RU

Последние новости

22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  6 21:45ЦСКА - "Рубин". Кимлар асосий таркибда?  6 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  11 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  8 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  9 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  53 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  8 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  2

Бир ўйин тарихи. Евро-2004 финали. Ҳимоявий ўйинни маромига етказган Греция ёхуд Роналдунинг кўз ёшлари Новости

Бир ўйин тарихи. Евро-2004 финали. Ҳимоявий ўйинни маромига етказган Греция ёхуд Роналдунинг кўз ёшлари

Биз ўтган давр мобайнида терма жамоамизда ишлаган Эктор Купернинг ҳимоявий ўйинини танқид қилиб келдик.

Бироқ, тарихда прагматик футбол билан катта натижаларга, совринларга эга чиққан терма жамоалар йўқ эмас. Италиянинг ЖЧ-2006да айнан ҳимоявий футбол кўрастиб якунда Зидан бошчилигидаги Францияни финалда мағлуб этганди. Бугун фикр юритмоқчи бўлган терма жамоа Греция ҳам Евро-2004даги барча ўйинларда мудофаага эътибор қаратган ҳолда якунда чемпионликни нишонлаганди.

Аниқроғи, кучли тактик ҳимоя эвазига кучли рақибларни турнирдан чиқариб юборган. Умуман олганда юнонлар йирик расмий мусобақаларга фаворит ёки етакчи жамоа сифатида қатнашмайди, бироқ ўзгача сенсация ва кутилмаган натижалар туҳфа этади. Португалиядаги мусобақада ҳам кўп терма жамоалар Отто Рехагел шогирдларига беписанд қарашади. Бу эса ўз навбатида уларнинг зарарига ишлайди. Турнирни “А” гуруҳида бошлган грекларни назарий жиҳатдан кейинги босқич йўлланмасига эга чиқишларига имконият кам эди. Чунки, квартетдан мезбон Португалия, Испания ва Россия жой олганди. Якунда камтарин Греция терма жамоаси омад ва тасодиф сабаб гуруҳдан чиқиб олади. Сабаби Испания билан очколар ва тўплар нисбати тенг келиб қолганди. Грецияда 4:4, испанияда 2:2 тўплар нисбати юзага келганди. Қоидаларга кўра кўпроқ гол урган терма жамоа яъни Греция йўлланмани қўлга киритади.



Уларда ўзига хос ишонч ва куч пайдо бўлганди. Чорак финалда Грецияга юлдузли таркибга эга, Зидан етакчилигидаги Франция таслим этилади. Юнонлар ўз анъналарига содиқ қолган ҳолда рақибга ҳимоявий футбол таклиф қилади. Ўйинда Ангелос Харистеас киритган ягона гол ярим финал эшикларини очади. Мазкур босқичда мусобақани кўтаринки руҳда ўтказаётган Чехия терма жамоаси рақиб бўлади. Чехияликлар таркибида маълум ва машҳур Павел Недвед, тўпурар Милан Барош ва бошқа яхши савиядаги футболчилар ҳаракат қиларди. Ярим финалда ҳам ўтган учрашувдагидек сценарий такрорланади. Греция 105-дақиқада Троянос Деллас томонидан урилган гол ғалаба келтиради.

Финалда эса кутилганидек Луиш Фелиппе Сколари мураббийлик қилаётган, таркиби Грецияникига қараганда махоратли ва юлдузли ижрочилар Фигу, Деку, Паулета, Карвальоларга эга Португалия кутарди. Бош мураббий бразилиялик Сколари икки йил олдин Бразилияни жаҳон чемпиони қилганди. Бу сафар ҳам Португалия билан шоҳсупага кўтарилишга ва жамоани қитъада тенгсиз қилишга жуда яқин келганди.

Аммо, рақиб Грециядан бу пайтга келиб ҳар қандай натижа кутса бўларди. Икки финалчи Европа чемпионати гуруҳ босқичи биринчи турида учрашганди. Унда эса грецияликлар кичик 2:1 ҳисобида ғалабани ўзиники қилганди. Финал Лиссабондаги “Да Луж” аренасида ўтказилади. Португалия учрашувни ўз услубида ҳужумкор руҳда бошлайди. Қанотлардан Деку ва Роналдунинг юришлари анча ҳавфли тус олади. Бунга жавобан юнонлар ҳужум билан жавоб қайтаради. Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Харистеасга ҳимоячилар ҳалақит бериб қолишади. Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида Греция учрашувдаги илк бурчак зарбасини ишлайди. Ўнг бурчакдан узатилган тўпни мусобақа давомида муҳим голларни киритган Ангелос Харистеас боши билан Рикарду қўриқлаётган дарвозани ишғол қилади.

Бутун турнирда тартибли футбол кўрсатишга уринган Греция шу тариқа Европа чемпионлигига эга чиқади. Бутун дунё нигоҳи уларга қаратилганди. Чунки, ўша чемпионатда Греция кучли тактик ҳимоявий ўйин ҳисобига барчадан устун келганди. Сколари беллашувдан кейинги матбуот анжуманида жуда қисқа гапирганди. “Улар ўзи яратган ягона вазиятдан гол урди. Бизда вазиятлар кўп бўлди, аммо гол уролмадик”. Дарҳақиқат, германиялик мутахассис Отто Рехагел жамоани уч йил давомида мусобақага тайёрлаганди. Буни унинг ўзи ҳам таъкидлаган. “Бугун уч йил давомида қилган мехнатларимиз самарасини кўрдингиз. Ҳозир саволларингизга жавоб бера олмайман. Чунки, йигитларни кириб ғалаба билан қутлашим лозим”. Мураббий ушбу жамоани 2010 йилга қадар бошқарди ва истеъфога чиқарилди.


Евро–2004. Финал
Португалия – Греция 0:1
04.07.2004. Лиссабон(Португалия). “Да Луж” стадиони. 62 865 томошабин
Бош ҳакам
: Маркус Мерак(Германия)

Гол: Ангелос Харистеас (57).

Португалия: Рикарду, Мигел (Паулу Феррейра, 43), Жорже Андраде, Рикарду Карвальо, Нуну Валенте, Коштинья (Руй Кошта, 61), Манише, Криштиану Роналду, Деку, Фигу, Паулета (Нуну Гомеш, 74).
Бош мураббий: Луиш Фелиппе Сколари (Бразилия)

Греция: Никополидис, Сейтаридис, Капсис, Деллас, Фиссас, Кацуранис, Загоракис, Басинас, Яннакопулос (Венетидис, 76), Вризас (Пападопулос, 81), Харистеас
Бош мураббий: Отто Рехагел (Германия)




Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика