RU

Последние новости

17:20"Бавария" собиқ ҳужумчиси Остон Ўрунов ўйнаётган жамоага бош мураббий бўлди  0 16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  9 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  1 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0 15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  2 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:38Уильямс трансферига нуқта қўйилди – футболчи "Атлетик"да қолади  12 14:09Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга мағлуб бўлди  10 13:55"Арсенал" Жотанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди  2 13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  1 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  4 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   7 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  28

Биринчи давра якунлари. "Шўртан" статистикаси Новости

Биринчи давра якунлари. "Шўртан" статистикаси

Айни пайтда олий лиганинг барча жамоалари қатори Ғузорнинг “Шўртан” футбол клуби ҳам иккинчи даврага тайёргарлик кўрмоқда.

“Шўртан” биринчи даврада 10 очко жамғариб, ҳозирча турнир жадвалида 13-ўринда боряпти. Зоир Тўрақулов шогирдлари учта ўйинда ғалаба қозониб, бир марта дуранг ўйнашди ва 9та беллашувда мағлубиятга учрашди. Мана шу 13та учрашувда “шўртанчилар” рақиблар дарвозасига 8та гол уриб, ўз дарвозаларидан 18та тўп ўтказиб юборишди. 

Энди футболчилар статистикасига эътибор берадиган бўлсак, барча 13 ўйинда иштирок этган футболчилар сони тўрт нафарни ташкил этди. Булар – Аббос Омонов, Обид Жўрабоев, Дилявер Абибуллаев ва Павел Соломин. Дақиқалар бўйича олиб қарайдиган бўлсак, Обид Жўрабоев биринчи даврада 1163 дақиқани майдонда ўтказди. Бу эса ҳар бир ўйинга ўртача 89 дақиқадан тўп сурди деганидир. Бу борада Жўрабовега тенг келадигани топилмади. Бундан ташқари, Асрор Алиқулов, Вячеслав Пономарёв 12тадан учрашувда иштирок этишди. 

Биринчи давра мобайнида энг кам тўп сурган футболчи эса Элёр Интизомов бўлди. У атиги 7 дақиқа ўйнади холос. Чемпионатнинг биринчи ярмида “Шўртан” дарвозасини икки нафар дарвозабон қўриқлади. Литвалик посбон Павел Леус атиги уч учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 6та тўп ўтказиб юборган бўлса, термизлик дарвозабон Александр Корнейчук 10та беллашувда иштирок этиб, 12та гол ўтказиб юборди. 

Биринчи даврада “Шўртан” 8та гол урди деб айтиб ўтдик. Афсуски, бу олий лига жамоалари орасида энг паст кўрсаткич бўлиб турибди. “Шўртан”дан битта кўп гол урган “Гулистон” эса ҳозирча 9-ўринда боряпти. Хўш, “Шўртан”нинг 8та тўпига кимлар муаллифлик қилди? Артурас Фоменко, Обид Жўрабоев ва Дилявер Абибуллаев иккитадан гол уришди, Павел Соломин эса ўз ҳисобига атиги битта гол ёзиб қўйди. Шунингдек, яна бир гол “Олмалиқ” ҳимоячиси Дарко Станоевич ҳисобига автогол дея қайд этилган. Қуйида “Шўртан” футболчиларининг биринчи даврадаги статистикасини келтириб ўтамиз. 

Футболчи

Амплуа

Ў

Дақ

Гол

СК

ҚК

Жўрабоев Обид

Ҳим

13

1163

2

2

0

Абибуллаев Дилявер

Яҳм

13

1139

2

1

0

Омонов Аббос

Яҳм

13

956

0

4

0

Соломин Павел

Ҳуж

13

866

1

3

0

Алиқулов Асрор

Ҳим

12

1080

0

0

0

Крушельницкий Ярослав

Ҳим

12

1035

0

4

0

Пономарев Вячеслав

Ҳим

12

823

0

2

0

Востриков Александр

Яҳм

12

614

0

1

0

Фоменко Артурас

Ҳуж

11

633

2

2

0

Корнейчук Александр

Дар

10

900

-12

1

0

Отахонов Иброҳим

Яҳм

10

417

0

3

0

Отақулов Жамол

Ҳим

8

643

0

1

0

Раимқулов Шавкат

Ҳим

8

529

0

2

0

Қодирқулов Ботир

Яҳм

8

512

0

1

0

Жумабоев Шукур

Яҳм

7

325

0

1

0

Раупов Зоҳид

Ҳуж

6

540

0

1

0

Леус Павел

Дар

3

270

-6

0

0

Тўраев Бобур

Яҳм

3

144

0

1

0

Каримов Олимжон

Яҳм

2

180

0

1

0

Муртазоев Хумоюн

Ҳуж

1

57

0

0

0

Хазигалиев Ильнур

Яҳм

1

37

0

0

0

Интизомов Элёр

Ҳим

1

7

0

0

0

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика