RU

Последние новости

16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  0 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  0 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  2 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  1 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  5 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  3 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  3 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  4 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  4 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3

Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди? Новости

Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлади.

Энди вакилларимиз 1/16 финалда Хорватия ўсмирлари билан куч синашади. Бу юрт вакиллари билан қарама-қаршилик биз учун бегона ҳисобланмайди. Зеро, 2013 йил БААдаги U-17 Жаҳон чемпионатида Хорватия гуруҳ баҳсларида рақиблик қилган. 

Дилшод Нуралиев бошчилигидаги ўсмирлар терма жамоамиз БААда ташкил этилган ўз ёш тоифаларидаги Жаҳон чемпионатига йўлланмани 2012 йил Эронда ўтган Осиё чемпионатидаги ғолиблик орқали қўлга киритишганди.

Вакилларимиз Марокаш, Хорватия, Панама билан “С” гуруҳидан ўрин эгаллашди. Бир томондан Ўзбекистон жой олган квартетдаги рақиблар ўзига яраша номдор ва кучли эди. Айниқса, хорватияликлар таркибидаги футболчи Ален Ҳалилович ўша пайт “Барселона”, “Арсенал”, “Марсель” клублари қизиқишлари доирасига тушиб қолганди. Бизникилар эса мусобақага қитъа чемпиони сифатида ташриф буюрган, бу эса ҳар қандай терма жамоани сергак тортишга чақирарди.

Турнирни Панамага қарши бошлаган ҳамюртларимиз ишончли ҳаракат қилган ҳолда 2:0 ҳисобидаги ғалабани танатана қилди. Голларга Рустам Ашурматов ва Шоҳжаҳон Аббосовлар муаллифлик қилишди. Гарчи мазкур беллашувда натижа биз учун ижобий бўлган бўлсада, ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Дилшод Нуралиев ўйиндан қониқмаганини, бундан ҳам яхшироқ ўйнай олишимиз мумкинлигини айтганди.

Ўзбекистон U-17 - Панама U-17 - 2:0 (0:0)

Голлар: Шохжаҳон Аббосов, 68 - 1:0. Рустам Ашурматов, 76 - 2:0.  

Ўзбекистон U-17: 1.Сарвар Каримов, 2.Рустам Ашурматов, 4.Акром Комилов, 5.Одил Ҳамробеков, 7.Жамшид Болтабоев, 9.Иброҳим Абдуллаев, 11.Акобир Тўраев (19.Шохжаҳон Аббосов, 63), 15.Иззатилла Абдуллаев (14.Исломбек Каримов, 90), 16.Равшанбек Хурсанов (10.Жавоҳир Сиддиқов, 46), 17.Достон Ҳамдамов, 20.Отабек Шукуров.

Гуруҳдаги иккинчи турида Африка қитъаси вакили Марокаш рақиблик қилди. Биласиз, улар асосан жисмоний кучга таянган ҳолда ўйин ташкил қилишади ва қарши ҳужумлардан самара чиқаришга ҳаракат қилишади. Шу куни ҳаво ҳарорати жуда иссиқ бўлган, ўйин ҳам бироз ноқулай вақтга қўйилгани боис бизнинг йигитлар бироз қийналишганди. Одатда, бундай баҳслар куннинг кечки қисмида ўтказиларди. Тенгма-тенг курашлар остида ўтган ўйинда икки терма жамоа нурсиз дуранг 0:0 натижага рози бўлишди.


Ўзбекистон U-17 - Марокаш U-17 0:0

Ўзбекистон U-17: 1.Сарвар Каримов, 2.Рустам Ашурматов, 4.Акром Комилов, 5.Одил Ҳамробеков, 7.Жамшид Болтабоев, 9.Иброҳим Абдуллаев, 11.Акобир Тўраев (19.Шохжаҳон Аббосов, 74), 15.Иззатилла Абдуллаев, 16.Равшанбек Хурсанов (10.Жавоҳир Сиддиқов, 46), 17.Достон Ҳамдамов (14.Исломбек Каримов, 56), 20.Отабек Шукуров. 

Кейинги босқич йўлланмаси ҳали ҳал этилмаганди. Гуруҳ фаворити сифатида қаралган Хорватия уч очко билан охирги ўринда, биз эса тўрт очко билан нимчорак финалга чиқиш учун яхши имкониятга эга эдик. Бунинг учун камида дуранг ўйнашимиз ёки ғалаба қозонишимиз керак эди. Рақиб ҳам бор кучини ташлаши кутилганди. Зеро, уларни фақатгина ғалаба плей-оффга йўлланма берарди. Даражаси ва аҳамияти юқори бўлган учрашувнинг 14-дақиқасида Достон Ҳамдамовнинг амалга оширган жарима тўпидан сўнг рақиб футболчиси Калета-Кар ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Аммо, бу хурсандчилик узоққа чўзилмади. 27-дақиқада биз юқорида зикр этган Ален Ҳалилович тезлик билан ҳимоячиларимизни ортда қолдириб Сарвар Каримов қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди. Ҳалилович бир йил ўтиб “Барселона” футболчисига айланди. Лекин, унинг Каталониядаги ишлар юришмади. Ижарада бир қатор клубларда тўп тепди. Табиийки, Аленнинг голи жамоадошларига қўшимча руҳий устунлик берарди. Ўйин дурангга қараб кетаётган бир пайтда ярим ҳимоячи Жамшид Болтабоев чамаси 18 метрлардан аниқ зарба йўллаб, ажойиб тарзда ғалаба тўпини киритди.


Ўзбекистон U-17 - Хорватия U-17 2:1

Голлар: 1:0 - Калета-Кар (автогол) (14), 1:1 - Ҳалилович (28), 2:1 - Болтабоев.

Огоҳлантиришлар: Мурич, Болтабоев.

Ўзбекистон U-17: 1.Сарвар Каримов, 2.Рустам Ашурматов, 3. Абдулазиз Жўрабоев, 4. Акромжон Комилов, 5.Одил Ҳамробеков, 7.Жамшид Болтабоев, 11.Акобир Тўраев, 15.Иззатилла Абдуллаев, 17.Достон Ҳамдамов, 19. Шоҳжаҳон Аббосов, 20.Отабек Шукуров. 

Жамшид Болтабоев ушбу мундиал ҳақида ўз интервьюларининг бирида шундай деганди:

"Жаҳон чемпионатида иштирок этишнинг ўзи барчамиз учун катта бахт эди. Биздан кейин бирор терма бу нуфузли мусобақага йўл олмади. Яна шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, у ерда умуман бошқа атмосфера ҳукмронлик қилади, учрашувга бўлган тайёргарлик, масъулият ҳам юқори даражада. Майдонлар сифатли, ташкилий ишлар яхши йўлга қўйилади. Чунки бу оддий мусобақа эмас, балки Жаҳон чемпионатидир. Биринчи турда Панама устидан ишончли тарзда ғалаба қозондик. Кейинги рақибимиз Марокаш билан дуранг қайд этдик. Мусобақадан аввал ўйин услуби Марокашникига ўхшаш бўлган терма билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, бўлажак рақибимиз ҳақида тасаввурга эга бўлганмиз. Хорватияга қарши кечган учинчи тур ўйини ҳаётимдаги энг муҳими бўлди. 

Европа қитъасининг номдор вакили билан ўйинда мураббийимиз Дилшод Нуралиев менинг бешинчи ҳимоячи бўлишимни тайинлаганди. Чунки рақиб сафида ўта кучли ва тезкор ҳужумчилар тўп тепишини билардим. Шунга қараб ҳимояга эътиборлироқ бўлишимиз талаб этилди. Учрашув охирлаб бораётган пайтда дўстим Отабек Шукуров билан ўрин алмашдик. Яъни, ҳужумчи ортида ўйнаган Отабекнинг иши менинг зиммамга юкланди. қарангки, бу режамиз самарасини берди ва мен сўнгги дақиқаларда гол уриб, жамоамни олдинга олиб чиқдим. Ўзимиздан кучсиз ҳисобланган Гондурасга мағлуб бўлганимизни эсласам, кўзимга ёш келади. Акром Комиловнинг учрашув бошида четлатилиши бутун режаларимизни бузиб юборди. Дисквалификация туфайли мен бу ўйинда майдонга тушмадим, жамоага ёрдам бера олмаганим учун ҳануз ўзимдан хафа бўламан. Ўйинни мухлислар билан бир қаторда томоша қилиб, уларга қанчалик қийин эканлигини сездим. Ўз жамоанг мағлубиятга учраш арафасида турса-ю, сен четдан томошабин бўлиб турсанг, юрагинг сиқилиб кетар экан. Шахсан мен учун томоша қилишдан кўра, тўп тепиш афзалроқ",- деган эди Болтабоев.


Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Комментарии

+1   
13 ноя 11:41:22
Akbarxo'ja Tursunov
Yevstafeev shogirdlaridan farqli ravishda, Nuraliev bolalarining ko'pi yo'qolib ketmagan ekan
   
13 ноя 16:23:20
Play Mqrket
Ответ на комментарий пользователя Akbarxo'ja Tursunov
Yevstafeev shogirdlaridan farqli ravishda, Nuraliev bolalarining ko'pi yo'qolib ketmagan ekan
Umuman olganda Nuraliev Paxtakor akademiyasida ishlab ham judayam kop yaxshi futbolchilarni tarbiyalagan. Uning guruxidan koplab kattalar MTJ o‘yinchilari chiqqan. Buni futbol ichida yurganlar yaxshi bilishadi
   
13 ноя 11:30:57
MirShoh
Shu mundialda ham juda yaxshi oʻyin koʻrsatishgandi yigitlar
   
13 ноя 11:28:06
BOBIRBEK_URINOV⚽️
ОМАД УЗБЕКИСТОН!!! АЛЛОХ КУЛЛАСИН
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика