RU

Последние новости

19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  2 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  4 17:40Суперлига. "Шўртан" – ОКМК (матнли трансляция)  4 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  25 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  6 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  10 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  7 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  26 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  3 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1

Бир йил олдин шу куни. Ўзбекистон - КХДР 4:0 Новости

Бир йил олдин шу куни. Ўзбекистон - КХДР 4:0

2019 йилнинг 7 июнь санасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда ФИФА куни доирасида КХДР билан ўртоқлик учрашуви ўтказган эди.

28-дақиқада КХДР футболчиларининг навбатдаги қўпол хатосидан сўнг Машариповга нисбатан қоида бузилди ва пенальтидан Аҳмедов ҳисобни очувчи голни киритди - 1:0.

65-дақиқада аввалига қарши ҳужумни ривожлантирган Аҳмедов қанотдан очилиб борган Ибрагимовни тўп билан таъминлади, Достон эса марказдан очилиб келаётган Темурхўжа Абдухолиқовни топди ва "Локо" ҳужумчиси захирага олинишига саноқли сониялар қолганида майдонни гол билан чиройли тарк этди - 2:0.

68-дақиқадаги учинчи гол эса КХДР ҳимоячисининг дарвозабонга узатган тўпи ва кипернинг қўпол хатоси ҳамда захирадан тушган Игорь Сергеевнинг бўш қолган дарвозани ишғол этиши билан якунланди ва таблодаги ҳисоб йириклашди - 3:0.

90+2-дақиқада терма жамоамизнинг навбатдаги ҳужуми голга айлантирилди. Игорь Сергеевнинг голли узатмасидан сўнг Достон Турсунов беллашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди - 4:0.


Ўзбекистон - КХДР 4:0
7 июнь 2019 йил. Тошкент. "Миллий" стадион. 20:00.

Ҳакамлар:
Чоримурод Қурбонов, Полвон Полвонов, Аҳмад Бекназаров (учаласи Туркманистон)

Голлар: Одил Аҳмедов 28 пенальти, - 1:0. Темурхўжа Абдухолиқов 65, - 2:0. Игорь Сергеев 68, - 3:0. Достон Турсунов 90+2, - 4:0.

Ўзбекистон: 12.Санжар Қувватов, 2.Хожиакбар Алижонов (6.Давронбек Ҳошимов, 46), 3.Достон Турсунов, 4.Акром Комилов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Икром Алибоев (19.Остон Ўрунов, 66), 9.Одил Аҳмедов (21.Сардор Мирзаев, 84), 10.Жалолиддин Машарипов (17.Қувондиқ Рўзиев, 84), 11.Темурхўжа Абдухолиқов (15.Игорь Сергеев, 66), 22.Достон Ибрагимов (23.Хуршид Ғиёсов, 74)
Захира: 1.Жавоҳир Илёсов, 13.Олег Зотеев, 14.Элдор Шомуродов, 16.Ботирали Эргашев, 18.Фозил Мусаев, 20.Ислом Тўхтахўжаев.
Бош мураббий: Эктор Купер.

КХДР: 18.Син Хёк, 3.Жанг Кук Чол, 6.Ри Тонг Ил, 7.Чое Жу Сонг, 8.Хан Таэ Хёк, 9.Ким Йонг Ил, 13.Сим Хён Жин (14.Хонг Жин Сонг, 62), 15.Ри Ун Чол, 17.Ри Чанг Хо, 19.Рим Кванг Хёк (12.Сонг Жонг Хёк, 80), 23.Ри Йонг Чол
Захира: 21.Ким Кванг Чол, 1.Ри Мёнг Гук, 2.Ри Жонг Мин, 4.Сонг Кум Ил, 5.Сонг Чол Унг, 10.Ким Ил Гванг, 11.Жонг Ил Гван, 16.Хён Чол Бом, 20.Пак Хён Ил, 22.Жо Сол Сонг.
Бош мураббий: Юн Жонг Су.

Огоҳлантиришлар: Ри Чанг Хо 26, Чое Жу Сонг 41, Ри Ун Чол 45.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика