RU

Последние новости

12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  0 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  0 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  5 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  19 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  10 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  7 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  4 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3

Бир ўйин тарихи. Қатар - Ўзбекистон 0:2 (тўлиқ томоша қилинг) Новости

Бир ўйин тарихи. Қатар - Ўзбекистон 0:2 (тўлиқ томоша қилинг)

Юртимизда кўплаб мамлакатлар қатори ички чемпионат, Суперлига ва бошқа спорт турлари бўйича мусобақалар вақтинчалик тўхтатилган.

Шу боис кўпчилик мухлисларнинг талаб ва истакларига мувофиқ терма жамоамизнинг 2011 йил Қатардаги Осиё Кубоги биринчи учрашувини ёдга олишга қарор қилдик.

Маълумки, миллий жамоамиз ушбу турнирда тарихдаги энг яхши натижани қўлга киритган. Вадим Абрамов шогирдлари биринчи қадамни турнирнинг очилиш ўйинида Қатар терма жамоасига қарши кечган беллашув билан бошлаган.

Мазкур учрашувдан олдин кўпчилик мезбонларни имкониятини юқори баҳолади. Қатар таркибида уругвайлик, испаниялик маҳаллийлаштирилган футболчилар анча вақтдан бери тўп тепарди. Фабио Сезар, Педро Мигел, Себастян Куинтана ва ҳоказо. Бош мураббий ўз даврида Сенегални мундиал сари етаклай олган Бруно Метсю эди. Франциялик мутахассис бунга қадар икки бор терма жамоамизга рўбарў келган. Аниқроғи, ЖЧ-2010 саралаш босқичида ҳам Қатарга устозлик қилган. Вадим Абрамов эса олимпия терма жамоасини Пекин 2008 Олимпиадасига саралашида бошқарган.

Унинг учун Осиё кубоги илк йирик расмий турнир саналарди. Ҳаяжон ва босим керагидан икки ҳисса кўпроқ юзага келганди. Боиси, ўйин очилиш мақомига эга, барчанинг нигоҳи майдонга қаратилган. Таркиб ва футболчиларнинг жойлашуви ноодатий тарзда бўлди. Ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов Анзур Исмоилов билан биргаликда марказий ҳимояга қўйилди. Виктор Карпенко, Саҳоб Жўраев қанотдан ўрин олди. Темур Кападзе, Азиз Ҳайдаров, таянч зонасида. Сервер Жепаров бошқарувчи жамоа сардори ролида Жасур Ҳасанов, Максим Шацких, Александр Гейнрих ҳужум учлигини ҳосил қилганди. Одил Аҳмедовни орқароққа қўйилиши сабабини Абрамов кейинчалик ўз интервьюларида биринчи пасни бера оладиган ҳимоячи йўқлиги билан изохлаганди. Ваҳоланки қайдномада Шавкат Муллажонов ҳам борлигини кўришимиз мумкин эди. Биринчи бўлимда икки жамоа ҳам очиқ футбол кўрсатишга уринди.

Бизникилардан Жасур Ҳасанов тезлик билан рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга қаратилган ҳаракатлари самара келтирмади. Гейнрихнинг ўзи бир нечта ҳавфли вазиятлар яратди. Ўйиннинг биринчи яримида устунлик терма жамоамиз томонида бўлди. Бироқ, бу устунлик ҳисобда акс этгани йўқ. Бўлим якунига етишига оз фурсат қолганда рақиб футболчиси Фабио Сезар амалга оширган жарима зарбасини голга айланишига дарвоза устуни ҳалал берди.

Иккинчи бўлим ҳам терма жамоамизнинг кетма-кет ҳужумлари билан бошланди. 59-дақиқада қанотдан уюштирилаётган ҳужум марказга кўчди. Карпенко тўпни очиқ турган Азиз Ҳайдаровга узатди, унинг ёнида турган Одил Аҳмедов тўпни қабул қилиб олиб чамаси 35 метрлардан Қосим Бурҳон қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди - 1:0. "Иштаҳа овқат пайти очилади" деганларидек, голдан руҳланган футболчиларимиз босимни оширишди. Захирадан майдонга тушган Санжар Турсунов рақиб жарима майдонига кириб иккинчи голни уриб рақибни чорасиз аҳволда қолдириши мумкин эди. 77-дақиқада қатарлик ҳимоячиларнинг йўл қўйган қўпол хатосини Сервер Жепаров кечириб ўтирмади ва барчасига нуқта қўйди - 2:0.

Қатар-Ўзбекистон 0:2
07.01.2011. Доха. "Халифа" стадиони. 37143 томошабин.
Бош ҳакам:
Юичи Нишимура(Япония)
Голлар: Одил Аҳмедов 59, Сервер Жепаров 77.
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Одил Аҳмедов, Саҳоб Жўраев (Станислав Андреев 54), Виктор Карпенко, Азиз Ҳайдаров, Темур Кападзе, Сервер Жепаров, Жасур Ҳасанов (Санжар Турсунов 66), Александр Гейнрих (Олим Навкаров, 66), Максим Шацких.



Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика