Биринчи давра якунлари. «Олмалиқ»
12 июл 2014 14:04
Новости
Биринчи давра якунлари. «Олмалиқ»
Олий лигамизда биринчи давра якунига етди ва айни пайтда жамоалар мавсумнинг иккинчи ярмига ҳозирлик кўришмоқда.
Биз юзага келган оралиқ танаффусдан фойдаланган ҳолда олий лига клубларининг биринчи даврадаги иштирокини таҳлил қилишда давом этамиз. Қуйида 5-ўринда бораётган “Олмалиқ” ҳақида тўхталамиз. Тошкент вилояти жамоасининг ўзбек футболида ўз ўрни бор. Игорь Шквирин бошчилигидаги “Олмалиқ” асосан ўйинчи етказиб бериш ва кучли жамоаларга бошоғриқ бўлиши билан ном қозонган. Жамоа биринчи даврани ўзига хос тарзда ўтказди. Ўтган йил чемпионатни бешинчи ўринда тугатган олмалиқликлар бу мавсум ҳам камида бешинчи ўрин учун кураш олиб боришмоқда. Бунинг учун жамоада молиявий маблағ ҳам, ўйинчилар ҳам, салоҳият ҳам етарли.
НИМАНИ КУТГАНДИК?
Айтиб ўтганимиздек, “Олмалиқ”дан мухлислар камида ўтган йилги натижани кутишмоқда. Йил бошида клуб сафига келиб қўшилган бир нечта футболчининг жамоага тезда киришиб кетиши кутилганди. Шундай бўлди ҳам. “Олмалиқ” биринчи даврада якдил жамоа бўла олди-ю, аммо натижалари билан икки хил таассурот қолдирди. Жамоа баъзи ўйинларда ишончли ҳаракат қилган бўлса, баъзи учрашувларда ўз ўйинини намойиш эта олмади. Лекин мавсумнинг биринчи ярмини бешинчи ўринда тугатиш ёмон натижа эмас. Иккинчи даврада “Олмалиқ”нинг асосий рақобатчиси “Машъал” бўлади, чунки муборакликлар ҳам бешинчи ўрин учун курашишмоқда.
НИМАГА ЭРИШИЛДИ?
“Олмалиқ” ўтган йил биринчи даврани 6-ўринда тугатганди. Кўрсаткичлар бир хил: ўтган йил ҳам, бу мавсум ҳам жамоа дастлабки 13 беллашувдан 5тасида ғалаба қозонди, тўрт бор дуранг ўйнаб, тўртта учрашувда ютқазди. Фақат жамоа ўтган йил 20та гол уриб, 15та ўтказиб юборган экан. Бу йил эса 17та тўп киритиб, шунча ўтказди. Игорь Шквирин шогирдлари мавсумни яхши бошлашди. Жамоа дастлабки тўрт турда мағлубиятга учрамади. Тошкентда “Бунёдкор” билан дуранг ўйнади. Лекин кейинчалик “Пахтакор” ва “Локомотив” дарвозасига тўп кирита олмасдан мағлубиятга учради. Айниқса “Локомотив”га қарши ўйиндаги 0:3 ҳисоби умуман кутилмаган бўлди. “Олмалиқ”нинг иккинчи бўлимда ўйини сира қовушмади. Жамоа Ўзбекистон Кубогидаги иштирокини чорак финалда тўхтатди. Биринчи давранинг охирги еттита учрашувида атиги икки бор зафар қучди.
КУЧЛИ ТОМОНИ
“Олмалиқ” ҳозирча 17 бор тўп киритиб, яна шунча ўтказиб юборди. Хўш, жамоанинг кучли томони нимада бўлиши мумкин? Ҳар ҳолда дарвозада дея олмаймиз. Чунки ҳар иккала дарвозабон биринчи даврада бир қатор хатоларга йўл қўйишди. Марказий ҳимоя борасида ҳам тайинли фикр билдириш қийин. Фақат ярим ҳимояни бироз мақтасак бўлади. Шунда ҳам Александр Алимпиевич билан Шакир Зуаги тушган ўйинларни. Чунки бу икки футболчи жамоанинг марказий ҳимоясини кучайтира олди. Шунингдек, қанотлар ҳам фаол бўлишга ҳаракат қилди. Жамоанинг биринчи даврада ўнг ва чап қанот ҳимояси яхши таассурот қолдирди. Қанот ярим ҳимоячиларига эса кўпинча ишонч етишмади.
КУЧСИЗ ТОМОНИ
Жамоанинг ожиз нуқтаси биринчи навбатда дарвоза чизиғида эканлиги кўзга ташланди. Бош мураббий Игорь Шквирин аввало асосий таркибга ким лойиқлигини аниқлай олмади. Натижада Умид Хонимқулов навбати билан еттита, Мақсатмурот Шомуродов эса олтита беллашувда жамоа дарвозасини қўриқлади. Шундай бўлдики, “Олмалиқ” баъзи голларни жуда ғалати тарзда ўтказиб юборди. Бундан ташқари, марказий ҳимоячилар ҳам ўзларини тўлиқ кўрсата олишмади. Ҳужум чизиғи ҳам жуда бўш ҳаракат қилди.
КИМЛАР ЎЗИНИ КЎРСАТДИ?
Ўзини кўрсатган футболчилар қаторига бирини навбатда Шакир Зуаги билан Александр Алимпиевични тилга олсак арзийди. Чунки бу икки легионер жамоанинг маҳаллий ўйинчиларидан кучли эканлигини исботлай олди ва улар иштирок этган учрашувларда жамоанинг ўйини чиройли чиқди.
Қанот ҳимоячиларидан Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров ва Азамат Исроилов ҳам яхши таассурот қолдиришди. Шунингдек, Обид Жўрабоев ҳам ҳаракатчанлиги билан ажралиб турди. Ёш футболчи Диёр Туропов 10та ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол уришнинг уддасидан чиқди. Қолаверса, миллий терма жамоага таклиф этилди.
КИМЛАР ЎЗИНИ КЎРСАТА ОЛМАДИ?
“Олмалиқ”да ўзини кўрсата олмаган футболчилар ҳам талайгина экан. Биринчи навбатда жамоанинг ўтган йилги тўпурари Зафар Полвонов кўплаб танқидларга дучор бўлди. У биринчи даврада атиги битта гол урди. Шавкат Муллажонов ўртача ўйин кўрсатди. Санжар Шоаҳмедовни эса унчалик таний олмадик. Ўтган йил бу футболчи яхши таассурот қолдирганди. Лекин бу йил негадир пасайиш юзага келди. Туркманистонлик дарвозабон Мақсатмурот Шомуродовдан ҳам омад юз ўгирди. Умид Хонимқулов-ку майли, ўзимизнинг ўйинчи, лекин легионер дегани сал ўзига ишонган бўлиши керак. Мақсатмуротда айнан шу нарса кўзга ташланмади. Шунингдек, Достон Абдураҳмонов ҳам кўпчиликни ҳайрон қолдирди. У кам ўйин амалиётига эга бўлди. “Нефтчи”дан таклиф этилган Иқбол Акрамов эса жамоа ўйинига сира қовушиб кета олмади. Натижада мураббий уни атиги бешта баҳсда майдонга туширди.
ХУЛОСА
Хулоса шуки, “Олмалиқ” натижа бўйича ўтган йилги кўрсаткични қайд этган бўлса-да, ўйин томонлама кучайган дея олмаймиз. Аксинча, жамоа ўйинида пасайиш юзага келгандек. Ўтган ва ундан аввалги йиллари “Олмалиқ” футболчилари майдонда худди моторга ўхшаб ҳаракат қилишарди. Бу йил эса кимдир югурса, кимдир юриб футбол ўйнаяпти. Жамоанинг ўйин услубида якдиллик йўқолиб қолгандек. Кубокдаги натижага қаранг: сафарда “Бунёдкор” билан дуранг, лекин уйда йирик ҳисобдаги мағлубият. Жамоа ўйинчилари шунчалик ўзларига ишониб юборишяптими ёки кетма-кет икки-уч ўйинни юқори савияда ўтказиш даражасини йўқотиб қўйишдими?
Яна қайтариб айтамиз, қўлга киритилган натижалар бўйича “Олмалиқ” чакки эмас, аммо кўрсатган ўйини билан кўпчиликни ажаблантирди. Фақат айрим футболчиларнинг индивидуал хатти-ҳаракатлари эвазига “Олмалиқ” биринчи даврани бешинчи ўринда тугатди.
СТАТИСТИКА
Ўйинлар сони – 13
Урилган голлар – 17
Уйда урилган голлар – 14
Сафарда урилган голлар – 3
Ўтказиб юборилган голлар – 17
Уйда ўтказиб юборилган голлар – 7
Сафарда ўтказиб юборилган голлар – 10
Уйдаги очколар – 17
Сафардаги очколар – 2
Энг йирик ғалабаси - 4:2 (“Сўғдиёна”)
Энг аламли мағлубияти – 0:3 (“Локомотив”)
Сариқ карточкалар – 21
Қизил карточка – 0
Нечта футболчи ўйнади – 20
КИМ ҚАНЧА ЎЙНАДИ?
Дарвозабонлар
Умид Хонимқулов - 7 ўйин
Мақсатмурот Шомуродов - 6 ўйин
Ҳимоячилар
Шавкат Муллажонов - 13 ўйин, 0 гол
Азамат Исроилов - 13 ўйин, 0 гол
Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров - 11 ўйин, 0 гол
Дарко Станоевич - 11 ўйин, 0 гол
Обид Жўрабоев - 10 ўйин, 2 гол
Сарвар Жўраев - 5 ўйин, 0 гол
Тимур Кагиров - 2 ўйин, 0 гол
Ярим ҳимоячилар
Санжар Шоаҳмедов - 12 ўйин, 0 гол
Дилявер Абибуллаев - 12 ўйин, 2 гол
Александр Алимпиевич - 11 ўйин, 3 гол
Зоҳир Пиримов - 11 ўйин, 0 гол
Шакир Зуаги - 10 ўйин, 1 гол
Диёр Туропов - 10 ўйин, 4 гол
Достон Абдураҳмонов - 8 ўйин, 0 гол
Иқбол Акрамов - 5 ўйин, 0 гол
Ҳужумчилар
Зафар Полвонов - 11 ўйин, 1 гол
Шерзод Ҳакимов - 11 ўйин, 4 гол
Шариф Мирзаев - 1 ўйин, 0 гол
Хайрулла Холиқов.

Комментарии