Уйчи) – «Аланга» (Косон) – 0:1. 2517 томошабин.
Ҳакамлар:
Р. Толибжонов (Фарғона) – 7,8, А. Ўринов (Фарғона) – 8,0, З. Абдураҳмонов (Андижон) – 8,3, Р. Ғопуров - 8
Назоратчи: И. Раҳимов (Андижон).

«Обод» (Тошкент) – «Хоразм» (Урганч) – 3:0. 153 томошабин.
Ҳакамлар
: И. Гармашов (Тошкент) – 8,2, Д. Сайлалов (Тошкент) – 8,2, Ф. Юлдшев (Тошкент) – 8,2, А. Нажафалиев - 9
Назоратчи: А. Клепиков (Тошкент).

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Орол» (Нукус) – 1:0. 5123 томошабин.
Ҳакамлар
: А. Эргашев (Тошкент) – 8,3, С. Еремеев (Тошкент) – 8,5, Р. Лутфулин (Тошкент) – 8,7, Н. Тошматов - 9
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).

«Оқтепа» (Тошкент) – «Зомин» (Зомин) – 4:3. 105 томошабин.
Ҳакамлар
: А. Рубаков (Тошкент) – 8,0, С. Ҳакимов (Самарқанд) – 8,0, Ш. Қамаров (Самарқанд) – 8,2, О. Абдувасилов - 9
Назоратчи: Э. Мусаев (Самарқанд).

«НБУ-Осиё» (Тошкент) – «Ғаллакор-Автомобилчи» (Ғаллаорол) – 3:2. 121 томошабин.
Ҳакамлар
: Э. Турсунов (Бухоро) – 7,7, А. Сидоров (Тошкент) – 8,0, А. Нажафалиев (Тошкент) – 8,0, Д. Сайлалов - 9
Назоратчи: Р. Қоратоев (Тошкент вилояти).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика