RU

Последние новости

00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  0 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  1 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  1 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  42 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  4 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  4 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  4 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0 20:10Футзал бўйича Осиё кубоги финали. Эрон пенальтилар сериясида Индонезияни мағлуб этиб, 14-бор бош совринни қўлга киритди  15 19:26АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  45 18:50Ўртоқлик ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасини мағлуб этди  3 18:34"Челси" форварди "Вильярреал"га ўтиши мумкин  0 18:10"Манчестер Юнайтед" Луис Энрикега мурожаат қилди. Испаниялик ўз жавобини берди  9

Биринчи давра якунлари. “Нефтчи” Новости

Биринчи давра якунлари. “Нефтчи”

Олий лигамизда биринчи давра якунига етган ва ҳозирда жамоалар иккинчи даврага тайёргарлик кўришмоқда.
Яхши биласиз, сайтимиз орқали олий лиганинг ҳар бир жамоаси ҳақида тўхталиб, клубларнинг биринчи даврадаги иштироки борасида фикр юритиб келяпмиз. Бугун оралиқ танаффусга 10-ўринда чиқиб кетган Фарғонанинг “Нефтчи” клуби ҳақида тўхталиб ўтамиз.



НИМАНИ КУТГАНДИК?
“Нефтчи” мавсумни янги бош мураббий бошчилигида бошлади. Мурод Исмоилов жамоани қабул қилиб олгач, асосий эътиборни селекция ишларига қаратди. Қишки йиғин пайтида бир нечта ўйинчиларни таклиф этди, шу жумладан ўтган мавсумни “Нефтчи”да ўтказган баъзи футболчиларнинг кетишига йўл қўйиб берди. Мухлислар биринчи навбатда янги мураббий бошчилигидаги жамоадан ҳужумкор ва мазмунли футболни кутишганди. Аммо ҳа деганда “Нефтчи”нинг ўйини чиқавермади. Шундай бўлдики, жамоа ўзининг илк ғалабасини 8-турда нишонлади. Бундай бўлишини эса ҳеч ким кутмаганди.

НИМАГА ЭРИШИЛДИ?
Айтиб ўтганимиздек, фарғоналиклар биринчи даврани 10-поғонада якунлашди. Ўтган йилги натижа билан солиштирганда ўзгариш йўқ ҳисоби. Чунки “Нефтчи” аввалги мавсум ҳам биринчи даврани 10-ўринда якунлаган ва ҳозиргидек 13 очко жамғарганди. Жамоани бу йил бир қанча муаммолар қийнаб қўйди. Аввало клуб раҳбариятида ўзгариш бўлгани ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Ўзгариш натижасида баъзи келишмовчиликлар юзага келиб, бу ўз навбатида натижага ҳам таъсир қилди. Жамоа биринчи даврада атиги уч марта ғалаба қозонди, тўрт бор дуранг ўйнаб 6та баҳсда мағлуб бўлди. Жамоа ўз майдонида “Олмалиқ” билан “Динамо”ни, шунингдек сафарда “Андижон”ни мағлуб этди, холос.



КИМЛАР ЎЗИНИ КЎРСАТДИ?
Ўзини кўрсатган футболчилар қаторига биринчи навбатда Жаҳонгир Меҳмонов, Иқбол Бобохонов, Абдуллоҳ Олимов сингари ўйинчиларни қўшсак арзийди. Хусусан Наманган футбол мактаби тарбияланувчиси Жаҳонгир Меҳмонов биринчи давранинг ҳамма ўйинида иштирок этди. Абдуллоҳ Олимов эса ярим ҳимоядаги ҳаракатлари билан ёдда қолди. Шунингдек, Мурод Бобожонов ҳам ўзини кўрсата олди, у тўртта ўйинда учта гол уришга эришди. Дарвозабон Ғайрат Ҳасанов деярли барча беллашувларда ўз ишини пухта бажарди.

КИМЛАР ЎЗИНИ КЎРСАТА ОЛМАДИ?
Ўзини кўрсата олмаганлардан Носир Отақўзиев, Александр Оника, Александр Клецков, Зоҳид Абдуллаев кабиларни айтсак бўлади. Масалан, Отақўзиев номи чиққан ҳужумчи бўла туриб 12та ўйинда атиги битта гол урди. Клецков эса асосий таркибдаги ўрнини топиб кета олмади. Шунингдек, Оника ҳам “Локо”даги ўйинини “Нефтчи”да кўрсата олмади. Легионерлардан Игорь Петковичга дарҳол жавоб бериб юборилди. “Нефтчи” биринчи даврада 27 футболчи билан ўйнади. Бу эса кўп деганидир. Яъни, жамоа ҳар ўйинда асосий таркибни ўзгартириб тушган кўринади.



ХУЛОСА ЎРНИДА
Хулоса ўрнида нима дейиш мумкин? “Нефтчи” биринчи даврада мухлислар кутган ўйинни намойиш эта олмади. Натижалар яхши  бўлавермагач, клуб раиси Комилжон Мирзабоев истеъфога чиқарилиб ўрнига Тоҳир Кападзе таклиф этилди. Шунингдек, мураббийлар штабига Россиядан Андрей Фёдоров ҳам чақириб олинди. Жамоанинг бор умиди энди иккинчи даврадан. “Нефтчи” 10-ўриндан юқорига кўтарила оладими? Замонавий футболда бош мураббийга кўп нарса боғлиқ. Жамоа биринчи давранинг ўзидаёқ 27 футболчи хизматидан фойдаландими, демак бош мураббий асосий таркибни аниқлай олмаган. Ёки аниқлаш борасида муаммоларга дуч келган. Бир қатор футболчилар ўзларини кўрсата олишмади деяпмиз-у, лекин бунинг учун ҳам балки мураббий айбдор бўлиши мумкин. Эҳтимол мураббий керакли кўрсатмаларни бера олмагани туфайли ўша Отақўзиев, Оника, Зоҳид Абдуллаевларнинг ўйини чиқмаган бўлса керак.



СТАТИСТИКА
Ўйинлар сони – 13
Урилган голлар – 11
Уйда урилган голлар – 4
Сафарда урилган голлар – 7
Ўтказиб юборилган голлар – 14
Уйда ўтказиб юборилган голлар – 4
Сафарда ўтказиб юборилган голлар – 10
Уйдаги очколар – 8
Сафардаги очколар – 5
Энг йирик ғалабаси - 3:1 (“Андижон”)
Энг йирик мағлубияти – 0:2 (“Сўғдиёна”)
Сариқ карточкалар – 32
Қизил карточка – 0
Нечта футболчи ўйнади – 27



КИМ ҚАНЧА ЎЙНАДИ?

Дарвозабонлар
Ғайрат Ҳасанов - 12 ўйин, 0 гол
Сардор Қобулжонов - 1 ўйин, 0 гол

Ҳимоячилар
Жаҳонгир Меҳмонов - 13 ўйин, 0 гол
Дилёрбек Эрматов - 13 ўйин, 0 гол
Иқбол Бобохонов - 12 ўйин, 0 гол
Жаҳонгир Жиямуродов - 9 ўйин, 2 гол
Вячеслав Пономарёв - 8 ўйин, 0 гол
Александр Клецков - 8 ўйин, 0 гол
Отабек Зокиров - 8 ўйин, 1 гол
Максимилиан Фомин - 2 ўйин, 0 гол
Холматов Шахри - 1 ўйин, 0 гол

Ярим ҳимоячилар
Александр Оника - 11 ўйин, 1 гол
Абдуллоҳ Олимов - 10 ўйин, 0 гол
Павел Смоляченко - 10 ўйин, 0 гол
Левани Гвазава - 7 ўйин, 0 гол
Руслан Мельзитдинов - 6 ўйин, 1 гол
Жавоҳир Расулов - 5 ўйин, 0 гол
Сайдулло Раҳматов - 3 ўйин, 0 гол
Азиз Алижонов - 3 ўйин, 0 гол
Маъруф Муродов - 2 ўйин, 0 гол
Иззат Ғаниев - 2 ўйин, 0 гол
Игорь Петкович - 1 ўйин, 0 гол

Ҳужумчилар
Рўзимбой Аҳмедов - 12 ўйин, 2 гол
Носир Отақўзиев - 12 ўйин, 1 гол
Зоҳид Абдуллаев - 4 ўйин, 0 гол
Мурод Бобожонов - 4 ўйин, 3 гол
Отабек Исроилов - 3 ўйин, 0 гол

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика